Cайт ранги: A A


Фракциялар ва депутатлар гуруҳи

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг фракцияси

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг фракцияси

Фракция сайти: http://www.adolat.uz

Фракция раҳбари: Ибрагимова Зухра Аметовна

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг асосий мақсадлари Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини мустаҳкамлашга; Республикада кечаётган ислоҳотларнинг жадаллашувига, ҳуқуқий, демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуришга; жамият ҳаётининг барча жабҳаларида ижтимоий адолат ғояларини қарор топтиришга; аҳолининг кам таъминланган эҳтиёжманд қатламлари учун зарур ижтимоий муҳофазани таьминлашга муносиб ҳисса қўшишдан иборат.

“Адолат” СДП нинг ижтимоий асоси – ўртаҳол ва эҳтиёжманд аҳоли табақалари бўлиб, партия уларнинг сиёсий ва ижтимоий иродаларини намоён этишга интилади. Аҳолининг кам таьминланган қатламларини ижтимоий муҳофаза этишга кўмаклашади, ижтимоий адолат тамойилларига қатъий амал қилиб, уларнинг манфаатларини, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилади.


Фракция тадбирлари

Давлат дастурининг ижроси бандма-банд кўриб чиқилди
26 July 2021
Давлат дастурининг ижроси бандма-банд кўриб чиқилди

Давлат дастурининг 147-бандида камбағал ва ишсиз фуқароларни доимий даромад манбаи билан таъминлаш ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича вазифалар белгиланган. фракция аъзолари ишсиз ёшларни иш билан таъминлаш бўйича эришилган аниқ натижалар билан қизиқди. 

Вакцина эпидемик вазиятни барқарорлаштирадиган  ягона чора
14 July 2021
Вакцина эпидемик вазиятни барқарорлаштирадиган ягона чора

Бугунги кунда мамлакатимиз бўйлаб эмлаш тадбирлари олиб борилмоқда. Жойларда ҳам аҳолини коронавирусга қарши эмлаш бўйича барча чоралар кўрилган. Лекин айни вақтда бу имкониятларнинг тенг ярмидан фойдаланилмоқда.

Коррупция ва унинг олдини олишга қаратилган қонун ҳужжатлари такомиллаштирилмоқда
17 May 2021
Коррупция ва унинг олдини олишга қаратилган қонун ҳужжатлари такомиллаштирилмоқда

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикасининг корруцияга қарши курашиш фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида содир этилган, содир этилаётган ёҳуд тайёрланаётган коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар берган шахсларнинг шахсига оид маълумотларнинг сир сақланишини кафолатловчи нормалар мавжуд эмаслиги амалиётда айрим тўсиқларни келтириб чиқармоқда.

Интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш муддатлари қисқармоқда
16 April 2021
Интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш муддатлари қисқармоқда

Йиғилишда депутатлар давлат тилининг қўлланилиши масаласига таълим соҳасида алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини айтиб ўтишди. Бунда таълим ташкилотларида давлат тилини ўқитиш тизимини янада такомиллаштириш, унинг илм-фан тили сифатидаги нуфузини ошириш ўта долзарблиги таъкидланди.

Депутатлар 279 та  муаммони жойида ҳал этди
08 April 2021
Депутатлар 279 та муаммони жойида ҳал этди

Қизғин ўтган мазкур учрашувлар давомида сайловчилар томонидан 616 та муаммо ва муаммоли вазият, турли мавзуларда мурожаатлар кўтарилди. Ушбу масалаларнинг 279 таси, ёки 45,2 фоизи жойида ҳал этилди.

Фракция аъзоларининг танқидига нима сабаб бўлди?
05 April 2021
Фракция аъзоларининг танқидига нима сабаб бўлди?

2021 йил 5 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши видеоконференц алоқа шаклида ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасинин 2020 йилги ҳисоботи кўриб чиқилди.

Депутатлар судьялар мустақиллигини янада кафолатлаш тарафдори
24 March 2021
Депутатлар судьялар мустақиллигини янада кафолатлаш тарафдори

Қонун лойиҳасини кўриб чиқишда фракция аъзолари устувор аҳамият касб этадиган ўзгаришларга тўхталиб ўтишди. Хусусан, ташкилий-тузилмавий ўзгаришлар амалга оширилаётган суд тизимидаги асосий тамойиллар қайта кўриб чиқилиб, одил судловни амалга оширишда малакали юридик ёрдам, суд ҳужжати устидан шикоят қилиш ҳуқуқи каби янги асосий принциплар билан тўлдирилаётган депутатлар томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланди.

Фракция аъзолари Кодекс лойиҳасига қандай таклифлар берди?
17 March 2021
Фракция аъзолари Кодекс лойиҳасига қандай таклифлар берди?

Ер кодекси лойиҳаси Президентимизнинг тегишли Фармонларида белгиланган нормалар асосида бойитилди. Кодекс лойиҳаси 20 та боб, 160 та моддадан иборат. Амалдаги Ер кодекси саноқ бўйича 93 та моддадан иборат бўлиб, ундан 8 та модда талабларга жавоб бермаслиги сабабли янги таҳрирдаги Ер кодекси лойиҳасидан  чиқарилган.

 “Адолат” СДП фракцияси  аниқ вазифаларни белгилаб олди
12 February 2021
“Адолат” СДП фракцияси аниқ вазифаларни белгилаб олди

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат Дастури ижросини таъминлашда партия депутатлик корпуси олдида турган вазифалар муҳокама қилинди.

Фракция ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга оширади
28 January 2021
Фракция ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга оширади

Фракция депутатлари танқидий-таҳлилий руҳда бўлиб ўтган Президентимиз раислигидаги видеоселектор йиғилишининг муҳим жиҳатлари сифатида – масаланинг долзарблигини тилга олди. Хусусан, ёшларга оид муаммоларни манзилли ҳал этиш учун ҳар бир туман ва шаҳар кесимидаги устувор вазифалар кўрсатиб ўтилгани ижобий баҳоланди. 


Депутатлар минбари

Янгиликлар

29.07.2021
Кун тартибидаги масалалар Парламент комиссияси томонидан атрофлича кўриб чиқилди

2021 йил 29 июль куни Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари...

28.07.2021
Қисқа сатрларда

Қонун ижодкорлиги фаолияти қонунчилик палатаси фаолиятининг энг муҳим, биринчи галдаги йўналишидир....

28.07.2021
Қисқа сатрларда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ўз фаолиятини мамлакатимизда олиб борилаётган кўламдор ислоҳотлар, х...

Тадбирлар тақвими