Cайт ранги: A A


Фракциялар ва депутатлар гуруҳи

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясининг фракцияси

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар  ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясининг фракцияси

Фракция сайти: http://www.uzlidep.uz

Фракция раҳбари: Хаитов Актам Ахмадович

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати- Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:

  • Сиёсий куч сифатида бирлашган ҳолда тадбиркор ва ишбилармонларнинг янада кенгроқ фаолият юритишлари учун янги имкониятлар очиш, уларнинг истиқболини ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан асослаб бериш, жамиятнинг ушбу табақаси манфаатларини ҳимоялаш баробарида унинг эртанги кунини таъминлаш.
  • Партиянинг давлат бошқаруви, жамиятда шаклланаётган қарашларга таъсир ўтказиш, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги иштирокини таъминлаш. Давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий тараққиёти билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш, Ўзбекистоннинг халқаро обрўйини оширишда, юртимизда тинчлик ва осойишталикни сақлашда, миллатлараро ва фуқаролараро аҳиллик ва тотувликни мустаҳкамлаш ишида фаол қатнашиш. Ёшларимизни Ватанга муҳаббат ва садоқат, ўз элим, ўз юртим, жон Ўзбекистоним, дея ғурурланиб яшаш руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиш, ҳар қандай шароитда мустақиллик йўлимиз, қадриятларимиз, миллий ва диний анъаналаримиз, урф-одатларимизни қадрлаш, шу билан бирга, барча миллат ва элатлар қадриятларини камситишга йўл қўймаслик, бундай хуружларга қарши изчил кураш олиб бориш.

Фракция тадбирлари

Тўққиз ойда нечта давлат активи қанча янги иш ўрни яратиш шарти билан инвесторларга сотилди?
29 October 2020
Тўққиз ойда нечта давлат активи қанча янги иш ўрни яратиш шарти билан инвесторларга сотилди?

– Кейинги пайтда давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш ва давлат активларини хусусийлаштиришга қаратилган салмоқли ишлар олиб борилди. Лекин бу борадаги ишлар самарали ташкил этилмагани сабабли кўп корхона ва объектлар сотилмасдан турибди, – деди Д.Ахмедов.

ЎзЛиДеП фракцияси Давлат дастури бажарилиши юзасидан  Ҳукумат ҳисоботини эшитди
26 October 2020
ЎзЛиДеП фракцияси Давлат дастури бажарилиши юзасидан Ҳукумат ҳисоботини эшитди

Тадбиркорлик субъектларининг узлуксиз ишлашига шароит яратиш мақсадида 55 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъектларининг 700 млрд сўмлик солиқ қарзини ундириш тўхтатилди.

ЎзЛиДеП фракцияси: 340 мингта объектнинг  кадастр қиймати белгиланмаган
19 October 2020
ЎзЛиДеП фракцияси: 340 мингта объектнинг кадастр қиймати белгиланмаган

Мамлакатимизда кадастр ва ер ҳисобини юритиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари эскиргани, ҳисоб-китоб бўлмагани сабабли минглаб гектар ерлар талон-торож бўлиб кетган. Хусусан, 340 мингта объектнинг кадастр қиймати белгиланмаган. Бир миллиондан ортиқ уй-жойнинг кадастр ҳужжати йўқ. 

Президентимиз илгари сурган таклифлар замонавий таълим тараққиётга хизмат қилади
05 October 2020
Президентимиз илгари сурган таклифлар замонавий таълим тараққиётга хизмат қилади

Ҳозирги мураккаб даврда мамлакатимиз таълим тизими ҳам жиддий синовга дуч келди. Бугунги қийин шароитга қарамасдан, давлатимиз томонидан ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар туфайли бу борадаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.

ЎзЛиДеП фракцияси Президентимизнинг БМТ сессиясидаги нутқидан келиб чиқадиган чора-тадбирлар режасини белгилаб олди
28 September 2020
ЎзЛиДеП фракцияси Президентимизнинг БМТ сессиясидаги нутқидан келиб чиқадиган чора-тадбирлар режасини белгилаб олди

Қашшоқликни тугатиш ва камбағалликка қарши курашишни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси навбатдаги сессиясининг асосий мавзуларидан бири сифатида белгилаш ҳамда ушбу масалаларга бағишланган глобал саммитни ўтказиш масаласи ҳам қизғин қўллаб-қувватланди.

Қонун лойиҳасига ўзгартириш  киритишга зарурат борми?
21 September 2020
Қонун лойиҳасига ўзгартириш киритишга зарурат борми?

Ерлардан оқилона, самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш, ерларни муҳофаза қилиш, ер билан узвий боғланган Давлат кадастрлари ягона тизимини тўлақонли юритиш давлатнинг энг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. Негаки, ер Ўзбекистон халқининг ҳаёти, фаолияти ва фаровонлиги асоси, энг муҳим табиий ресурсидир.

Фракция аъзолари қонун лойиҳаларига қандай муносабат билдирди?
14 September 2020
Фракция аъзолари қонун лойиҳаларига қандай муносабат билдирди?

Депутатлар томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилган қонун лойиҳасининг асосий ғояси – бу экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида жиноят ва маъмурий жавобгарликнинг янги механизмларини амалга жорий этиш орқали ўсимлик дунёси объектларини, айниқса, дарахт ва буталарни муҳофаза қилишнинг чораларини кўришдир.

Қонун лойиҳалари қабул қилинса,  муаммолар ечим топадими?
07 September 2020
Қонун лойиҳалари қабул қилинса, муаммолар ечим топадими?

Мазкур қонун лойиҳасида транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси ёнида бўлмаган ҳайдовчилар транспорт воситаларини бошқарганда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан транспорт воситасини ушлаб туришни бекор қилиш назарда тутилмоқда.

ЎзЛиДеП фракциясининг 2020 йил биринчи ярим йилликдаги фаолияти сарҳисоб қилинди
13 August 2020
ЎзЛиДеП фракциясининг 2020 йил биринчи ярим йилликдаги фаолияти сарҳисоб қилинди

Коронавирус пандемиясига қарши курашиш доирасида фракция аъзоларининг шахсий ташаббуслари билан бир қатор амалий ишлар қилинди. Хусусан, Коронавирус пандемиясига қарши курашишнинг илк кунлариданоқ Урганч шаҳридаги деҳқон бозорининг 2 та асосий дарвозаси олдига биринчилардан бўлиб «Дезинфекция туннели» ўрнатилди. Асака туманидаги “Озод” МФЙдаги эҳтиёжманд оилаларга 5000 туп помидор, 5000 туп бодринг, 5000 туп булғор қалампири кўчатлари етказиб берилди. 

 Барча турдаги транспортларнинг оптимал, мувозанатлашган ва уйғунлашган ўзаро алоқасини таъминлайдиган қонун лойиҳаси муҳокама қилинди
10 August 2020
Барча турдаги транспортларнинг оптимал, мувозанатлашган ва уйғунлашган ўзаро алоқасини таъминлайдиган қонун лойиҳаси муҳокама қилинди

  2020 йил 10 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг видеоконференц алоқа тарзидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. 

Унда дастлаб Ўзбекистон Республикасининг “Транспорт тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.06.2021
Чехия парламенти делегацияси билан учрашув

2021 йил 15 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Cпикерининг биринчи ў...

15.06.2021
Пенсия таъминотида фуқароларга қатор енгилликлар бериляпти

Олий Мажлис Қонунчилик палатанинг навбатдаги мажлисида “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрис...

15.06.2021
Ўттиз ёшдан ошган фуқароларни божхона органларининг ихтисослаштирилган таркибий тузилмаларига қабул қилиш белгиланмоқда

2021 йил 15 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Давлат бо...

Фракция таркиби

Тадбирлар тақвими