Cайт ранги: A A


Герб

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ГЕРБИ
 
gerb
 

“Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида”ги қонун 1992 йил 2 июлда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Х сессиясида қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби гуллаган водий узра чарақлаб турган қуёш тасвиридан ҳамда сўл томонида буғдой бошоқлари, Ўнг томонида очилган пахта чаноқлари суврати туширилган чамбардан иборат.

Гербнинг юқори қисмида республика жипслигининг рамзи сифатида саккиз қиррали юлдуз тасвирланган: саккиз қирра ичида жойлашган ярим ой ва юлдуз мусулмонларнинг қутлуғ рамзидир.

Гербнинг марказида ҳиммат, олижаноблик ва фидойилик тимсоли бўлган афсонавий Ҳумо қуши қанотларини ёзиб турибди. Ушбу рамз ва тимсоллар халқимизнинг тинчлик, яхшилик, бахт-саодат, фаровонлик йўлидаги орзу-умидларини ифодалайди.

Гербнинг пастки қисмида республика Давлат байроғини ифода этувчи чамбар лентасининг бандига "Ўзбекистон" деб ёзиб қўйилган.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.01.2022
Кўчмас мулк эгаларининг хавфсиз яшашига шароит яратилади

Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси сўнгги тўрт йилда 61677 та ...

22.01.2022
2,9 млн нафар аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида...

22.01.2022
Омбудсманга қандай ваколатлар бериляпти?

Тадбирда сўз олганларнинг таъкидлашича, сўнгги йилларда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда па...