Cайт ранги: A A


Фракциялар ва депутатлар гуруҳи

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг фракцияси

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг фракцияси

Фракция сайти: http://www.adolat.uz

Фракция раҳбари: Ибрагимова Зухра Аметовна

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг асосий мақсадлари Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини мустаҳкамлашга; Республикада кечаётган ислоҳотларнинг жадаллашувига, ҳуқуқий, демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуришга; жамият ҳаётининг барча жабҳаларида ижтимоий адолат ғояларини қарор топтиришга; аҳолининг кам таъминланган эҳтиёжманд қатламлари учун зарур ижтимоий муҳофазани таьминлашга муносиб ҳисса қўшишдан иборат.

“Адолат” СДП нинг ижтимоий асоси – ўртаҳол ва эҳтиёжманд аҳоли табақалари бўлиб, партия уларнинг сиёсий ва ижтимоий иродаларини намоён этишга интилади. Аҳолининг кам таьминланган қатламларини ижтимоий муҳофаза этишга кўмаклашади, ижтимоий адолат тамойилларига қатъий амал қилиб, уларнинг манфаатларини, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилади.


Фракция тадбирлари

Депутатларнинг эътирозига нима сабаб бўлди?
26 January 2021
Депутатларнинг эътирозига нима сабаб бўлди?

Ҳисобот даврида Давлат дастури доирасида жами 170 та, шундан давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари бўйича – 20 та, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишида – 13 та, иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишда – 63 та, ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишида – 53 та, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишида 21 та ҳужжатлар қабул қилинди.

Профилактика инспекторларига қандай ваколатлар  бериляпти?
24 December 2020
Профилактика инспекторларига қандай ваколатлар бериляпти?

Унда фракция аъзолари томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ҳамда “Фазовий маълумотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Қонун лойиҳалари атрофлича муҳокама қилинди
14 December 2020
Қонун лойиҳалари атрофлича муҳокама қилинди

Сўнгги йилларда мамлакатимизда ахборот соҳаси, шу жумладан ОАВ ва оммавий коммуникациялар фаолиятини демократлаштириш ва либераллаштиришга қаратилган изчил чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. 

“Адолат” СДП фракцияси аъзолари қонун лойиҳасига таклифлар берди
10 December 2020
“Адолат” СДП фракцияси аъзолари қонун лойиҳасига таклифлар берди

Иқтисодий ночор корхоналар ва тадбиркорлик субъектларини молиявий инқироз ҳолатидан олиб чиқиш, улар фаолиятини қайта тиклаш ҳамда соғломлаштириш масалалари бугунги пандемия даврининг энг устувор талаби бўлиб қолмоқда. 

Фракция аъзолари ижтимоий соҳага ажратилган маблағларнинг ижросини таҳлилий кўриб чиқдилар
17 November 2020
Фракция аъзолари ижтимоий соҳага ажратилган маблағларнинг ижросини таҳлилий кўриб чиқдилар

Таъкидланганидек, 2020 йил 9 ойлик Давлат бюджети даромадлари 94 457,2 млрд сўмни ташкил этиб, белгиланган 91 795,9 млрд сўм прогноз 102,9 фоизга ёки 2 661 млрд сўмга ошириб бажарилган. Ўтган йилнинг шу дарига нисбатан даромадлар 15 297,4 млрд сўмга ўсган.

Фракция аъзолари қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича таклифлар берди
02 November 2020
Фракция аъзолари қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича таклифлар берди

Қонун лойиҳасида суғурта соҳасидаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган моддаларга алоҳида эътибор қаратилган. 

Таълим-тарбия тизимини такомиллаштиришга қаратилган ҳужжат лойиҳасига ҳаётий таклифлар берилди
30 October 2020
Таълим-тарбия тизимини такомиллаштиришга қаратилган ҳужжат лойиҳасига ҳаётий таклифлар берилди

Таълимга инвестиция киритиш – бу келажакка сармоя киритиш, халқ фаровонлиги, давлатнинг рақобатдошлигини таъминловчи омилдир. Шу боис, бугун мамалакатимизда узлуксиз таълим тизимини мунтазам такомиллаштириш, сифатли таълим-тарбия бериш, юқори малакали кадрларни тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Фракция аъзоларининг танқидига нима сабаб бўлди?
27 October 2020
Фракция аъзоларининг танқидига нима сабаб бўлди?

Фракция аъзолари томонидан 2020 йил март-сентябрь ойларида Давлат дастурида ижро муддати келган 173 та бандларнинг ижросига эътибор қаратдилар. Муҳокамалар аввалида депутатлар томонидан Давлат дастури доирасида 5 та банднинг муддатидан олдин бажарилганлиги ижобий баҳоланди.

“Фракция – марказ – вилоят – туман” тартибида ишлайдиган механизм жорий этилди
15 October 2020
“Фракция – марказ – вилоят – туман” тартибида ишлайдиган механизм жорий этилди

Таъкидланганидек, жорий йилнинг 9 ойи давомида фракциясининг қонун лойиҳалари муҳокамасига бағишланган 38 та йиғилиши ўтказилиб, уларда 156 та қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. Ҳисобот даврида фракция депутатлари ташаббуси ҳуқуқи асосида 6 та қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритилди.

Илгари сурилган ташаббус ва таклифлар мамлакат тараққиётига хизмат қилади
02 October 2020
Илгари сурилган ташаббус ва таклифлар мамлакат тараққиётига хизмат қилади

Сўзга чиққан депутатлар Президентнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаб уларни амалга оширишга қаратилган мулоҳазаларни билдириб ўтишди. Хусусан, инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва БМТнинг барқарор тараққиёт мақсадларига эришишда Парламентнинг ролини ошириш тўғрисидаги БМТ Бош ассамблеясининг махсус резолциясини қабул қилиш бўйича Президент ташаббуси ҳақиқий демократия тамойилларини жорий этиш сифатида баҳоланди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

29.07.2021
Кун тартибидаги масалалар Парламент комиссияси томонидан атрофлича кўриб чиқилди

2021 йил 29 июль куни Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари...

28.07.2021
Қисқа сатрларда

Қонун ижодкорлиги фаолияти қонунчилик палатаси фаолиятининг энг муҳим, биринчи галдаги йўналишидир....

28.07.2021
Қисқа сатрларда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ўз фаолиятини мамлакатимизда олиб борилаётган кўламдор ислоҳотлар, х...

Тадбирлар тақвими