Фракциялар ва депутатлар гуруҳи
Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг фракцияси

Фракция сайти: http://www.adolat.uz
Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг асосий мақсадлари Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини мустаҳкамлашга; Республикада кечаётган ислоҳотларнинг жадаллашувига, ҳуқуқий, демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуришга; жамият ҳаётининг барча жабҳаларида ижтимоий адолат ғояларини қарор топтиришга; аҳолининг кам таъминланган эҳтиёжманд қатламлари учун зарур ижтимоий муҳофазани таьминлашга муносиб ҳисса қўшишдан иборат.
“Адолат” СДП нинг ижтимоий асоси – ўртаҳол ва эҳтиёжманд аҳоли табақалари бўлиб, партия уларнинг сиёсий ва ижтимоий иродаларини намоён этишга интилади. Аҳолининг кам таьминланган қатламларини ижтимоий муҳофаза этишга кўмаклашади, ижтимоий адолат тамойилларига қатъий амал қилиб, уларнинг манфаатларини, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилади.
Фракция тадбирлари
Фракциялар ва депутатлар гуруҳининг йиғилишлари
2013 йил 26 июлга мўлжалланган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси олдидан сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар гуруҳининг йиғилишлари бўлиб ўтди. Уларда парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси кун тартибига киритилаётган масалалар дастлабки тарзда кўриб чиқилди.
Парламент фракцияларининг қўшма мажлиси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган ЎзЛиДеП, “Миллий тикланиш” ДП ва «Адолат» СДП фракцияларининг қўшма йиғилиши жамият ва давлатни демократлаштириш ва эркинлаштириш муҳим ва зарур шартлари ҳисобланган кўппартиявийлик рақобат тизими қонунчилик асосларини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишга бағишланди.
Маҳаллий Кенгаш депутатлари билан ҳамкорликни кучайтириш
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги “Адолат” СДП депутатлик гуруҳлари фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда уларнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси билан ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масалалари”га бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
Фракциялар ва депутатлар гуруҳининг йиғилишлари ўтказилмоқда
2013 йил 19 июлга мўлжалланган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси олдидан сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар гуруҳининг йиғилишлари бўлиб ўтди. Уларда парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси кун тартибига киритилаётган масалалар дастлабки тарзда кўриб чиқилди.
Фракциялар ва депутатлар гуруҳининг йиғилишлари
Жорий йилнинг 1-3 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар гуруҳининг йиғилишлари бўлиб ўтди. Йиғилишларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритилаётган бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.
Фракциялар ва депутатлар гуруҳининг йиғилишлари
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар гуруҳининг йиғилишлари бўлиб ўтди. Уларда парламент қуйи палатасининг навбатдаги йиғилиши кун тартибига киритилаётган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2012 йилдаги ва 2013 йилнинг биринчи чорагидаги ижроси якунлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи дастлабки тарзда кўриб чиқилди.
Фракциялар қонун лойиҳаларини иккинчи ўқишда муҳокама қилмоқда
Жорий йилнинг 4-5 июнь кунлари сиёсий партияларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракциялар ҳамда Экоҳаракат депутатлар гуруҳининг навбатдаги йиғилишлари бўлиб ўтди. Йиғилишларда парламентнинг Қуйи палатаси муҳокамасига киритилиши режалаштирилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.
Фракциялар ва депутатлар гуруҳининг йиғилишлари
2013 йил 23 майга мўлжалланган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси арафасида парламент қуйи палатасида парламентдаги сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар гуруҳининг йиғилишлари бўлиб ўтди. Уларда Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартибига киритилаётган масалалар дастлабки тарзда кўриб чиқилди.
Маъмурий қонунчилик такомиллашмоқда
Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракцияси томонидан Хоразм вилояти Маънавият-маърифат маркази мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2013 йилга мўлжалланган иш фаолияти дастурида белгиланган «Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириш жараёнида маъмурий қонунчиликни ривожлантиришнинг асосий вазифалари» мавзуида семинар ташкил этилди.
Фракция муҳокамасида янги қонун лойиҳалари
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси юзасидан сиёсий партиялар фракциялари ва Экоҳаракатдан сайланган депутатлар гуруҳи аъзолари ўз фикр-мулоҳазаларини билдирадилар.
Депутатлар минбари
Янгиликлар
Миллий ахборот маконини сифатли ва долзарб контентлар билан бойитиш масалалари муҳокама қилинди
2021 йил 24 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни...