Cайт ранги: A A


Фракциялар ва депутатлар гуруҳи

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясининг фракцияси

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар  ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясининг фракцияси

Фракция сайти: http://www.uzlidep.uz

Фракция раҳбари: Хаитов Актам Ахмадович

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати- Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:

  • Сиёсий куч сифатида бирлашган ҳолда тадбиркор ва ишбилармонларнинг янада кенгроқ фаолият юритишлари учун янги имкониятлар очиш, уларнинг истиқболини ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан асослаб бериш, жамиятнинг ушбу табақаси манфаатларини ҳимоялаш баробарида унинг эртанги кунини таъминлаш.
  • Партиянинг давлат бошқаруви, жамиятда шаклланаётган қарашларга таъсир ўтказиш, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги иштирокини таъминлаш. Давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий тараққиёти билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш, Ўзбекистоннинг халқаро обрўйини оширишда, юртимизда тинчлик ва осойишталикни сақлашда, миллатлараро ва фуқаролараро аҳиллик ва тотувликни мустаҳкамлаш ишида фаол қатнашиш. Ёшларимизни Ватанга муҳаббат ва садоқат, ўз элим, ўз юртим, жон Ўзбекистоним, дея ғурурланиб яшаш руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиш, ҳар қандай шароитда мустақиллик йўлимиз, қадриятларимиз, миллий ва диний анъаналаримиз, урф-одатларимизни қадрлаш, шу билан бирга, барча миллат ва элатлар қадриятларини камситишга йўл қўймаслик, бундай хуружларга қарши изчил кураш олиб бориш.

Фракция тадбирлари

Лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни  бериш ёки уни беришни рад этиш муддати неча иш  кунидан ошмаслиги керак?
01 March 2021
Лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ёки уни беришни рад этиш муддати неча иш кунидан ошмаслиги керак?

Жорий йилнинг 1 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда дастлаб “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

ЎзЛиДеП фракцияси: ёшлар бандлиги доимий эътиборимизда бўлиши керак
28 January 2021
ЎзЛиДеП фракцияси: ёшлар бандлиги доимий эътиборимизда бўлиши керак

Йиғилишда сўз олган парламент қуйи палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари А.Ҳаитов ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган замонавий касб-ҳунарларга ўргатиш, уларда тадбиркорлик кўникмалари ва меҳнатсеварлик фазилатларини шакллантириш ҳамда ташаббусларини рўёбга чиқариш ҳозирги пайтда ғоят муҳимлигини таъкидлади.

Бошқа миллатлар ва элатларнинг тилларини менсимасдан муносабатда бўлган ҳуқуқбузарларга нисбатан жазо чоралари кучайтирилади
26 January 2021
Бошқа миллатлар ва элатларнинг тилларини менсимасдан муносабатда бўлган ҳуқуқбузарларга нисбатан жазо чоралари кучайтирилади

Мазкур ҳужжатда қонуннинг мақсади ва қўлланиш соҳаси, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикасининг давлат тили, Ўзбекистон Республикасида бошқа тилларнинг мақоми, тил бўйича камситишга йўл қўйилмаслик, таълим ва маданият соҳасида давлат тилининг қўлланилиши, ноширлик фаолияти ва оммавий ахборот воситаларида давлат тилининг қўлланилишига доир нормалар назарда тутилмоқда.

Давлат дастурининг 70 дан зиёд банди  ижроси нега кечиктириб бажарилган?
25 January 2021
Давлат дастурининг 70 дан зиёд банди ижроси нега кечиктириб бажарилган?

Ҳисоботда таъкидланганидек, пандемия даврида тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилиб, 2020 йилнинг 1 апрелидан 1 октябрига қадар якка тартибдаги тадбиркорлар учун ижтимоий солиқнинг минимал базавий суммаси 50 фоизгача камайтирилган. Тадбиркорларнинг мурожаатлари асосида ўтган йилда пандемия оқибатида фаолиятига салбий таъсир кўрсатган 3 442 та кичик бизнес субъектларига 147 млрд сўмдан зиёд солиқларини тўлаш муддати кечиктирилган.

ЎзЛиДеП фракцияси Давлат дастури лойиҳасига ўз таклифларини билдирди
08 January 2021
ЎзЛиДеП фракцияси Давлат дастури лойиҳасига ўз таклифларини билдирди

– Инсон қачон хотиржам ҳаёт кечиради, қачонки доимий иш жойига эга бўлса, оиласида муаммоси бўлмаса, – дейди А.Ҳаитов. – Шу жиҳатдан бундан буёғига жойларда қандай камчиликлар борлигини билиш учун одамлар билан юзма-юз суҳбатлашиб, турмуш шаротини ўз кўзимиз билан кўриб, мавжуд муаммоларга жиддийроқ эътибор қаратишимиз керак. 

ЎзЛиДеП фракцияси Президент Мурожаатномасидан келиб чиқувчи асосий устувор вазифаларни белгилаб олди
30 December 2020
ЎзЛиДеП фракцияси Президент Мурожаатномасидан келиб чиқувчи асосий устувор вазифаларни белгилаб олди

– Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини халқимиз катта қизиқиш ва ҳаяжон билан кутиб олди. Зеро, Мурожаатномадаги масалаларнинг аксарияти партиямиз ғояларига жуда уйғун, – дейди  ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари А.Ҳаитов. – Давлатимиз раҳбари ўз нутқида тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ 5 мингга яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қайта кўриб чиқилиб, уларнинг сони қисқартириш ҳамда Тадбиркорлик кодексини ишлаб чиқиш таклифини илгари сургани том маънода тарихий воқеа бўлди. 

Инқирозга қарши курашиш жамғармаси  маблағлари қаерга, нима учун сарфланди?
14 December 2020
Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари қаерга, нима учун сарфланди?

Давлат бюджети ҳақидаги маълумотлар ҳамма вақт ҳам одамлар учун қизиқ бўлиб келган. Чунки давлат ғазнасидан ажратилаётган маблағларнинг қаерга, нима учун сарфланиши кўпчиликни қизиқтиради.

Ўзбекистонда 2021 йилда қайси соҳага  қанча маблағ ажратилади?
30 November 2020
Ўзбекистонда 2021 йилда қайси соҳага қанча маблағ ажратилади?

Таклиф этилаётган қонун лойиҳасининг асосий мақсади – 2021 йилги солиқ сиёсатини такомиллаштириш, шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардошлигини ошириш, мавжуд тизимли муаммоларни бартараф этиш, солиқ маъмурчилиги самарадорлигини янада ошириш ва бюджетга солиқларнинг тўлиқ тушумини таъминлашдан иборатдир.

ЎзЛиДеП фракцияси: Давлат бюджети маблағлари қандай мақсадларга сарфланди?
16 November 2020
ЎзЛиДеП фракцияси: Давлат бюджети маблағлари қандай мақсадларга сарфланди?

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида ЯИМ ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,4 фоизга ўсиб, бу қишлоқ хўжалигининг 3,4 фоизга, қурилиш ишларининг 8,6 фоизга ўсиши ҳисобига эришилган. Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш 2,3 фоизга ўсган ҳолда, умумий саноат ишлаб чиқариш ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,7 фоизга камайган.

 ЎзЛиДеП фракцияси: Жамият олдида турган долзарб  масалаларни илм-фансиз ечиш қийин
02 November 2020
ЎзЛиДеП фракцияси: Жамият олдида турган долзарб масалаларни илм-фансиз ечиш қийин

Халқ вакилларининг фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний ва юридик шахсларга янада қулайлик яратилишига, ушбу фаолият турини яна такомиллашиб боришига хизмат қилади.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.06.2021
Чехия парламенти делегацияси билан учрашув

2021 йил 15 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Cпикерининг биринчи ў...

15.06.2021
Пенсия таъминотида фуқароларга қатор енгилликлар бериляпти

Олий Мажлис Қонунчилик палатанинг навбатдаги мажлисида “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрис...

15.06.2021
Ўттиз ёшдан ошган фуқароларни божхона органларининг ихтисослаштирилган таркибий тузилмаларига қабул қилиш белгиланмоқда

2021 йил 15 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Давлат бо...

Фракция таркиби

Тадбирлар тақвими