Cайт ранги: A A


Фракциялар ва депутатлар гуруҳи

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фракцияси

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фракцияси

Фракция сайти: http://www.xdp.uz

Фракция раҳбари: Иноятов Улуғбек Илясович

Ўзбекистон ХДПнинг ижтимоий адолат ва ижтимоий ҳимояга муҳтож кишилар манфаатларини ҳимоя қилишга бел боғлагани унинг мамлакат сиёсий кучлари сўл қаноти бўлишлигини белгилайди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Ўзбекистоннинг мустақиллигини асраш ва мустаҳкамлаш, Ватанимизнинг гуллаб-яшнашини таъминлаш, мамлакатда фуқаролик ва миллатлараро тотувлик, ижтимоий барқарорлик, ҳар бир оила ва бутун халқ фаровонлигига эришиш каби умуммиллий манфаатларни ўз мафкураси ва сиёсий фаолиятининг пойдевори, деб билади.

Халқимизнинг мустақиллик ва озодлик, тенглик ва адолат, тинчлик ва тотувликка азалий интилишлари партиямиз мафкурасининг табиий сарчашмаларидир. У халқимизга ҳамиша хос бўлган ва бугун ҳам унинг менталитетини белгилайдиган ҳамжиҳатлик, жамоавийлик принципларига таянади.


Фракция тадбирлари

23 October 2013
Электорат манфаатларидан келиб чиқиб таклифлар билдирилди

2013 йилнинг 23 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда кун тартибидан ўрин олган қонун лойиҳалари муҳокамадан ўтказилди.

23 October 2013
Фракциялараро баҳс-мунозара

2013 йил 23 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари иштирокида «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги ҳамда «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонун лойиҳалари юзасидан фракциялараро дебат бўлиб ўтди.

17 October 2013
Бюджет тизими такомиллашади

2013 йилнинг 16 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.Унда кун тартибидан ўрин олган қонун лойиҳалари қизғин муҳокама этилди.

10 October 2013
Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар давом этмоқда

2013 йилнинг 9 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда кун тартибидан ўрин олган қонун лойиҳалари қизғин муҳокама этилди.

30 September 2013
Фракцияда қонунлар муҳокамаси

2013 йилнинг 30 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон ХДП фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда кун тартибидан ўрин олган қонун лойиҳалари қизғин муҳокама этилди.

17 September 2013
Қонун лойиҳалари фракциялар муҳокамасида

2013 йил 19 сентябрь кунига мўлжалланган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси олдидан сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар гуруҳининг йиғилишлари бўлиб ўтди. Уларда парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси кун тартибига киритилаётган масалалар дастлабки тарзда кўриб чиқилди.

13 September 2013
“Экологик назорат тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси юзасидан фракциялараро баҳс-мунозара бўлиб ўтди

2013 йил 13 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлар гуруҳи ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси, шунингдек Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари аъзолари иштирокида “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини такомиллаштириш юзасидан баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди.

19 August 2013
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари институти такомиллаштирилмоқда

Маълумки, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламенти тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиш ҳамда қўшимчаларга биноан, қонунларни ишлаб чиқиш, такомиллаштиришда сиёсий партиялар ва депутатлар гуруҳи роли оширилиб, талаб кучайтирилди ҳамда бу борадаги механизмлар маромига етказилди.

25 July 2013
Фракциялар ва депутатлар гуруҳининг йиғилишлари

2013 йил 26 июлга мўлжалланган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси олдидан сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар гуруҳининг йиғилишлари бўлиб ўтди. Уларда парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси кун тартибига киритилаётган масалалар дастлабки тарзда кўриб чиқилди.

16 July 2013
Фракциялар ва депутатлар гуруҳининг йиғилишлари ўтказилмоқда

2013 йил 19 июлга мўлжалланган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси олдидан сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар гуруҳининг йиғилишлари бўлиб ўтди. Уларда парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси кун тартибига киритилаётган масалалар дастлабки тарзда кўриб чиқилди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.06.2021
Президент мактабининг битирувчи ўқувчилари Қонунчилик палатасида

2021 йил 21 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Президент мактабларининг битирувчи ўқувчилар...

21.06.2021
Сув ва сувдан фойдаланишда қандай ўзгаришлар бўлади?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида жамиятимиз ҳаётининг...

21.06.2021
Ҳисоб палатаси фаолиятига оид қонун ҳужжатлари такомиллаштирилмоқда

Жорий йилнинг 21 июнь куни Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди...

Тадбирлар тақвими