Cайт ранги: A A


Фракциялар ва депутатлар гуруҳи

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг фракцияси

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг фракцияси

Фракция сайти: http://www.adolat.uz

Фракция раҳбари: Ибрагимова Зухра Аметовна

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг асосий мақсадлари Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини мустаҳкамлашга; Республикада кечаётган ислоҳотларнинг жадаллашувига, ҳуқуқий, демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуришга; жамият ҳаётининг барча жабҳаларида ижтимоий адолат ғояларини қарор топтиришга; аҳолининг кам таъминланган эҳтиёжманд қатламлари учун зарур ижтимоий муҳофазани таьминлашга муносиб ҳисса қўшишдан иборат.

“Адолат” СДП нинг ижтимоий асоси – ўртаҳол ва эҳтиёжманд аҳоли табақалари бўлиб, партия уларнинг сиёсий ва ижтимоий иродаларини намоён этишга интилади. Аҳолининг кам таьминланган қатламларини ижтимоий муҳофаза этишга кўмаклашади, ижтимоий адолат тамойилларига қатъий амал қилиб, уларнинг манфаатларини, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилади.


Фракция тадбирлари

14 May 2014
Фуқаролик жамияти ривожи йўлида

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш – фуқаролик жамиятини ривожлантиришда муҳим қадам» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

30 April 2014
Инсонпарварлик тамойилининг амалий ифодаси

30 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси кун тартибига киритилиши режалаштирилаётган қонун лойиҳалари фракция аъзолари томонидан кўриб чиқилди.

28 April 2014
Қонун лойиҳаси бўйича амалий таклифлар берилмоқда

Пойтахтимизда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ва унинг Конунчилик палатасидаги фракцияси ташаббуси билан Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси ҳамкорлигида “Ижтимоий шериклик: фуқаролик жамиятини ривожлантириш йўлида муҳим қадам” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

22 April 2014
Қимматли қоғозлар бозорида ахборот технологиялари жорий этилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси кун тартибига киритилиши режалаштирилаётган бир қатор қонун лойиҳалари фракция аъзолари томонидан кўриб чиқилди.

16 April 2014
Ижтимоий шериклик: ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар йўлида муҳим қадам

Ўзбекистон "Адолат" СДП фракцияси аъзолари ва экспертлардан иборат ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилишида «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги қонун лойиҳаси юзасидан депутатлар томонидан жойларда ўтказилган учрашувлар, жамоатчилик муҳокамалари давомида олинган таклифлар кенг муҳокама қилинди.

07 April 2014
Маҳалла, таълим ва мустаҳкам оила фаровонлиги йўлида

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш марказида Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамда партия Сиёсий Кенгаши ва Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида “Соғлом бола йили” Давлат дастури доирасида оила, маҳалла, таълим муассасаси ўртасидаги ҳамкорликни амалга ошириш масалалари” мавзуида видеоконференция бўлиб ўтди.

14 March 2014
Парламент қуйи палатасининг депутатлари Давлат раҳбарининг Ўзбекистонни сиёсий ва конституциявий жиҳатдан янада ривожлантиришга доир энг муҳим қонунчилик ташаббусини кўриб чиқмоқдалар

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар гуруҳининг мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан депутатлар муҳокамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига) ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасининг муҳокамаси бўлиб ўтмоқда.

04 March 2014
Ҳаммамизга дахлдор масалалар акс этган дастур

Давлатимиз раҳбарининг «Соғлом бола йили» Давлат дастури тўғрисида»ги Қарори жамоатчилигимиз томонидан кенг қўллаб-қувватланмоқда. Ўзбекистон «Адолат» СДП ва унинг барча даражадаги партия ташкилотлари, депутатлик гуруҳлари ҳамда фаоллари ҳам Давлат дастурига ва унда белгиланган устувор йўналишларга ўз муносабатларни билдирмоқдалар.

04 March 2014
Давлат маблағларидан оқилона фойдаланиш талаби кучаяди

Давлат маблағларининг мақсадли сарфланиши устидан назоратни амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг асосий фаолият йўналиши саналади ва палата ҳар йили бу борада депутатлар олдида ҳисоб беради. Ушбу палатанинг 2013 йилги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракциялари ва Экоҳаракат депутатлик гуруҳи аъзолари йиғилишида муҳокама қилинди.

12 February 2014
Фракциялар ва депутатлар гуруҳининг йиғилишлари

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси олдидан парламентдаги сиёсий партиялар фракциялари ва Экоҳаракат депутатлар гуруҳининг йиғилишлари ўтказилди. Депутатлар мажлис кун тартибидан ўрин олган бир қатор масалаларни дастлабки тартибда кўриб чиқдилар.  


Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.09.2021
Фракция аъзолари қонун лойиҳасига қандай эътирозлар билдирди?

Мамлакатнинг қудратини белгилайдиган омиллар кўп. Лекин уларнинг энг асосийларидан бири, шубҳасиз,...

22.09.2021
Аҳолини гидрометеорологик маълумотлар билан таъминлаш тизими такомиллаштирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида...

22.09.2021
Фракция аъзолари муҳим қонун лойиҳаларини муҳокама қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги...

Тадбирлар тақвими