Cайт ранги: A A


Фракциялар ва депутатлар гуруҳи

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фракцияси

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фракцияси

Фракция сайти: http://www.xdp.uz

Фракция раҳбари: Иноятов Улуғбек Илясович

Ўзбекистон ХДПнинг ижтимоий адолат ва ижтимоий ҳимояга муҳтож кишилар манфаатларини ҳимоя қилишга бел боғлагани унинг мамлакат сиёсий кучлари сўл қаноти бўлишлигини белгилайди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Ўзбекистоннинг мустақиллигини асраш ва мустаҳкамлаш, Ватанимизнинг гуллаб-яшнашини таъминлаш, мамлакатда фуқаролик ва миллатлараро тотувлик, ижтимоий барқарорлик, ҳар бир оила ва бутун халқ фаровонлигига эришиш каби умуммиллий манфаатларни ўз мафкураси ва сиёсий фаолиятининг пойдевори, деб билади.

Халқимизнинг мустақиллик ва озодлик, тенглик ва адолат, тинчлик ва тотувликка азалий интилишлари партиямиз мафкурасининг табиий сарчашмаларидир. У халқимизга ҳамиша хос бўлган ва бугун ҳам унинг менталитетини белгилайдиган ҳамжиҳатлик, жамоавийлик принципларига таянади.


Фракция тадбирлари

Фракцияда бир қатор долзарб масалалар кўрилди
12 February 2021
Фракцияда бир қатор долзарб масалалар кўрилди

2020 йилда Омбудсман номига мамлакатимиз фуқаролари, хорижий давлатлар фуқаролари ва омбудсманлари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, жамоат ташкилотлари ва бошқа юридик шахслардан жами 14 975 та мурожаат қабул қилинди. Мурожаатларнинг 176 таси қонун талабларига мувофиқ белгиланган тартибда аноним деб топилди. Ҳисобот даврида келиб тушган мурожаатларнинг 33,5 фоизи инсон ва фуқаронинг шахсий ҳуқуқ ҳамда эркинликларига, 37,3 фоизи ижтимоий, 25,3 фоизи иқтисодий, 3,0 фоизи сиёсий ва 0,7 фоизи экологик ҳуқуқларга тегишлидир.

ЎзХДП фракцияси: бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотлар очиқ ва доимий бўлиши зарур
28 January 2021
ЎзХДП фракцияси: бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотлар очиқ ва доимий бўлиши зарур

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига “Ишга марҳамат” мономарказларида, шунингдек, қатор олий таълим муассасалари ва йирик санот тармоқларида малакани баҳолаш марказлари ташкил этиш вазифаси қўйилди. Бу орқали жорий йилнинг ўзида 30 минг йигит-қизга малака сертификати бериб, уларнинг бандлигини таъминлаш мумкинлиги айтилди.

ЎзХДП фракцияси аъзолари давлат дастури ижроси бўйича эътирозлар билдирди
26 January 2021
ЎзХДП фракцияси аъзолари давлат дастури ижроси бўйича эътирозлар билдирди

Фракция аъзоларининг қайд этишича, 2020 йилда Давлат дастурида белгиланган 284 та банддан 206 та банд тўлиқ бажарилган, аммо 20 та банднинг муддати узайтирилган ҳамда 58 та банднинг ижроси давом этмоқда. Ўз вақтида адо этилмаган вазифалар депутатларнинг жиддий эътирозига сабаб бўлди. Уларнинг ижросини таъминлаш юзасидан депутатлар таклиф ва тавсиялар ҳам берди.

ЎзХДП фракциясининг бир йиллик фаолияти таҳлил қилинди
24 December 2020
ЎзХДП фракциясининг бир йиллик фаолияти таҳлил қилинди

Фракция аъзолари томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига уларнинг ваколатларига кирадиган масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки ўз нуқтаи назарини баён қилиш талаби билан 27 марта депутат сўрови юборилди. 

ЎзХДП фракцияси: жарималар миқдорлари аҳоли реал даромадларидан келиб чиқиши зарур
14 December 2020
ЎзХДП фракцияси: жарималар миқдорлари аҳоли реал даромадларидан келиб чиқиши зарур

Халқ демократик партияси фракцияси аъзолари пандемия даврида ижтимоий соҳани молиялаштиришга, мамлакатдаги эҳтиёжманд аҳоли қатламини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлашди. Бундай ёндашув партиянинг дастурий мақсадларига ҳар томонлама тўғри келади.

ЎзХДП фракцияси қонун лойиҳаларини электорат манфаатларидан келиб чиқиб муҳокама қилди
10 December 2020
ЎзХДП фракцияси қонун лойиҳаларини электорат манфаатларидан келиб чиқиб муҳокама қилди

Янги ўзгартириш ва қўшимчалар 2021 йил 1 январдан жорий этилиши белгиланган «Бир суд – бир инстанция» тамойилини ҳуқуқий жиҳатдан рўёбга чиқариш механизмини белгилайди. Қонун лойиҳалари судларда ишлар кўрилиши механизми ва амалиётини соддалаштиришга хизмат қилади.

ЎзХДП фракцияси Халқаро ногиронлар куни арафасида кўплаб таклифларни ўрганди
02 December 2020
ЎзХДП фракцияси Халқаро ногиронлар куни арафасида кўплаб таклифларни ўрганди

Мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар таҳлил қилинди, олдинда турган вазифалар юзасидан фикр алмашилди.

ЎзХДП фракцияси: бюджет очиқлиги тартибига риоя этмаган мансабдорларга жарима миқдорини ошириш зарур
30 November 2020
ЎзХДП фракцияси: бюджет очиқлиги тартибига риоя этмаган мансабдорларга жарима миқдорини ошириш зарур

Халқ демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда депутатлар «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда муҳокамадан ўтказди.

ХДП фракцияси маҳаллий депутатлар билан бирга иккита вазирлик ахборотини эшитди
26 November 2020
ХДП фракцияси маҳаллий депутатлар билан бирга иккита вазирлик ахборотини эшитди

Охирги икки йилда ичимлик суви ва канализация тизимини яхшилашга 2 триллион 400 миллиард сўм ажратилди. Бу аввалги 10 йилда ажратилган жами маблағдан 2 баравар кўп, демакдир. Шунга қарамасдан, мамлакатимизда марказлашган тармоқлар орқали тоза ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 68 фоизни ташкил этмоқда.

ЎзХДП фракцияси: таълимда янги муҳитни юзага келтириш, аввало, тушунтириш, тарғиботга боғлиқ
02 November 2020
ЎзХДП фракцияси: таълимда янги муҳитни юзага келтириш, аввало, тушунтириш, тарғиботга боғлиқ

Ўқитувчи ва мураббийларнинг жамиятдаги обрў-эътиборини ошириш, мактабни маҳалланинг маънавият-маърифат марказига айлантириш бўйича бир қатор долзарб масалалар белгиланди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.06.2021
Президент мактабининг битирувчи ўқувчилари Қонунчилик палатасида

2021 йил 21 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Президент мактабларининг битирувчи ўқувчилар...

21.06.2021
Сув ва сувдан фойдаланишда қандай ўзгаришлар бўлади?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида жамиятимиз ҳаётининг...

21.06.2021
Ҳисоб палатаси фаолиятига оид қонун ҳужжатлари такомиллаштирилмоқда

Жорий йилнинг 21 июнь куни Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди...

Тадбирлар тақвими