Cайт ранги: A A


Фракциялар ва депутатлар гуруҳи

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фракцияси

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фракцияси

Фракция сайти: http://www.xdp.uz

Фракция раҳбари: Иноятов Улуғбек Илясович

Ўзбекистон ХДПнинг ижтимоий адолат ва ижтимоий ҳимояга муҳтож кишилар манфаатларини ҳимоя қилишга бел боғлагани унинг мамлакат сиёсий кучлари сўл қаноти бўлишлигини белгилайди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Ўзбекистоннинг мустақиллигини асраш ва мустаҳкамлаш, Ватанимизнинг гуллаб-яшнашини таъминлаш, мамлакатда фуқаролик ва миллатлараро тотувлик, ижтимоий барқарорлик, ҳар бир оила ва бутун халқ фаровонлигига эришиш каби умуммиллий манфаатларни ўз мафкураси ва сиёсий фаолиятининг пойдевори, деб билади.

Халқимизнинг мустақиллик ва озодлик, тенглик ва адолат, тинчлик ва тотувликка азалий интилишлари партиямиз мафкурасининг табиий сарчашмаларидир. У халқимизга ҳамиша хос бўлган ва бугун ҳам унинг менталитетини белгилайдиган ҳамжиҳатлик, жамоавийлик принципларига таянади.


Фракция тадбирлари

03 July 2013
Фракциялар ва депутатлар гуруҳининг йиғилишлари

Жорий йилнинг 1-3 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар гуруҳининг йиғилишлари бўлиб ўтди.  Йиғилишларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритилаётган бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

17 June 2013
Барча ютуқларимизнинг ҳаётбахш манбаи ҳудудларнинг комплекс ривожланишига хизмат қилади

 – Президентимизнинг «Ўзбе­кистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма ик­ки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғ­рисида»ги Қарорида халқимиз ўтган даврда турли синов ва қийинчиликларга қарамасдан, ўзининг мустаҳкам иродаси, қатъият ва матонати, истиқлол ғояларига садоқатини намоён этиб, жаҳон майдонида муносиб ҳурмат-эътибор қозонгани таъкидланди, – дейди Қонунчилик палатаси депутати Саттор РАҲМАТОВ.

14 June 2013
Фракциялар ва депутатлар гуруҳининг йиғилишлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар гуруҳининг йиғилишлари бўлиб ўтди. Уларда парламент қуйи палатасининг навбатдаги йиғилиши кун тартибига киритилаётган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2012 йилдаги ва 2013 йилнинг биринчи чорагидаги ижроси якунлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи дастлабки тарзда кўриб чиқилди.  

05 June 2013
Фракциялар қонун лойиҳаларини иккинчи ўқишда муҳокама қилмоқда

Жорий йилнинг 4-5 июнь кунлари сиёсий партияларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракциялар ҳамда Экоҳаракат депутатлар гуруҳининг навбатдаги йиғилишлари бўлиб ўтди. Йиғилишларда парламентнинг Қуйи палатаси муҳокамасига киритилиши режалаштирилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

22 May 2013
Фракциялар ва депутатлар гуруҳининг йиғилишлари

2013 йил 23 майга мўлжалланган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси арафасида парламент қуйи палатасида парламентдаги сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар гуруҳининг йиғилишлари бўлиб ўтди. Уларда Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартибига киритилаётган масалалар дастлабки тарзда кўриб чиқилди.

21 May 2013
Ахборот хизматларини ривожлантириш давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминлашнинг муҳим омили

– Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминлашнинг муҳим шартларидан бири улар билан оммавий ахборот воситалари ўртасида сифатли мулоқот муҳитини яратишдир, - дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилбар ХОЛИҚОВА.

15 May 2013
Давлат ҳокимияти очиқлиги, сўз ва ахборот эркинлиги

«Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси Фахритдин РАЖАБОВ билан бўлган суҳбат

13 May 2013
Ривожланиш ва фаровонлик йўлидан

«Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳасини синовдан ўтказиш бўйича ҳуқуқий экспериментни ўтказиш тўғрисидаги Фармойиш юзасидан депутат Фахриддин Ражабов ўз мулоҳазаларини билдиради.

10 May 2013
Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг муҳим шарти

Яқинда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга кирди. Шу муносабат билан сиёсий партиялар фракциялари йиғилишида мазкур ҳуқуқий ҳужжатда белгилаб берилган устувор вазифалар муҳокама этилмоқда. Жумладан, ушбу масала куни кеча Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциялари йиғилишларида кўриб чиқилиб, сайловолди дастури ҳамда платформаси асосида фикрлар билдирилди.

06 March 2013
Фракция муҳокамасида янги қонун лойиҳалари

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси юзасидан сиёсий партиялар фракциялари ва Экоҳаракатдан сайланган депутатлар гуруҳи аъзолари  ўз фикр-мулоҳазаларини билдирадилар.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.06.2021
Президент мактабининг битирувчи ўқувчилари Қонунчилик палатасида

2021 йил 21 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Президент мактабларининг битирувчи ўқувчилар...

21.06.2021
Сув ва сувдан фойдаланишда қандай ўзгаришлар бўлади?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида жамиятимиз ҳаётининг...

21.06.2021
Ҳисоб палатаси фаолиятига оид қонун ҳужжатлари такомиллаштирилмоқда

Жорий йилнинг 21 июнь куни Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди...

Тадбирлар тақвими