Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Депутатлар Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашини тузиш тўғрисидаги Нахичеван Битимини ратификация қилиш ҳақидаги масалани кўриб чиқдилар

Депутатлар Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашини тузиш тўғрисидаги Нахичеван Битимини ратификация қилиш ҳақидаги масалани кўриб чиқдилар

2019 йил 13 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар мамлакат халқаро ҳаётига дахлдор ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга, Ўзбекистоннинг жаҳон майдонидаги нуфузини янада яхшилашга қаратилган қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар. Хусусан, «Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашини тузиш тўғрисидаги Нахичеван Битимини (Нахичеван, 2009 йил 3 октябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги масала кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, туркий тилли давлатлар халқларини азалдан ўхшаш тил, муштарак маънавий қадриятлар ва ҳамкорлик ришталари бир-бирига боғлаб келади. Бу мамлакатлар долзарб халқаро ва минтақавий масалаларда ўзаро мос ёки яқин қараш, ёндашувларга амал қилади. Айни вақтда халқларимизнинг ҳаётий манфаатларига тўла жавоб берадиган иқтисодиёт, инвестиция, инновация, транспорт ва коммуникация, туризм, илм-фан, таълим каби соҳаларда ўзаро ҳамкорлик фаол ривожланмоқда.

Бунда мамлакатимизда кейинги уч йил ичида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси, очиқ ва амалий ташқи сиёсати натижасида Марказий Осиёда вазият ўзгаргани, минтақа давлатлари ўртасида дўстона алоқалар янада мустаҳкамланаётгани ҳам муҳим туртки вазифасини бажармоқда. Буни кейинги йилларда яққол намоён этаётган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашининг самарали фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин. Ушбу тузилма халқаро ҳукуматлараро ташкилот бўлиб, фаолиятининг асоси туркий тилли мамлакатлар ўртасида дўстлик ва қўшничиликни мустаҳкамлаш, ҳудудда ва жаҳонда тинчликни сақлаш, хавфсизлик ва ўзаро ишончни мустаҳкамлашга қаратилган.

Ҳозирда ушбу тузилмага Озарбайжон Республикаси, Туркия Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси аъзо ҳисобланади.

Муҳокамалар чоғида депутатлар Ўзбекистон Республикасининг Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгаши фаолиятидаги иштироки ҳуқуқий, табиатни муҳофазалаш, маданият, илмий, ҳарбий-техникавий, таълим, энергетика, транспорт, молия-кредит ва бошқа соҳаларда умумий манфаатларини ифодалашда мамлакатнинг туркий тилли давлатлар билан ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилишини қайд этдилар.

Бундан ташқари, депутатларнинг фикрича, ушбу тузилмага аъзолик савдо-инвестициявий, товарларнинг эркин ҳаракатланиши, капитал, хизмат ва технологиялар ҳамда молия-банк операцияларини енгиллаштириш мақсадида келгусида божхона ва транзит жараёнларини янада соддалаштириш имконини яратади. Шунингдек, туризмни ривожлантириш бўйича ҳам улкан имкониятлар мавжудлиги, маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш халқларимизни янада яқинлаштириши таъкидланди.

Муҳокамалардан сўнг «Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашини тузиш тўғрисидаги Нахичеван Битимини (Нахичеван, 2009 йил 3 октябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси қабул қилинди.

Мажлисда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ваколатларига тааллуқли бошқа масалалар ҳам муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати


Кўришлар сони: 2839

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.09.2021
Нобанк кредит ташкилотларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратилади

Бугунги кунда мамлакатимизда жами 134 та нобанк кредит ташкилоти фаолият юритмоқда. Лекин ушбу фаолият...

28.09.2021
Адвокат бўлиш истагини билдирган шахслар учун қандай чекловлар олиб ташланмоқда

2021 йил 28 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ...

28.09.2021
Туркистон декларацияси қабул қилинди

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг...