Cайт ранги: A A


Фракциялар ва депутатлар гуруҳи

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг фракцияси

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг фракцияси

Фракция сайти: http://www.adolat.uz

Фракция раҳбари: Ибрагимова Зухра Аметовна

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг асосий мақсадлари Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини мустаҳкамлашга; Республикада кечаётган ислоҳотларнинг жадаллашувига, ҳуқуқий, демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуришга; жамият ҳаётининг барча жабҳаларида ижтимоий адолат ғояларини қарор топтиришга; аҳолининг кам таъминланган эҳтиёжманд қатламлари учун зарур ижтимоий муҳофазани таьминлашга муносиб ҳисса қўшишдан иборат.

“Адолат” СДП нинг ижтимоий асоси – ўртаҳол ва эҳтиёжманд аҳоли табақалари бўлиб, партия уларнинг сиёсий ва ижтимоий иродаларини намоён этишга интилади. Аҳолининг кам таьминланган қатламларини ижтимоий муҳофаза этишга кўмаклашади, ижтимоий адолат тамойилларига қатъий амал қилиб, уларнинг манфаатларини, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилади.


Фракция тадбирлари

01 December 2015
Конституциямиз – адолатли жамиятимизнинг ҳуқуқий пойдеворидир

– Ўтган давр мобайнида Асосий қонунимизга парламентимиз фаолиятини янада такомиллаштиришга оид қатор тузатишлар киритилди. Жумладан, қонунлар ва меъёрий ҳужжатларни кўриб чиқиш ва қабул қилишнинг барча босқичларида депутатлар ва сиёсий партиялар фракцияларнинг роли кучайтирилгани ва бугунги кунда фракциялар (депутатлик гуруҳлари)нинг фикр ва таклифларини ҳисобга олмасдан туриб биронта ҳужжат қабул қилинмаслиги бу йўлда катта қадам бўлди, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Наримон УМАРОВ.


30 November 2015
Сиёсий ислоҳотларимизнинг мустаҳкам асоси

– Ҳар қандай демократиянинг асосий шарти бўлмиш ҳокимиятлар бўлинишининг конституциявий принципи асосида ўтган йилларда туб демократик ўзгаришларни чуқурлаштириш бўйича ўзининг кўлами ва маъно-мазмунига кўра улкан ишлар амалга оширилди. Натижада Конституциямизга давлат ҳокимиятининг асосий субъектлари – мамлакат Президенти, парламенти, ҳукумати ва суд ҳокимияти ўртасида ваколатлар тақсимотини оптималлаштиришни таъминлашга қаратилган тузатиш ва ўзгартиришлар киритилди, – дейди Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат ПОЛВОНОВ.  

27 November 2015
Хотин-қизларимизнинг ижтимоий манфаатини ҳимоялаш: Бош Қомусимизнинг ҳуқуқий асослари билан янада мустаҳкам

– Конституциямизнинг 46-моддасида: "Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар", – деб белгиланган. Ушбу нормада мустаҳкамланган қоидаларнинг ҳаёти­миздаги аксини мамлакатимизда кечаётган демократик ислоҳотлар жараёнида хотин-қизларнинг фаол иштирокида ҳам кўриш мумкин. Зеро, жамиятимизда сиёсий фаол ҳуқуқий билимга эга, замон билан ҳамнафас, юртимиз равнақига камарбаста аёллар сафининг кун сайин кенгайиб бораётгани эса порлоқ келажагимизнинг муҳим гаровидир, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муҳаррам ДАДАХОДЖАЕВА.


06 November 2015
Аҳоли фаровонлиги ўсишининг ишончли кафолати

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг йиғилишларида 2016 йил учун Ўзбекистон Республикаси Бюджетномаси, шу жумладан, Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари лойиҳалари, шунингдек, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари муҳокама этилди.

 

04 November 2015
Акциядорлик жамиятлари фаолиятини такомиллаштиришда янги ёндашувлар

– “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 79- моддаси жамиятнинг ижрочи директорини ёки бошқарув аъзоларини тайинлашдаги танловда эндиликда хорижий менежерлар ҳам иштирок этиши мумкинлиги ҳақидаги қоида билан тўлдирилмоқда. Шундан келиб чиқиб акциядорлик жамиятлари бошқарув ходимлари сифатида четдан жалб қилинган хорижий мутаҳассисларга ва улар сармоя киритган акциядорлик жамиятлари учун тегишли шарт-шароит, имтиёзлар яратиш мақсадида солиқ кодексида акциядорлик жамиятларига бошқарув ходими сифатида четдан жалб қилинган хорижий мутахассис, шу фаолиятдан олган даромадларидан даромад солиғи тўлашдан ва акциядорлик жамияти хорижлик мутахасис меҳнатига ҳақ тўлаш фондидан ягона ижтимоий тўлов тўлашдан озод қилинишини назарда тутувчи норма акс эттирилмоқда, – дейди "Адолат" СДП фракцияси аъзоси Абдуғани УМИРОВ. 

27 July 2015
Вазифалар белгиланди

Ўзбекистон "Адолат" СДП сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси ва партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

16 July 2015
Қонун лойиҳалари муҳокамасида сиёсий партиялар фракциялари ва депутатлик гуруҳининг яққол фаоллиги кўринмоқда

Янги сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ўтган олти ой давомидаги қонун ижодкорлиги фаолиятида сиёсий партияларнинг фракциялари, депутатлик гуруҳи ва депутатлар қонун лойиҳаларини қабул қилишнинг барча босқичларида сиёсий партияларнинг сайловолди дастурларидаги вазифалари мазмунига ва электоратлари манфаатларига мувофиқлиги, шунингдек, жамият ва давлат манфаатлари мутаносиблиги етарли даражада ифода этаётганлиги нуқтаи назаридан кенг муҳокамалар асосида кўриб чиқилмоқда.

17 June 2015
Таълим тараққиётининг муҳим босқичи

Президентимизнинг 2015 йил 12 июнда қабул қилинган “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчиларининг касб даражасини ва малакасини муттасил ошириб бориш, уларни замонавий талабларга мувофиқ мунтазам қайта тайёрлашнинг янада такомиллаштирилган тизимини жорий қилишга қаратилгани билан муҳим аҳамият касб этади, – дея муносабат билдиради Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Алишер ШОДМОНОВ. 

10 June 2015
Сиёсий партиялар фракциялари давлат бюджети ижроси якунларини муҳокама қилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг Давлат бюджети ҳамда давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2014 йил ва 2015 йил биринчи чорагидаги ижроси якунлари муҳокамасига бағишланган йиғилишлари бўлиб ўтди. 

01 June 2015
Ўзбекистон-Жанубий Корея стратегик ҳамкорлигининг янги босқичи

– Президентимиз Ислом Каримовнинг Жанубий Кореяга ташрифи чоғида эришилган натижалар, имзоланган ҳужжатлар ўзбек-корейс хамкорлик муносабатларининг янги босқичини белгилаб берди, – дейди Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Ёрмамат Холиёров.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.09.2021
Нобанк кредит ташкилотларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратилади

Бугунги кунда мамлакатимизда жами 134 та нобанк кредит ташкилоти фаолият юритмоқда. Лекин ушбу фаолият...

28.09.2021
Адвокат бўлиш истагини билдирган шахслар учун қандай чекловлар олиб ташланмоқда

2021 йил 28 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ...

28.09.2021
Туркистон декларацияси қабул қилинди

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг...

Тадбирлар тақвими