Мадҳия
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ МАДҲИЯСИ
“Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси” тўғрисидаги қонун 1992 йил 10 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ўн биринчи сессиясида қабул қилинган.
Мутал Бурҳонов мусиқаси
Абдулла Орипов сўзи
Серқуёш ҳур ўлкам, элга бахт, нажот,
Сен ўзинг дўстларга йўлдош, меҳрибон!
Яшнагай то абад илму фан, ижод,
Шуҳратинг порласин токи бор жаҳон!
Нақарот:
Олтин бу водийлар - жон Ўзбекистон,
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!
Улуғ халқ қудрати жўш урган замон,
Оламни маҳлиё айлаган диёр!
Бағри кенг Ўзбекнинг Ўчмас иймони,
Эркин, ёш авлодлар сенга зўр қанот!
Истиқлол машъали тинчлик посбони,
Хақсевар, она юрт, мангу бўл обод!
Нақарот:
Олтин бу водийлар - жон Ўзбекистон,
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!
Улуғ халқ қудрати жўш урган замон,
Оламни маҳлиё айлаган диёр!
Депутатлар минбари
Янгиликлар
ЎзМТДП фракцияси аъзолари айрим нормаларга қарши чиқди
Қонун лойиҳасига рағбатлантирувчи норма киритилди
2021 йил 5 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Лицензиялаш,...