Назорат-таҳлил фаолияти
Депутатлар 2020 йил Давлат дастурининг ижросини кўриб чиқдилар
2020 йилда ялпи экспорт ҳажми 15,1 миллиард АҚШ долларини ташкил этган. Экспортни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш бўйича амалга оширилган ишлар натижасида мамлакатимиз ҳудудларида 2,7 мингга яқин янги корхоналар экспорт фаолиятига жалб қилинган, 210 та янги турдаги маҳсулотлар ҳамда айрим товар позициялари бўйича 40 та янги давлатнинг бозорларига чиқишга эришилган.
Мактабларда “Тарбия” фанини ўқитиш қандай ташкил этилган? Депутатларнинг саволларига Халқ таълими вазири жавоб берди
2020 йил 1 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги “Ҳукумат соати” бўлиб ўтди. Унда депутатлар “Умумтаълим мактабларида ватанпарвар авлодни тарбиялаш, янги жорий этилган “Тарбия” фани ўқитилишини ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги масалани муҳокама қилдилар. Халқ вакилларининг ушбу масала юзасидан саволларига Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Шерзод Шерматов жавоб берди.
Депутатлар инновацион ривожланиш вазирининг ахборотини қандай баҳолади?
2020 йил 3 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги “Ҳукумат соати” бўлиб ўтди. Унда халқ вакиллари “Мамлакатда инновацион ривожланиш соҳасига оид илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ривожлантириш, илм-фан ютуқларини рақамлаштириш ва ёшларни илмий фаолиятга жалб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги тўғрисида”ги масалани муҳокама қилдилар.
Ҳукумат Давлат дастурининг 2020 йил учинчи чорагида бажарилиши юзасидан ҳисобот берди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2020 йил 28 октябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида Вазирлар Маҳкамаси тақдим этган «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» Давлат дастурининг 2020 йил учинчи чорагида бажарилиши юзасидан ҳисоботи муҳокама қилинди.
Адлия вазири ахборот берди
Вазир ахборотида қайд этилганидек, интернет тармоғида аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини оширишга қаратилган, моддий аҳволидан қатъи назар, барча аҳоли қатламини бепул ҳуқуқий маслаҳат билан таъминлашни назарда тутувчи 5 та ҳуқуқий портал ишлаб чиқилди.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири депутатларнинг саволларига жавоб берди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ўтказилган навбатдаги “Ҳукумат соати”да депутатлар “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ёшлар онггига оилавий қадриятларни сингдириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги масалани муҳокама қилдилар.
Ер ости сувлари чексиз эмас
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 2020 йил 8 сентябрь куни навбатдаги “Ҳукумат соати” ўтказилди. Унда депутатлар «Сув таъминоти оғир бўлган ҳудудларда такрорий экинлар экиш, аҳоли томорқаларига сув етказиб бериш учун ер ости сув захираларини аниқлаш ва артезиан қудуқлари қазиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида»ги масала юзасидан Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Бобир Исломовнинг жавобларини эшитдилар.
Вазир жавоби депутатларни қониқтирди...ми?
Вазир берган жавобга кўра, республика аҳолисини арзон ва сифатли мева-сабзавот маҳсулотларига бўлган талабини барқарор таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида, 2020 йил ҳосили учун 2019 йил август-сентябрь ойларида пиёз ва саримсоқпиёз ҳамда ноябр-декабрь ойларида тўқсонбости усулида жами 206,7 минг гектар сабзавотлар экинлари экилган.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазири депутатлар саволларига жавоб қайтарди
Қайд этилганидек, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида 5,8 млн. тонна мева-сабзавот етиштирилган бўлиб, жами 480,0 млн. доллар ҳажмидаги маҳсулотлар экспорт қилинган. Депутатлар ушбу кўрсатгичларни янада ошириш, мавжуд имкониятлардан кенгроқ фойдаланиш, мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқаришни кўпайтириш йўлида қандай муаммолар борлиги билан қизиқдилар.
Қурилиш нормалари бугунги талабга жавоб берадими?
Бугунги кунда мамлакатимизда қурилиш соҳасига доир 337 та қурилиш меъёрлари амал қилиб келмоқда. Ушбу меъёрлар ҳар беш йилда бир марта қайта кўриб чиқилиши ва такомиллаштирилиши лозим. Бунинг учун йилига 60-70 та қурилиш меъёрларини қайта кўриб чиқиш талаб этилади. Аммо кейинги 20 йил бўйича олиб борилган таҳлиллар мазкур нормативларни янгилаш ўртача кўрсаткичи 10 фоизга ҳам таъминланмаганини кўрсатди.
Депутатлар минбари
Янгиликлар
Миллий ахборот маконини сифатли ва долзарб контентлар билан бойитиш масалалари муҳокама қилинди
2021 йил 24 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни...