Cайт ранги: A A


Фракциялар ва депутатлар гуруҳи

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг фракцияси

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг фракцияси

Фракция сайти: http://www.adolat.uz

Фракция раҳбари: Ибрагимова Зухра Аметовна

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг асосий мақсадлари Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини мустаҳкамлашга; Республикада кечаётган ислоҳотларнинг жадаллашувига, ҳуқуқий, демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуришга; жамият ҳаётининг барча жабҳаларида ижтимоий адолат ғояларини қарор топтиришга; аҳолининг кам таъминланган эҳтиёжманд қатламлари учун зарур ижтимоий муҳофазани таьминлашга муносиб ҳисса қўшишдан иборат.

“Адолат” СДП нинг ижтимоий асоси – ўртаҳол ва эҳтиёжманд аҳоли табақалари бўлиб, партия уларнинг сиёсий ва ижтимоий иродаларини намоён этишга интилади. Аҳолининг кам таьминланган қатламларини ижтимоий муҳофаза этишга кўмаклашади, ижтимоий адолат тамойилларига қатъий амал қилиб, уларнинг манфаатларини, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилади.


Фракция тадбирлари

03 July 2013
Фракциялар ва депутатлар гуруҳининг йиғилишлари

Жорий йилнинг 1-3 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар гуруҳининг йиғилишлари бўлиб ўтди.  Йиғилишларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритилаётган бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

14 June 2013
Фракциялар ва депутатлар гуруҳининг йиғилишлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар гуруҳининг йиғилишлари бўлиб ўтди. Уларда парламент қуйи палатасининг навбатдаги йиғилиши кун тартибига киритилаётган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2012 йилдаги ва 2013 йилнинг биринчи чорагидаги ижроси якунлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи дастлабки тарзда кўриб чиқилди.  

05 June 2013
Фракциялар қонун лойиҳаларини иккинчи ўқишда муҳокама қилмоқда

Жорий йилнинг 4-5 июнь кунлари сиёсий партияларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракциялар ҳамда Экоҳаракат депутатлар гуруҳининг навбатдаги йиғилишлари бўлиб ўтди. Йиғилишларда парламентнинг Қуйи палатаси муҳокамасига киритилиши режалаштирилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

22 May 2013
Фракциялар ва депутатлар гуруҳининг йиғилишлари

2013 йил 23 майга мўлжалланган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси арафасида парламент қуйи палатасида парламентдаги сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар гуруҳининг йиғилишлари бўлиб ўтди. Уларда Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартибига киритилаётган масалалар дастлабки тарзда кўриб чиқилди.

11 May 2013
Маъмурий қонунчилик такомиллашмоқда

 Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракцияси томонидан Хоразм вилояти Маънавият-маърифат маркази мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2013 йилга мўлжалланган иш фаолияти дастурида белгиланган «Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириш жараёнида маъмурий қонунчиликни ривожлантиришнинг асосий вазифалари» мавзуида семинар ташкил этилди.  

06 March 2013
Фракция муҳокамасида янги қонун лойиҳалари

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси юзасидан сиёсий партиялар фракциялари ва Экоҳаракатдан сайланган депутатлар гуруҳи аъзолари  ўз фикр-мулоҳазаларини билдирадилар.

28 February 2013
Аёллар фаоллигини ошириш обод турмуш гарови

2013 йил 28 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлислар залида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси ҳамда Ўзбекистон “Адолат” СДП “Аёллар қаноти” Кенгаши ташаббуси билан “Обод турмуш йили” га бағишлаб “Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш – обод ва фаровон турмушни таъминлашнинг муҳим омили” мавзуида илмий-амалий конференция ўтказилди.

28 January 2013
Долзарб қонун лойиҳалари – фракциялар муҳокамасида

2013 йил 28 январда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар гуруҳининг йиғилишлари бўлиб ўтди. Уларда парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси кун тартибига киритилаётган масалалар дастлабки тарзда кўриб чиқилди.

08 January 2013
Фракциялар ва депутатлар гуруҳининг йиғилишлари

2013 йил 9 январда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар гуруҳининг йиғилишлари бўлиб ўтди. Уларда парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси кун тартибига киритилаётган масалалар дастлабки тарзда кўриб чиқилди.

31 October 2012
Долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар гуруҳининг навбатдаги йиғилишлари бўлиб ўтди. Унда бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.06.2021
Чехия парламенти делегацияси билан учрашув

2021 йил 15 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Cпикерининг биринчи ў...

15.06.2021
Пенсия таъминотида фуқароларга қатор енгилликлар бериляпти

Олий Мажлис Қонунчилик палатанинг навбатдаги мажлисида “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрис...

15.06.2021
Ўттиз ёшдан ошган фуқароларни божхона органларининг ихтисослаштирилган таркибий тузилмаларига қабул қилиш белгиланмоқда

2021 йил 15 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Давлат бо...

Тадбирлар тақвими