Cайт ранги: A A


Фракциялар ва депутатлар гуруҳи

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясининг фракцияси

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар  ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясининг фракцияси

Фракция сайти: http://www.uzlidep.uz

Фракция раҳбари: Хаитов Актам Ахмадович

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати- Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:

  • Сиёсий куч сифатида бирлашган ҳолда тадбиркор ва ишбилармонларнинг янада кенгроқ фаолият юритишлари учун янги имкониятлар очиш, уларнинг истиқболини ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан асослаб бериш, жамиятнинг ушбу табақаси манфаатларини ҳимоялаш баробарида унинг эртанги кунини таъминлаш.
  • Партиянинг давлат бошқаруви, жамиятда шаклланаётган қарашларга таъсир ўтказиш, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги иштирокини таъминлаш. Давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий тараққиёти билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш, Ўзбекистоннинг халқаро обрўйини оширишда, юртимизда тинчлик ва осойишталикни сақлашда, миллатлараро ва фуқаролараро аҳиллик ва тотувликни мустаҳкамлаш ишида фаол қатнашиш. Ёшларимизни Ватанга муҳаббат ва садоқат, ўз элим, ўз юртим, жон Ўзбекистоним, дея ғурурланиб яшаш руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиш, ҳар қандай шароитда мустақиллик йўлимиз, қадриятларимиз, миллий ва диний анъаналаримиз, урф-одатларимизни қадрлаш, шу билан бирга, барча миллат ва элатлар қадриятларини камситишга йўл қўймаслик, бундай хуружларга қарши изчил кураш олиб бориш.

Фракция тадбирлари

31 March 2016
Тинчлик, осойишталик ва барқарорлик-жамият тараққиётининг муҳим омили

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси Ш.Шарафутдинов Фарғона вилояти, Данғара тумани мусиқа мактаби мажлислар залида бўлиб ўтган “Тинчлик, осойишталик ва барқарорлик-жамият тараққиётининг муҳим омили” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбирда маъруза билан иштирок этди. 

25 March 2016
Сайловчилар олдидаги масъулият ва ишонч мустаҳкамланмоқда

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўз сайлов округларида сайловчилар билан учрашмоқда. Жумладан, 48-Чуст сайлов округида O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Раҳим Ҳакимов тумандаги “Қорақўрғон” ва “Пилол” маҳаллаларида, ”Ғова” қишлоқ фуқаролар йиғинида сайловчилар билан учрашувлар ўтказди.

23 March 2016
Кўтаринки ва байрамона кайфият руҳида

– Мустақиллик йилларида Наврўз айёми ҳақиқий умумхалқ байрамига, Ватанимиз тинчлиги, фаровонлиги ва тараққиётининг инъикосига айланиб, миллати, тили ва динидан қатъи назар барча юртдошларимиз томонидан кенг нишонланмоқда. Президентимиз Ислом Каримов Наврўз байрамига бағишланган тантанали маросимдаги сўзида таъкидлаганидек, Наврўз қадимий, асл миллий, ҳар қандай сиёсатдан йироқ, энг севимли, энг гўзал баҳор байрамидир, – дейди тадбирда бевосита иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Виктор Пак.

  

18 March 2016
Ўзбекистонда фармацевтика саноатининг ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари

Тошкент шаҳридаги “Пойтахт” бизнес-марказининг Қизилқум залида бўлиб ўтган “Ўзбекистонда фармацевтика саноатининг ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари” мазуидаги давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси М.Хўжаева иштирок этди. 

18 March 2016
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинг мазмун-моҳияти ва унинг жойлардаги ижроси

"Менинг юртим" телеканалида бўлиб ўтган “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинг мазмун-моҳияти ва унинг жойлардаги ижроси” мавзуидаги “Эркин фикр” ток-шоусида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси Ш. Шарафутдинов иштирок этди. 

14 March 2016
Корпоратив бошқарув кодекси – акциядорлик жамиятларида бошқарув самарадорлигини оширишнинг муҳим омили

Жорий йилнинг 14 март куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, партиянинг парламентдаги фракцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан «Корпоратив бошқарув кодекси – акциядорлик жамиятларида бошқарув самарадорлигини оширишнинг муҳим омили» мавзуида давра суҳбати ташкил этилди. 

08 March 2016
Юксак эҳтиромдан энтиккан юраклар

– Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон хотин-қизларига йўллаган байрам табригини тинглар эканман, мана шу юртда таваллуд топганимдан, аёл бўлиб туғилганимдан яна бир бор фахрланим кетдим. Ва беихтиёр атрофимдаги ҳамкасб-дугоналаримнинг кўзларига қарадим. Уларнинг нигоҳида ҳам ғурур-ифтихор туйғулари балқиб турганини кўрдим, – дейди ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Клара Жумамуратова.

21 February 2016
Қонун лойиҳаси тарғиботи давом этмоқда

Наманган вилояти касаба уюшмалари бирлашмаси биносида бўлиб ўтган “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишлаб ўтказилган йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Иброҳим Ҳожиев ва Халилова Наргизлар ўз маърузаси билан иштирок этишди. 

08 February 2016
Демократик кучлар блоки меҳнат муҳофазасига доир қонунчиликни такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Демократик кучлар блокининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Мамлакатимизни демократик ривожлантириш ва модернизация қилишнинг энг муҳим масалаларини дастлабки тарзда муҳокама қилиш ва улар бўйича ягона позицияни шакллантириш мақсадида тузилган Тадбиркорлар ва ишбиламонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияларининг вакилларидан иборат Демократик кучлар блоки Қонунчилик палатасига Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқди.

06 February 2016
Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини бажарилишида ЎзЛиДеП тузилмалари ва депутатларининг муҳим вазифалари

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси И. Носиров Тошкент давлат иқтисодиёт университетида бўлиб ўтган “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини бажарилишида ЎзЛиДеП тузилмалари ва депутатларининг муҳим вазифалари” номли семинарда “Қонунларни ҳаётга жорий этиш механизмларини ишлаб чиқиш борасидаги асосий вазифалар ва уларнинг бажарилиши устидан таъсирчан назорат ўрнатишининг муҳим жиҳатлари” мавзуидаги маърузаси билан иштирок этди. 


Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.06.2021
Чехия парламенти делегацияси билан учрашув

2021 йил 15 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Cпикерининг биринчи ў...

15.06.2021
Пенсия таъминотида фуқароларга қатор енгилликлар бериляпти

Олий Мажлис Қонунчилик палатанинг навбатдаги мажлисида “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрис...

15.06.2021
Ўттиз ёшдан ошган фуқароларни божхона органларининг ихтисослаштирилган таркибий тузилмаларига қабул қилиш белгиланмоқда

2021 йил 15 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Давлат бо...

Фракция таркиби

Тадбирлар тақвими