Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Уч вазир Қонунчилик палатасида ахборот берадиган бўлди

Уч вазир Қонунчилик палатасида ахборот берадиган бўлди

Парламент қуйи палатасининг жорий йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида халқ вакиллари томонидан бир қатор вазирликларнинг ахборотини эшитиш тўғрисидаги қарорлар ҳам қабул қилинди.

Уларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Ҳусановнинг «2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмасининг жорий йил тўққиз ойидаги ижроси тўғрисида»ги, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси Б.Бегаловнинг «Ўзбекистонда статистик маълумотларнинг ҳаққонийлиги, ишончлилиги ва очиқлигини таъминлаш масалалари тўғрисида»ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Шерматовнинг «Умумтаълим мактабларда ўқувчиларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш ҳамда ҳуқуқий билимларга доир ўқув машғулотларининг кўламини янада кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги ахборотлари эшитиладиган бўлди.

Шунингдек, мажлисда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ваколатларига тааллуқли бошқа масалалар ҳам муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.


Кўришлар сони: 2209

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...

24.09.2021
Жарималар миқдори камайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар ҳайдовчиларга қўшима енгилликлар...