Назорат-таҳлил фаолияти
Ўзбекистон учун яқин ва узоқ муддатдаги сиёсий таваккалликка оид таҳлиллар маълум қилинди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2020 йил 26 мартдаги қарори билан Ўзбекистон Республикасининг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш масаласини ўрганишни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланиб, палата томонидан амалга ошириладиган тадбирлар режаси белгиланганди.
Ўзбекистон ЕОИИ билан кенг кўламли интеграцияга тайёрми?
Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлиги жиддий масала бўлиб, айни пайтда ушбу масалани парламент аъзолари халқ манфаатлари ва сайловчиларнинг хоҳиш-иродасини ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқишмоқда, асосли хулосалар тайёрланмоқда.
ЕОИИ билан ҳамкорлик мулоҳазалари. Ҳукумат аъзолари ушбу масалада депутатлар саволларига жавоб қайтардилар
Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлиги қай кўринишда бўлиши манфаатли бўлади? Халқ вакиллари бўлмиш депутатлар ва сенаторлар кейинги ойларда парламент палаталарида мазкур масалани атрофлича, чуқур муҳокама қилиб, ўз зиммаларига масъулиятни олган ҳолда, асосланган хулосаларини айтишлари лозимлигини амалий ишлари билан кўрсатмоқдалар.
Депутатлар Давлат бюджетининг 2019 йил 9 ойлик ижросини муҳокама қилдилар
Натижада жорий йилнинг тўққиз ойида ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши
5,7 фоизни ташкил этди, хусусан, хизматлар кўрсатиш 1,7 фоиз, саноат маҳсулотини ишлаб чиқариш ҳажми 1,6 фоиз, маҳсулотларга соф солиқлар
0,7 фоиз, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликлари маҳсулоти ҳажми 0,6 фоиз ҳамда қурилиш ишлари ҳажми 1,1 фоиз ўсган.
Статистика рақамлари ишончли бўлсин
2019 йил 12 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида навбатдаги парламент эшитуви ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси Б.Бегаловнинг “Ўзбекистон Республикасида статистик маълумотларнинг ҳаққонийлиги, ишончлилиги ва очиқлигини таъминлаш масалалари” юзасидан ахбороти эшитилди.
Ахборот технологияларини ривожлантириш — парламент эътиборидаги масала
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида 2019 йил 6 ноябрь куни навбатдаги “Ҳукумат соати” ўтказилди. Унда депутатлар «Мамлакатда ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги ва мавжуд муаммолар ҳамда уларнинг ечимлари тўғрисида»ги масала юзасидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Садиковнинг жавобларини эшитдилар.
Парламент аъзолари Давлат дастури бажарилиши юзасидан Ҳукумат ҳисоботини эшитдилар
2019 йил 31 октябрь куни парламент қуйи палатасида ўтказилган навбатдаги мажлисда бу ҳам яққол намоён бўлди. Унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастурининг 2019 йил учинчи чорагидаги бажарилишининг бориши тўғрисида»ги ҳисоботи эшитилди.
Мамлакат фермерларининг депутатларга мурожаати кўриб чиқилди
2019 йил 9 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги парламент эшитуви ўтказилди. Унда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Раёсатининг Ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига йўлланган Мурожаатномаси муҳокама қилинди.
Парламент эшитуви: Ахборот тарқатиш соҳасидаги муаммолар нега бунча кўпаймоқда?
Ахборот асрининг қулайликлари яққол намоён бўлаётган бугунги кунда унинг ўзига яраша муаммолари ҳам бўй кўрсатмоқда. Натижада ёлғонга асосланган, шов-шув кўтарувчи, ўзгалар шаъни ва қадр-қимматини топтайдиган, фуқаролар шахсий ҳаётига дахл қиладиган ахборотлар тарқалиши ҳам одатий ҳолга айланмоқда.
Солиқ сиёсати концепцияси ижроси қандай таъминланяпти?
Ушбу саволга 2019 йил 6 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг ташаббуси билан ўтказилган навбатдаги «Ҳукумат соати»да жавоб изланди.
Депутатлар минбари
Янгиликлар
Миллий ахборот маконини сифатли ва долзарб контентлар билан бойитиш масалалари муҳокама қилинди
2021 йил 24 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни...