Cайт ранги: A A


Фракциялар ва депутатлар гуруҳи

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясининг фракцияси

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар  ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясининг фракцияси

Фракция сайти: http://www.uzlidep.uz

Фракция раҳбари: Хаитов Актам Ахмадович

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати- Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:

  • Сиёсий куч сифатида бирлашган ҳолда тадбиркор ва ишбилармонларнинг янада кенгроқ фаолият юритишлари учун янги имкониятлар очиш, уларнинг истиқболини ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан асослаб бериш, жамиятнинг ушбу табақаси манфаатларини ҳимоялаш баробарида унинг эртанги кунини таъминлаш.
  • Партиянинг давлат бошқаруви, жамиятда шаклланаётган қарашларга таъсир ўтказиш, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги иштирокини таъминлаш. Давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий тараққиёти билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш, Ўзбекистоннинг халқаро обрўйини оширишда, юртимизда тинчлик ва осойишталикни сақлашда, миллатлараро ва фуқаролараро аҳиллик ва тотувликни мустаҳкамлаш ишида фаол қатнашиш. Ёшларимизни Ватанга муҳаббат ва садоқат, ўз элим, ўз юртим, жон Ўзбекистоним, дея ғурурланиб яшаш руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиш, ҳар қандай шароитда мустақиллик йўлимиз, қадриятларимиз, миллий ва диний анъаналаримиз, урф-одатларимизни қадрлаш, шу билан бирга, барча миллат ва элатлар қадриятларини камситишга йўл қўймаслик, бундай хуружларга қарши изчил кураш олиб бориш.

Фракция тадбирлари

08 March 2016
Юксак эҳтиромдан энтиккан юраклар

– Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон хотин-қизларига йўллаган байрам табригини тинглар эканман, мана шу юртда таваллуд топганимдан, аёл бўлиб туғилганимдан яна бир бор фахрланим кетдим. Ва беихтиёр атрофимдаги ҳамкасб-дугоналаримнинг кўзларига қарадим. Уларнинг нигоҳида ҳам ғурур-ифтихор туйғулари балқиб турганини кўрдим, – дейди ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Клара Жумамуратова.

21 February 2016
Қонун лойиҳаси тарғиботи давом этмоқда

Наманган вилояти касаба уюшмалари бирлашмаси биносида бўлиб ўтган “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишлаб ўтказилган йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Иброҳим Ҳожиев ва Халилова Наргизлар ўз маърузаси билан иштирок этишди. 

08 February 2016
Демократик кучлар блоки меҳнат муҳофазасига доир қонунчиликни такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Демократик кучлар блокининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Мамлакатимизни демократик ривожлантириш ва модернизация қилишнинг энг муҳим масалаларини дастлабки тарзда муҳокама қилиш ва улар бўйича ягона позицияни шакллантириш мақсадида тузилган Тадбиркорлар ва ишбиламонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияларининг вакилларидан иборат Демократик кучлар блоки Қонунчилик палатасига Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқди.

06 February 2016
Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини бажарилишида ЎзЛиДеП тузилмалари ва депутатларининг муҳим вазифалари

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси И. Носиров Тошкент давлат иқтисодиёт университетида бўлиб ўтган “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини бажарилишида ЎзЛиДеП тузилмалари ва депутатларининг муҳим вазифалари” номли семинарда “Қонунларни ҳаётга жорий этиш механизмларини ишлаб чиқиш борасидаги асосий вазифалар ва уларнинг бажарилиши устидан таъсирчан назорат ўрнатишининг муҳим жиҳатлари” мавзуидаги маърузаси билан иштирок этди. 

05 February 2016
Наманган вилоятида бўлиб ўтган учрашув

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзоси Иброҳим Ходжиев Наманган вилояти Наманган шаҳри “Наманган ёшлар маркази”да, Норин ва Учқўрғон туманларида намойиш қилинган “Одноклассникдаги алдов” номли спектакл ва ушбу масалага оид ташкил этилган давра суҳбатида иштирок этди.

02 February 2016
«Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантиришнинг янги босқичи

– Президентимиз Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида бугунги шароитда, интернет ва электроника даврида иқтисодиёт тармоқларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, “Электрон ҳукумат” тизими фаолиятини янада ривожлантириш устувор аҳамиятга эгалиги таъкидланди, – дея сўз юритади Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Эркин ХОЛБЎТАЕВ матбуотдаги чиқишида.

01 February 2016
Сайхунобод тумани Халқ депутатлари Кенгашининг сессияси

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси К.Эрназаров Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган “2015 йил ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг ижросини таъминлашга қаратилган туман ҳокимининг ҳисоботига бағишланган Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани Ҳалқ депутатлари Кенгашининг сессияси”да маъруза билан иштирок этди. Тадбирда ушбу масала юзасидан туман ҳокими ҳисоботи эшитилди. 

01 February 2016
Кадрлар салоҳияти – тараққиётимиз омили

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Тўлқин Эшназаров Тошкент давлат аграр университети мажлислар залида бўлиб ўтган “Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий ўзгаришларни янада чуқурлаштиришда замонавий мутахассис кадрларнинг ўрни ва роли” номли амалий мулоқотда маъруза билан иштирок этди.

01 February 2016
Халқ депутатлари Самарқанд вилоятининг Кенгаши сессияси

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси Рустам Қобилов Самарканд вилояти ҳокимлигида бўлиб ўтган 2015 йилда Самарканд вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2016 йилги иқтисодий дастурнинг муҳим устувор вазифалари тўғрисида”ги тадбирда иштирок этди. Унда Самарқанд вилоят ҳокимининг “2015 йилда Самарканд вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2016 йилги иқтисодий дастурнинг муҳим устувор вазифалари тўғрисида”ги ҳисоботи эшитилди. 

01 February 2016
Ҳалқ депутатлари Фарғона туман Кенгашининг сессияси

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси ва ЎзЛиДеП аъзоси Илҳом Носиров  Фарғона туман ҳокимлигида бўлиб ўтган “2015 йилда Фарғона туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2016 йилги иқтисодий дастурнинг муҳим устувор вазифалари тўғрисида”ги тадбирда қатнашди. 


Депутатлар минбари

Янгиликлар

02.12.2022
Муҳим масалалар муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзолари ҳамда Халқаро...

02.12.2022
Конституция ва жамоатчилик назорати

Конституциямиз мамлакатимизнинг асрий қадриятлари ва анъаналари, миллий қонунчилик ва менталитетини...

02.12.2022
Миллий марказда БМТ Хавфсизлик кенгаши Аксилтеррор қўмитаси экспертлари билан учрашув бўлди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов БМТ Хавфсизлик кенгаши...

Фракция таркиби

Тадбирлар тақвими