Cайт ранги: A A


Фракциялар ва депутатлар гуруҳи

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясининг фракцияси

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар  ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясининг фракцияси

Фракция сайти: http://www.uzlidep.uz

Фракция раҳбари: Хаитов Актам Ахмадович

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати- Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:

  • Сиёсий куч сифатида бирлашган ҳолда тадбиркор ва ишбилармонларнинг янада кенгроқ фаолият юритишлари учун янги имкониятлар очиш, уларнинг истиқболини ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан асослаб бериш, жамиятнинг ушбу табақаси манфаатларини ҳимоялаш баробарида унинг эртанги кунини таъминлаш.
  • Партиянинг давлат бошқаруви, жамиятда шаклланаётган қарашларга таъсир ўтказиш, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги иштирокини таъминлаш. Давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий тараққиёти билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш, Ўзбекистоннинг халқаро обрўйини оширишда, юртимизда тинчлик ва осойишталикни сақлашда, миллатлараро ва фуқаролараро аҳиллик ва тотувликни мустаҳкамлаш ишида фаол қатнашиш. Ёшларимизни Ватанга муҳаббат ва садоқат, ўз элим, ўз юртим, жон Ўзбекистоним, дея ғурурланиб яшаш руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиш, ҳар қандай шароитда мустақиллик йўлимиз, қадриятларимиз, миллий ва диний анъаналаримиз, урф-одатларимизни қадрлаш, шу билан бирга, барча миллат ва элатлар қадриятларини камситишга йўл қўймаслик, бундай хуружларга қарши изчил кураш олиб бориш.

Фракция тадбирлари

ЎзЛиДеП фракцияси  асосий устувор вазифаларни белгилаб олди
28 January 2020
ЎзЛиДеП фракцияси асосий устувор вазифаларни белгилаб олди

Сўзга чиққанлар мамлакатимизда илм-фанни янада равнақ топтириш, ёшларимизни чуқур билим, юксак маънавият ва маданият эгаси этиб тарбиялаш, рақобатбардош иқтисодиётни шакллантириш борасида бошланган ишлар жадал давом эттирилиши ва бу жараёнларни янги босқичга кўтаришга алоҳида эътибор қаратилишига урғу бердилар.

07 December 2019
Солиқ тўловчиларга бир қатор имтиёзлар берилмоқда

Фракция аъзоларининг фикрича, корхоналарнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган илмий-тадқиқот ва инновацион ишларни солиқ имтиёзлари орқали рағбатлантириш лозим.

Бюджет маълумотларининг очиқ ва шаффоф бўлишида фуқаролар фаол қатнашади
19 November 2019
Бюджет маълумотларининг очиқ ва шаффоф бўлишида фуқаролар фаол қатнашади

Амалдаги қонунчиликка кўра, Давлат бюджети лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Регламентига мувофиқ анъанавий равишда парламент палаталари қарорлари асосида қабул қилиниб, муҳокамалардан ўтказиб келинган.

15 October 2019
Мактабгача таълим тизимига хусусий секторни фаол жалб қилиш қандай натижа беради?

Мутахассисларнинг фикрича, инсон ўз умри давомида оладиган барча ахборот ва маълумотнинг 70 фоизини 5 ёшгача бўлган даврда олар экан. Бунда, аввало, ота-она тарбияси бирламчи аҳамият касб этса, кейинги босқичда боғчадаги муҳит боланинг дунёқариши кенгайиши, оламни идрок этишида муҳим омил бўлиши илмий жиҳатдан исботланган.

Тадбиркорлик субъектларини янада ривожлантиришга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама этилди
08 October 2019
Тадбиркорлик субъектларини янада ривожлантиришга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама этилди

2019 йил 8 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида жамият ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни чуқурлаштиришга қаратилган бир қатор масалалар кўриб чиқилди.

Энергия тежайдиган технологияларни жорий этишнинг ҳуқуқий асослари такомиллаштириляпти
27 September 2019
Энергия тежайдиган технологияларни жорий этишнинг ҳуқуқий асослари такомиллаштириляпти

Қонун ташаббускорлари томонидан ҳудудларда “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижроси бўйича ўтказилган назорат-таҳлил тадбирлари, шунингдек сайловчилар билан жойларда бўлиб ўтган учрашувлар давомида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалалари ўрганилди.

ЎзЛиДеП фракцияси қонун лойиҳасига ўз таклифларини билдирди
05 September 2019
ЎзЛиДеП фракцияси қонун лойиҳасига ўз таклифларини билдирди

2019 йил 5 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

«Демократик кучлар блоки»:  «Таълим тўғрисида»ги қонун умумхалқ муҳокамасига  қўйилмоғи лозим
29 August 2019
«Демократик кучлар блоки»: «Таълим тўғрисида»ги қонун умумхалқ муҳокамасига қўйилмоғи лозим

– Қонун лойиҳасида нодавлат таълим хизматларини ташкил этишда тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш, давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилаётган таълим муассасаларининг ҳуқуқий мақомини белгилаш, «таълим кампус»ларини ташкил этишда тадбиркорлик субъектларининг таълим соҳасида ўз хизматларини таклиф этишига кенг имкониятлар яратилаётгани алоҳида аҳамиятга эга, – дейди ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Одинахон ЖАМОЛДИНОВА. 

ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари Давлат бюджети ижросини қандай баҳолайди?
26 August 2019
ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари Давлат бюджети ижросини қандай баҳолайди?

Ахборотда қайд этилганидек, 2019 йилнинг I ярмида Давлат бюджети даромадлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 52,9 фоизга ўсиб, белгиланган режа 108,9 фоизга бажарилди, унинг ялпи ички маҳсулодаги улуши эса, 22,8 фоизни ташкил қилди. 

Ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга қаратилган қонун лойиҳалари муҳокама қилинди
13 August 2019
Ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга қаратилган қонун лойиҳалари муҳокама қилинди

Дастлаб, фракция аъзолари «Кредиторларнинг ҳуқуқий ҳимояси кучайтирилиши ва тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.06.2021
Чехия парламенти делегацияси билан учрашув

2021 йил 15 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Cпикерининг биринчи ў...

15.06.2021
Пенсия таъминотида фуқароларга қатор енгилликлар бериляпти

Олий Мажлис Қонунчилик палатанинг навбатдаги мажлисида “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрис...

15.06.2021
Ўттиз ёшдан ошган фуқароларни божхона органларининг ихтисослаштирилган таркибий тузилмаларига қабул қилиш белгиланмоқда

2021 йил 15 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Давлат бо...

Фракция таркиби

Тадбирлар тақвими