Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Депутатлар қўмиталар таркибларини тасдиқладилар

5 февраль куниЎзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни парламент қуйи палатасининг Спикери Н.Исмоилов олиб борди.

Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан таклиф этилган кун тартиби тасдиқланганидан кейин депутатлар Олий Мажлис қуйи палатасининг қўмиталарини сайлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқдилар. Конституцияга ва “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида”ги Конституциявий Қонунга мувофиқ қонун лойиҳалари устида иш олиб бориш, Қонунчилик палатасига киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва палата томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг ижросини назорат қилиш учун Қонунчилик палатаси депутатлари орасидан палатанинг 11 та қўмитаси тузилди. Қонунчилик палатаси қўмиталарининг барча аъзолари тенг ҳуқуқлардан фойдаланадилар. Қўмита таркибига сайланмаган депутат унинг ишида маслаҳат овози ҳуқуқи билан иштирок этишга ҳақли.

Шундан сўнг, депутатлар Норматив-ҳуқуқий атамалар комиссиясини тузиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқдилар. Комиссия таркибига Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича иш тажрибаси ва кўникмаларига эга депутатлари киритилди.

Барча кўриб чиқилган масалалар юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси тегишли қарорлар қабул қилди.

Олий Мажлис

Қонунчилик палатаси

Ахборот хизмати

Кўришлар сони: 10116

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.09.2021
Болалар омбудсманининг ҳуқуқий мақоми кучайтирилмоқда

Халқаро тажрибага назар ташлайдиган бўлсак, бугунги кунда 20 дан ортиқ ривожланган давлатларда алоҳида...

16.09.2021
Озон қатламини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолати қандай?

Семинарда таъкидланганидек, Ўзбекистон дунё ҳамжамиятининг тўлақонли субъекти сифатида атроф муҳитни...

16.09.2021
Депутат номига сайловчилардан миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Мавжуда...