Cайт ранги: A A


Фракциялар ва депутатлар гуруҳи

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясининг фракцияси

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар  ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясининг фракцияси

Фракция сайти: http://www.uzlidep.uz

Фракция раҳбари: Хаитов Актам Ахмадович

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати- Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:

  • Сиёсий куч сифатида бирлашган ҳолда тадбиркор ва ишбилармонларнинг янада кенгроқ фаолият юритишлари учун янги имкониятлар очиш, уларнинг истиқболини ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан асослаб бериш, жамиятнинг ушбу табақаси манфаатларини ҳимоялаш баробарида унинг эртанги кунини таъминлаш.
  • Партиянинг давлат бошқаруви, жамиятда шаклланаётган қарашларга таъсир ўтказиш, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги иштирокини таъминлаш. Давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий тараққиёти билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш, Ўзбекистоннинг халқаро обрўйини оширишда, юртимизда тинчлик ва осойишталикни сақлашда, миллатлараро ва фуқаролараро аҳиллик ва тотувликни мустаҳкамлаш ишида фаол қатнашиш. Ёшларимизни Ватанга муҳаббат ва садоқат, ўз элим, ўз юртим, жон Ўзбекистоним, дея ғурурланиб яшаш руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиш, ҳар қандай шароитда мустақиллик йўлимиз, қадриятларимиз, миллий ва диний анъаналаримиз, урф-одатларимизни қадрлаш, шу билан бирга, барча миллат ва элатлар қадриятларини камситишга йўл қўймаслик, бундай хуружларга қарши изчил кураш олиб бориш.

Фракция тадбирлари

23 October 2013
Фракциялараро баҳс-мунозара

2013 йил 23 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари иштирокида «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги ҳамда «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонун лойиҳалари юзасидан фракциялараро дебат бўлиб ўтди.

17 October 2013
O`zLiDeP фракцияси йиғилишида мамлакат бюджет кодексининг лойиҳаси муҳокама қилинди

2013 йилнинг 17 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда депутатлар, экспертлар ва соҳа мутахассислари, шунингдек, ОАВ вакиллари иштирок этди. O`zLiDeP фракцияси йиғилишида бир неча қонун лойиҳалари кўриб чиқилди ва атрофлича муҳокама қилинди.

11 October 2013
Тадбиркорлар форуми

2013 йил 11 октябрь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан навбатдаги Тадбиркорлар форуми ташкил этилди ва ўтказилди, бу гал тадбир тадбиркорлик субъектлари суд ҳимоясига доир долзарб масалаларни муҳокама этишга бағишланди.

09 October 2013
Фракция нуқтаи назари белгилаб олинди

2013 йил 9 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар, соҳа экспертлари ва мутахассислари, ОАВ вакиллари иштирок этдилар. Мажлисда O`zLiDeP фракциясининг қатор қонун лойиҳалари бўйича позицияси муҳокама этилиб, ишлаб чиқилди.

28 September 2013
Минтақаларни ривожлантириш масалалари O`zLiDePнинг доимий диққат марказида

Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясидан келиб чиқадиган хулосалар ҳақида O`zLiDeP фракцияси аъзолари ўз муносабатини билдиради.

19 September 2013
ШҲТ: мулоқот ҳамда минтақавий ва глобал муаммоларни ҳал этишнинг самарали йўлларини излаш

Жорий йилнинг 12-13 сентябрь кунлари Бишкекда бўлиб ўтган ШҲТга аъзо Давлат раҳбарлари кенгашининг долзарб халқаро ва минтақавий масалалар, шунингдек, ташкилотнинг янада ривожланиши истиқболлари бўйича фикр алмашилган навбатдаги йиғилиши якунлари юзасидан ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари ўз муносабатларини билдиради. 

18 September 2013
Маҳаллий биржа бозори самарадорлигини ошириш – O‘zLiDeP фракцияси эътиборида

2013 йил 18 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати –Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар, экспертлар ва соҳа мутахассислари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. O`zLiDeP фракцияси мажлисида қатор қонун лойиҳалари биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

16 September 2013
Қонун лойиҳаси моддама-модда муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг ишчи йиғилишида «Жиcмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисида»ги ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 144-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 43-моддасига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари иккинчи ўқишда моддама-модда муҳокама қилинди.

13 September 2013
“Экологик назорат тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси юзасидан фракциялараро баҳс-мунозара бўлиб ўтди

2013 йил 13 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлар гуруҳи ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси, шунингдек Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари аъзолари иштирокида “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини такомиллаштириш юзасидан баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди.

19 August 2013
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари институти такомиллаштирилмоқда

Маълумки, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламенти тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиш ҳамда қўшимчаларга биноан, қонунларни ишлаб чиқиш, такомиллаштиришда сиёсий партиялар ва депутатлар гуруҳи роли оширилиб, талаб кучайтирилди ҳамда бу борадаги механизмлар маромига етказилди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.06.2021
Чехия парламенти делегацияси билан учрашув

2021 йил 15 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Cпикерининг биринчи ў...

15.06.2021
Пенсия таъминотида фуқароларга қатор енгилликлар бериляпти

Олий Мажлис Қонунчилик палатанинг навбатдаги мажлисида “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрис...

15.06.2021
Ўттиз ёшдан ошган фуқароларни божхона органларининг ихтисослаштирилган таркибий тузилмаларига қабул қилиш белгиланмоқда

2021 йил 15 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Давлат бо...

Фракция таркиби

Тадбирлар тақвими