Фракциялар ва депутатлар гуруҳи
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясининг фракцияси

Фракция сайти: http://www.uzlidep.uz
Фракция раҳбари: Хаитов Актам Ахмадович
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати- Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:
- Сиёсий куч сифатида бирлашган ҳолда тадбиркор ва ишбилармонларнинг янада кенгроқ фаолият юритишлари учун янги имкониятлар очиш, уларнинг истиқболини ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан асослаб бериш, жамиятнинг ушбу табақаси манфаатларини ҳимоялаш баробарида унинг эртанги кунини таъминлаш.
- Партиянинг давлат бошқаруви, жамиятда шаклланаётган қарашларга таъсир ўтказиш, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги иштирокини таъминлаш. Давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий тараққиёти билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш, Ўзбекистоннинг халқаро обрўйини оширишда, юртимизда тинчлик ва осойишталикни сақлашда, миллатлараро ва фуқаролараро аҳиллик ва тотувликни мустаҳкамлаш ишида фаол қатнашиш. Ёшларимизни Ватанга муҳаббат ва садоқат, ўз элим, ўз юртим, жон Ўзбекистоним, дея ғурурланиб яшаш руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиш, ҳар қандай шароитда мустақиллик йўлимиз, қадриятларимиз, миллий ва диний анъаналаримиз, урф-одатларимизни қадрлаш, шу билан бирга, барча миллат ва элатлар қадриятларини камситишга йўл қўймаслик, бундай хуружларга қарши изчил кураш олиб бориш.
Фракция тадбирлари
ЎзЛиДеП фракцияси: ёшлар бандлиги доимий эътиборимизда бўлиши керак
Йиғилишда сўз олган парламент қуйи палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари А.Ҳаитов ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган замонавий касб-ҳунарларга ўргатиш, уларда тадбиркорлик кўникмалари ва меҳнатсеварлик фазилатларини шакллантириш ҳамда ташаббусларини рўёбга чиқариш ҳозирги пайтда ғоят муҳимлигини таъкидлади.
Бошқа миллатлар ва элатларнинг тилларини менсимасдан муносабатда бўлган ҳуқуқбузарларга нисбатан жазо чоралари кучайтирилади
Мазкур ҳужжатда қонуннинг мақсади ва қўлланиш соҳаси, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикасининг давлат тили, Ўзбекистон Республикасида бошқа тилларнинг мақоми, тил бўйича камситишга йўл қўйилмаслик, таълим ва маданият соҳасида давлат тилининг қўлланилиши, ноширлик фаолияти ва оммавий ахборот воситаларида давлат тилининг қўлланилишига доир нормалар назарда тутилмоқда.

Давлат дастурининг 70 дан зиёд банди ижроси нега кечиктириб бажарилган?
Ҳисоботда таъкидланганидек, пандемия даврида тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилиб, 2020 йилнинг 1 апрелидан 1 октябрига қадар якка тартибдаги тадбиркорлар учун ижтимоий солиқнинг минимал базавий суммаси 50 фоизгача камайтирилган. Тадбиркорларнинг мурожаатлари асосида ўтган йилда пандемия оқибатида фаолиятига салбий таъсир кўрсатган 3 442 та кичик бизнес субъектларига 147 млрд сўмдан зиёд солиқларини тўлаш муддати кечиктирилган.
ЎзЛиДеП фракцияси Давлат дастури лойиҳасига ўз таклифларини билдирди
– Инсон қачон хотиржам ҳаёт кечиради, қачонки доимий иш жойига эга бўлса, оиласида муаммоси бўлмаса, – дейди А.Ҳаитов. – Шу жиҳатдан бундан буёғига жойларда қандай камчиликлар борлигини билиш учун одамлар билан юзма-юз суҳбатлашиб, турмуш шаротини ўз кўзимиз билан кўриб, мавжуд муаммоларга жиддийроқ эътибор қаратишимиз керак.
ЎзЛиДеП фракцияси Президент Мурожаатномасидан келиб чиқувчи асосий устувор вазифаларни белгилаб олди
– Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини халқимиз катта қизиқиш ва ҳаяжон билан кутиб олди. Зеро, Мурожаатномадаги масалаларнинг аксарияти партиямиз ғояларига жуда уйғун, – дейди ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари А.Ҳаитов. – Давлатимиз раҳбари ўз нутқида тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ 5 мингга яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қайта кўриб чиқилиб, уларнинг сони қисқартириш ҳамда Тадбиркорлик кодексини ишлаб чиқиш таклифини илгари сургани том маънода тарихий воқеа бўлди.
Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари қаерга, нима учун сарфланди?
Давлат бюджети ҳақидаги маълумотлар ҳамма вақт ҳам одамлар учун қизиқ бўлиб келган. Чунки давлат ғазнасидан ажратилаётган маблағларнинг қаерга, нима учун сарфланиши кўпчиликни қизиқтиради.
Ўзбекистонда 2021 йилда қайси соҳага қанча маблағ ажратилади?
Таклиф этилаётган қонун лойиҳасининг асосий мақсади – 2021 йилги солиқ сиёсатини такомиллаштириш, шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардошлигини ошириш, мавжуд тизимли муаммоларни бартараф этиш, солиқ маъмурчилиги самарадорлигини янада ошириш ва бюджетга солиқларнинг тўлиқ тушумини таъминлашдан иборатдир.
ЎзЛиДеП фракцияси: Давлат бюджети маблағлари қандай мақсадларга сарфланди?
Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида ЯИМ ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,4 фоизга ўсиб, бу қишлоқ хўжалигининг 3,4 фоизга, қурилиш ишларининг 8,6 фоизга ўсиши ҳисобига эришилган. Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш 2,3 фоизга ўсган ҳолда, умумий саноат ишлаб чиқариш ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,7 фоизга камайган.
ЎзЛиДеП фракцияси: Жамият олдида турган долзарб масалаларни илм-фансиз ечиш қийин
Халқ вакилларининг фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний ва юридик шахсларга янада қулайлик яратилишига, ушбу фаолият турини яна такомиллашиб боришига хизмат қилади.
Тўққиз ойда нечта давлат активи қанча янги иш ўрни яратиш шарти билан инвесторларга сотилди?
– Кейинги пайтда давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш ва давлат активларини хусусийлаштиришга қаратилган салмоқли ишлар олиб борилди. Лекин бу борадаги ишлар самарали ташкил этилмагани сабабли кўп корхона ва объектлар сотилмасдан турибди, – деди Д.Ахмедов.
Депутатлар минбари
Янгиликлар
Чаманзор қишлоғи муаммолари ўрганилди
Ноширлик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг асослари такомиллаштирилмоқда
Депутатлар аралашуви билан муаммо бартараф этилди
Дастлаб, депутатлар Фарғона шаҳридаги 5-оилавий поликлиникада бўлишди. Ушбу тиббиёт муассасаси 48 ...