Cайт ранги: A A


Фракциялар ва депутатлар гуруҳи

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг фракцияси

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг фракцияси

Фракция сайти: http://www.adolat.uz

Фракция раҳбари: Ибрагимова Зухра Аметовна

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг асосий мақсадлари Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини мустаҳкамлашга; Республикада кечаётган ислоҳотларнинг жадаллашувига, ҳуқуқий, демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуришга; жамият ҳаётининг барча жабҳаларида ижтимоий адолат ғояларини қарор топтиришга; аҳолининг кам таъминланган эҳтиёжманд қатламлари учун зарур ижтимоий муҳофазани таьминлашга муносиб ҳисса қўшишдан иборат.

“Адолат” СДП нинг ижтимоий асоси – ўртаҳол ва эҳтиёжманд аҳоли табақалари бўлиб, партия уларнинг сиёсий ва ижтимоий иродаларини намоён этишга интилади. Аҳолининг кам таьминланган қатламларини ижтимоий муҳофаза этишга кўмаклашади, ижтимоий адолат тамойилларига қатъий амал қилиб, уларнинг манфаатларини, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилади.


Фракция тадбирлари

Қонун лойиҳаси билан бюрократик талаблар бекор қилинмоқда
04 August 2020
Қонун лойиҳаси билан бюрократик талаблар бекор қилинмоқда

Фуқароларимиз узоқ йиллик меҳнатларидан сўнг пенсияга чиқиш учун ҳужжатларни тўплай бошлайди. Шу паллада ишлаган айрим даврлари учун маълумот олиш мақсадида архив муассасаларига мурожаат қилади. Маълум бир сабабларга кўра унга тегишли хужжатлар архивдан топилмайди. 

“Адолат” СДП фракцияси Давлат дастурининг ярим йилликдаги ижросини қандай баҳолади?
21 July 2020
“Адолат” СДП фракцияси Давлат дастурининг ярим йилликдаги ижросини қандай баҳолади?

Давлат дастурида белгиланган “Рақамли Ўзбекистон – 2030” дастурини ишлаб чиқиш вазифаси ўз ижросини кутмоқда. Депутатлар ушбу масала бўйича мутасаддиларни саволга тутди.

“Адолат” СДП фракцияси: ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлашда сонга эмас, сифатга эътибор қаратиш керак
15 July 2020
“Адолат” СДП фракцияси: ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлашда сонга эмас, сифатга эътибор қаратиш керак

Фракция аъзолари мамлакатимизда катта кўламда қурилишлар бўлаётган бугунги даврда йилига камида 50 минг нафар профессионал қурувчига эҳтиёж мавжудлигига тўхталиб, қурилиш йўналишида касбга тайёрлаш ишларини тубдан яхшилаш, бу борада  самарали таълим  тизими яратиш лозимлигини қайд этдилар.  

ЎзХДП фракциясининг 2020 йил олти ойи давомидаги фаолияти сарҳисоб қилинди
15 July 2020
ЎзХДП фракциясининг 2020 йил олти ойи давомидаги фаолияти сарҳисоб қилинди

Меҳнат бозоридаги бугунги талаб ва ёшларнинг уларга тайёргарлиги масаласида назорат-таҳлил ишларини давом эттириш навбатдаги муҳим вазифа эканлигини анжуманда алоҳида қайд этилди. Ёшлар ва хотин-қизлар манфаатларига дахлдор ушбу масалаларни парламент ва вакиллик органлари муҳокамаларига олиб чиқишда фракция ва жойлардаги партия гуруҳларининг ташаббускорлигини ошириш кераклиги таъкидланди.

Фракция аъзолари ўз олдига қандай мақсадлар қўйди?
01 July 2020
Фракция аъзолари ўз олдига қандай мақсадлар қўйди?

2020 йил 1 июль куни мазкур ҳужжатлардан келиб чиқувчи вазифаларни белгилаш мақсадида “Адолат” СДП ижроия қўмитаси ва унинг Қонунчилик палатасидаги фракциясининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

10 June 2020
Фракция аъзолари қандай таклифлар берди?

Биргина мисол – лицензияловчи органда хусусий бандлик агентликлари фаолиятини текшириш ваколатининг мавжуд эмаслиги улар томонидан фуқароларни ишончни суиистеъмол қилиш ва кўп миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келмоқда. 

Депутатлик сўровини юбориш тартиби такомиллашади(ми?)
03 June 2020
Депутатлик сўровини юбориш тартиби такомиллашади(ми?)

Тадбирда Қонунчилик палатаси депутати сўровини юбориш тартибининг бугунги ҳолати, соҳадаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими, бу борада хорижий мамлакатлар тажрибаси шунингдек, қуйи палата депутати сўровини юбориш тартибини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва мулоҳазалар муҳокама қилинди.

Қабул қилинган ҳар бир қонун халқ манфаатларига хизмат қилади
28 May 2020
Қабул қилинган ҳар бир қонун халқ манфаатларига хизмат қилади

Бугунги кунда қабул қилинган қонунларнинг ижросини таъминлаш, уларни ижрочиларга етказиш, мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг аҳолига, айниқса, қонунга алоқадор субъектлар ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш муҳим вазифа саналади. Шунингдек, мамлакатимизда қонунларни халқ томонидан баҳоланиши муҳим талабга айланиб улгурган.

Фракция аъзоларининг эътирозларига нима сабаб бўлди?
26 May 2020
Фракция аъзоларининг эътирозларига нима сабаб бўлди?

Шунингдек, 2019 йилда 1,6 трлн. сўм миқдоридаги маблағ 992 та нодавлат мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш учун тадбиркорларга имтиёзли 1 фоизли кредитлар учун ажратилгани ижобий баҳоланди. Лекин ушбу масалада тадбиркорлар кредит олишида муаммоларга дуч келаётгани кўпгина эътирозларга сабаб бўлмоқда. Депутатлар шу кредитлар берилиш ҳолати бўйича вилоятлар кесимида аниқ мониторинг ўтказиш масаласига тўхталишди.

Миллатлараро ва динлараро ҳамжиҳатлик – тинчлик ва барқарорлик гарови
22 May 2020
Миллатлараро ва динлараро ҳамжиҳатлик – тинчлик ва барқарорлик гарови

Жорий йилги конференция “Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик, миллий, диний ва сиёсий бағрикенгликни янада ривожлантиришнинг ижтимоий, фалсафий масалалари” мавзусида ташкил этилди. Республикамиздаги бугунги карантин шароити туфайли илмий-амалий конференцияси онлайн шаклда бўлиб ўтди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.06.2021
Чехия парламенти делегацияси билан учрашув

2021 йил 15 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Cпикерининг биринчи ў...

15.06.2021
Пенсия таъминотида фуқароларга қатор енгилликлар бериляпти

Олий Мажлис Қонунчилик палатанинг навбатдаги мажлисида “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрис...

15.06.2021
Ўттиз ёшдан ошган фуқароларни божхона органларининг ихтисослаштирилган таркибий тузилмаларига қабул қилиш белгиланмоқда

2021 йил 15 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Давлат бо...

Тадбирлар тақвими