Cайт ранги: A A


Назорат-таҳлил фаолияти

Facebook, TikTok, Telegram ва шу каби коммуникация платформалари ўз техник воситаларини Ўзбекистон ҳудудига ўтказишлари шарт

Facebook, TikTok, Telegram ва шу каби коммуникация платформалари ўз техник воситаларини Ўзбекистон ҳудудига ўтказишлари шарт Facebook, TikTok, Telegram ва шу каби коммуникация платформалари ўз техник воситаларини Ўзбекистон ҳудудига ўтказишлари шарт

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси томонидан “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижросини ўрганишга бағишланган назорат-таҳлил тадбири ўтказилди.

Мазкур назорат-таҳлил тадбирида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказининг “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддаси ҳамда ушбу ҳужжатнинг 2021 йил 15 апрель куни кучга кириши назарда тутилган 271-моддаси ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

Қайд этилганидек, “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазкур моддаларига кўра энди “Facebook Inc.” (Facebook Messenger, Instagram, WhatsApp), Google (Google Messenger, YouTube), Mail.ru (Вконтакте, Одноклассники), Microsoft Skype, Telegram, Tencent Wechat, TikTok, Twitter, Yandex (Яндекс.такси, Яндекс.карты, Яндекс.мессенжер, Яндекс.деньги) каби ижтимоий тармоқлар ва интернет компаниялар Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов беришда ушбу маълумотларни жисман юртимиз ҳудудида жойлашган техник воситаларда ҳамда базаларда йиғилишини, тизимлаштирилишини ва сақланишини таъминлаши ҳамда шахсга доир маълумотлар базалари давлат реестрида рўйхатдан ўтказилиши шартлиги белгиланган. Бу эса, ижтимоий тармоқлар ва интернет компаниялар Ўзбекистон Республикасида қонуний фаолият юритишни исташса, ўз техник воситаларини Ўзбекистон ҳудудига ўтказишлари шартилигини ёки белгиланган тартибда маъмурий ёхуд жиноий жавобгарликка тортилишлари мумкинлигини англатади.

Давлат персоналлаштириш маркази директори У. Тошхўжаевнинг сўзларига кўра, ушбу йўналишда марказ томонидан бугунги кунга қадар бир қанча ишлар амалга оширилган. Хусусан, шахсга доир маълумотларга ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ишлов беришда, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғида ишлов беришда уларни жисман Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган техник воситаларда йиғилиши ва сақланишини таъминлаш мақсадида хорижда фаолият юритаётган “Facebook Inc.” (Facebook Messenger, Instagram, WhatsApp), Google (Google Messenger, YouTube), Mail.ru (Вконтакте, Одноклассники), Microsoft Skype, Telegram, Tencent Wechat, TikTok, Twitter, Yandex (Яндекс.такси, Яндекс.карты, Яндекс.мессенжер, Яндекс.деньги) компанияларига қонунчилик талабларини бажариш ҳақида мурожаат хатлари юборилган. Шунинг билан бирга, “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддаси талабларининг ижросини таъминлаш мақсадида яратилган pd.gov.uz ахборот тизими орқали шахсга доир маълумотлар базалари мулкдор ва (ёки) операторларини шахсга доир маълумотлар базаларининг Давлат реестри рўйхатидан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.

Кун тартибидаги масала юзасидан депутатлар ҳам ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришди. Хусусан, депутат Ш. Шарафутдинов Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига бундай нормаларнинг киритилиши авваламбор фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашдан иборат эканлигини айтиб, бу ҳуқуқ Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13 ва 27-моддаларида мустаҳкамлаб қўйилганини таъкидлади.

Халқ вакилларининг қайд этишича, сўнгги йилларда юқорида номлари келтирилган ижтимоий тармоқлар ва интернет компанияларга турли хил кибер ҳужумлари уюштирилиб келинмоқда. Бунинг натижасида миллионлаб инсонлар, қолаверса Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотлари ҳам ўғирланмоқда. Фуқароларимизнинг паспорт маълумотларига ноқонуний тарзда эга бўлаётганлар, ушбу маълумотлардан ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий манфаатлар йўлида фойдаланишлари хавфи ортмоқда.

Шунга қарамасдан, қонун нормаси кучга кирганига 1 ой бўлган бўлсада ваколатли давлат органи томонидан мазкур соҳа бўйича кўзга кўринадиган натижаларга эришилмаганлиги депутатларнинг жиддий эътирозига сабаб бўлди.

Танқидий руҳда ўтказилган ушбу тадбир, кучли баҳс-мунозараларга бой бўлди, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари талабларини ўз вақтида ва сифатли бажариш бўйича депутатлар Вазирлар Маҳкамаси ва Давлат персоналлаштириш маркази олдига аниқ чора-тадбирлар режаларини ишлаб чиқиб, қонун ижросини ўз вақтида таъминлаш талабини қўйишди.

 

Азамат НЕЪМАТУЛЛАЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот

технологиялари масалалари қўмитасининг

катта референти

 


Кўришлар сони: 5560

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.01.2022
Халқимиз манфаатларига хизмат қиладиган таклифлар илгари сурилди

Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт...

15.01.2022
Қўмитанинг 2021 йил якунлари бўйича фаолияти сарҳисоб қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан...

14.01.2022
Тараққиёт стратегияси:75 минг гектар интенсив боғ ва янги узумзорлар барпо этилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси “Янги Ўзбекистоннинг...