Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимига номзод депутатлар томонидан маъқулланди

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимига номзод депутатлар томонидан маъқулланди

Аввал хабар берганимиздек, 2019 йил 12 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда, парламент қуйи палатасида таркиб топган янги амалиётга мувофиқ, депутатлар Ҳукумат аъзолигига тайинланаётган номзодни кўриб чиқдилар.

Бу гал Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимига номзод муҳокамаси ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимига айни пайтда Тошкент шаҳри Сергели тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Нозим Ҳусановнинг номзоди кўрсатилган.

Муҳокамалар чоғида депутатлар айни пайтда мамлакатимизда фуқароларни иш билан таъминлаш, меҳнат ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, соҳада қилинаётган ишларга батафсил тўхталиб, бугунга қадар қуйи палата билан ушбу вазирлик ўртасида яқин ҳамкорлик қарор топганини, бунинг натижасида қатор қонунлар қабул қилинганини эътироф этиш баробарида бу борада учраётган муаммолар, ечилиши лозим бўлган масалаларга ҳам эътибор қаратдилар. Бандлик ва меҳнат муносабатларини янада яхшилаш, муносиб меҳнат шароитларини яратиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақидаги саволлар билан мурожаат қилдилар.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимига номзоди кўрсатилган Нозим Ҳусанов парламент аъзолари томондан кўтарилган саволларга атрофлича жавоб қайтарди ҳамда улар эътиборига мазкур лавозимга киришганидан сўнг вазирлик билан парламент ўртасидаги муносабатлар янада фаол ва самарали бўлишини билдирди.

Савол-жавоб, муҳокамалар сўнг мажлис якунида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Нозим Ҳусановни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимига маъқуллаш ҳақидаги қарори қабул қилинди.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати

 


Кўришлар сони: 4458

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.09.2021
Нобанк кредит ташкилотларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратилади

Бугунги кунда мамлакатимизда жами 134 та нобанк кредит ташкилоти фаолият юритмоқда. Лекин ушбу фаолият...

28.09.2021
Адвокат бўлиш истагини билдирган шахслар учун қандай чекловлар олиб ташланмоқда

2021 йил 28 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ...

28.09.2021
Туркистон декларацияси қабул қилинди

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг...