Cайт ранги: A A


Фракциялар ва депутатлар гуруҳи

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фракцияси

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фракцияси

Фракция сайти: http://www.xdp.uz

Фракция раҳбари: Иноятов Улуғбек Илясович

Ўзбекистон ХДПнинг ижтимоий адолат ва ижтимоий ҳимояга муҳтож кишилар манфаатларини ҳимоя қилишга бел боғлагани унинг мамлакат сиёсий кучлари сўл қаноти бўлишлигини белгилайди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Ўзбекистоннинг мустақиллигини асраш ва мустаҳкамлаш, Ватанимизнинг гуллаб-яшнашини таъминлаш, мамлакатда фуқаролик ва миллатлараро тотувлик, ижтимоий барқарорлик, ҳар бир оила ва бутун халқ фаровонлигига эришиш каби умуммиллий манфаатларни ўз мафкураси ва сиёсий фаолиятининг пойдевори, деб билади.

Халқимизнинг мустақиллик ва озодлик, тенглик ва адолат, тинчлик ва тотувликка азалий интилишлари партиямиз мафкурасининг табиий сарчашмаларидир. У халқимизга ҳамиша хос бўлган ва бугун ҳам унинг менталитетини белгилайдиган ҳамжиҳатлик, жамоавийлик принципларига таянади.


Фракция тадбирлари

Қонунчиликда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари тарқатилиши бўйича янги тартиблар жорий этилиши кўзда тутилмоқда
14 June 2021
Қонунчиликда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари тарқатилиши бўйича янги тартиблар жорий этилиши кўзда тутилмоқда

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Уни фракция раҳбари Улуғбек Иноятов олиб борди.

ЎзХДП фракцияси аъзолари: қонун лойиҳасини имкон қадар тезроқ қабул қилиш зарур
17 May 2021
ЎзХДП фракцияси аъзолари: қонун лойиҳасини имкон қадар тезроқ қабул қилиш зарур

2021 йил 17 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда фракция аъзолари бир қатор қонун лойиҳаларини муҳокамадан ўтказишди.

ЎзХДП фракцияси Ҳукумат ҳисоботини маъқулладими?
26 April 2021
ЎзХДП фракцияси Ҳукумат ҳисоботини маъқулладими?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Халқ демократик партияси фракциясининг бугунги йиғилишида Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2021 йил биринчи чоракдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.

ЎзХДП фракциясида айрим депутатлар қонун лойиҳасига қарши овоз берди
16 April 2021
ЎзХДП фракциясида айрим депутатлар қонун лойиҳасига қарши овоз берди

Депутатлар “Интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.

ЎзХДП фракцияси Ҳисоб палатаси ҳисоботини таҳлилий кўриб чиқиб, Молия вазирлигига таклиф берди
05 April 2021
ЎзХДП фракцияси Ҳисоб палатаси ҳисоботини таҳлилий кўриб чиқиб, Молия вазирлигига таклиф берди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракциясининг навбатдаги йиғилишда Ҳисоб палатасининг 2020 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи тингланди. Бу ҳақда Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари Б.Турабов ахборот берди.

ЎзХДП фракцияси муҳим қонун лойиҳаларини қўллаб-қувватлади
24 March 2021
ЎзХДП фракцияси муҳим қонун лойиҳаларини қўллаб-қувватлади

Фракция аъзолари мамлакатимизда капитал бозорини ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган омилларни бартараф этиш, мавжуд имкониятларни тўлиқ ишга солиш, инвесторларга қулайлик яратиш долзарб масала эканини таъкидлашди, қонун лойиҳаси қўллаб-қувватланди. Капитал бозорида очиқлик ва эркинлик муҳитини қарор топтириш нуқтаи назаридан таклифлар берилди.

ЎзХДП фракцияси: қонун муаммо яратиши эмас, аксинча, уларни ҳал қилиши керак
16 March 2021
ЎзХДП фракцияси: қонун муаммо яратиши эмас, аксинча, уларни ҳал қилиши керак

ЎзХДП фракцияси аъзолари мамлакатда инвестициявий фаоллик ортаётган, фуқароларнинг иқтисодий фаолият доираси кенгаяётган ҳозирги даврда Ер кодексини янгилаш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлашди. Шу билан бирга, халқ ва давлатнинг асосий фаровонлик манбаси бўлган ер ресурсларини тасарруф этишда қонун ва халқ манфаатлари устуворлигини таъминлаш зарурлиги қайд этилди.

ЎзХДП фракцияси: қонун лойиҳаси бўйича битта савол очиқ қолди
01 March 2021
ЎзХДП фракцияси: қонун лойиҳаси бўйича битта савол очиқ қолди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракциясининг йиғилишида мутасадди вазирлик-идоралар вакиллари иштирокида қатор қонун лойиҳалари муҳокамадан ўтказилди. Айрим қонун лойиҳалари бўйича баҳс-мунозара ва савол-жавоблар узоқ давом этди.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари муҳокама марказида
24 February 2021
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари муҳокама марказида

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши 46-сессиясидаги нутқидан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Халқ демократик партияси фракцияси ҳамда Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси ҳамкорликда “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш — барчамизнинг бурчимиз!” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

ЎзХДП фракцияси аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан  эшитув ўтказиш таклифи билан чиқди
18 February 2021
ЎзХДП фракцияси аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан эшитув ўтказиш таклифи билан чиқди

Бугун парламент қуйи палатасидаги ЎзХДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда фракция аъзолари Ўзбекистон Республикасида коронавирус пандемияси даврида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, шу жумладан аҳолини коронавирусга қарши эмлаш борасида режалаштирилаётган ишлар тўғрисидаги масалани эшитиш бўйича ташаббус билан чиқди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.06.2021
Акмал Саидов Туркия Бош Омбудсмани билан учрашди

18 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари...

18.06.2021
Пенсия тизимидаги ислоҳотлар: амалиёт ва истиқболдаги режалар

2021 йил 18 июнь куни парламент қуйи палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан Ўз...

18.06.2021
Болалар ва аёлларга нисбатан зўравонликнинг барча турларини тугатиш масаласи муҳокама қилинди

2021 йил 18 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотл...

Тадбирлар тақвими