Cайт ранги: A A


Фракциялар ва депутатлар гуруҳи

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг фракцияси

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг фракцияси

Фракция сайти: http://www.adolat.uz

Фракция раҳбари: Ибрагимова Зухра Аметовна

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг асосий мақсадлари Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини мустаҳкамлашга; Республикада кечаётган ислоҳотларнинг жадаллашувига, ҳуқуқий, демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуришга; жамият ҳаётининг барча жабҳаларида ижтимоий адолат ғояларини қарор топтиришга; аҳолининг кам таъминланган эҳтиёжманд қатламлари учун зарур ижтимоий муҳофазани таьминлашга муносиб ҳисса қўшишдан иборат.

“Адолат” СДП нинг ижтимоий асоси – ўртаҳол ва эҳтиёжманд аҳоли табақалари бўлиб, партия уларнинг сиёсий ва ижтимоий иродаларини намоён этишга интилади. Аҳолининг кам таьминланган қатламларини ижтимоий муҳофаза этишга кўмаклашади, ижтимоий адолат тамойилларига қатъий амал қилиб, уларнинг манфаатларини, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилади.


Фракция тадбирлари

09 March 2016
Миллатга эҳтиром — аёлга эҳтиромдан бошланади

– Юртбошимизнинг 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Ўзбекистон хотин-қизларига йўллаган байрам табригида аёл­ларнинг жамиятдаги ўрнига юксак баҳо берилди. Опа-сингиллари­миз­нинг меҳнат ва турмуш шароитларини янада яхшилаш, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, фарзандларимиз, айниқса қиз болаларнинг замонавий билим ва касб-ҳунар, илм-фан чўққиларини эгаллаб, ҳаётдан муносиб ўрин олишлари учун бошлаган ишлари­миз­ни изчил давом эттиришимиз кераклиги алоҳида уқтирилди. Бу сўзлар кўнглимизни тоғдек кўтарди, янада фаол, масъулиятли бўлишга ундади, – дейди "Адолат" СДП фракцияси аъзоси Муҳаррам Дадаходжаева.

11 February 2016
Мухолифат “Адолат” СДП фракцияси “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасини муҳокама қилди

2016 йил 11 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги мухолифат “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу йил январь ойида парламент қуйи палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган янги таҳрирдаги “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама этилди. 

05 February 2016
“Эркин фикр” ток-шоусида ёшларни ахборот хуружларидан сақлаш масаласи

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси Умиджон Сулаймонов “Интернент тармоғидан оқилона фойдаланиш, ундаги хуружлардан ёшларни ҳимоя бўлиш” мавзусидаги “Менинг юртим” телеканалида ўтказилган “Эркин фикр” ток-шоусида ўз фикр-мулоҳазалари билан иштирок этди.

05 February 2016
Оилаларимиз тотувлиги – мамлакат тараққиётининг кафолатидир

– Оила жамиятнинг энг кичик бўғини. Жамият ва давлат равнақи, унинг келгуси истиқболи аввало оиладан бошланади. Шу боисдан, мустақиллик йилларида оила манфаатлари, она ва бола ҳуқуқлари ҳимояси, турмуш тарзи, оила аъзоларининг руҳияти ва тарбияси, уларни ҳаётга, туғилиб ўсаётган юртига муҳаббатини кучайтириш, бир сўз билан айтганда, баркамол авлодни вояга етказиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди,дейди "Ўзбекистон" телеканалининг "Биз учун муҳим" ток-шоусида ўз фикрлари билан иштирок этган Қонунчилик палатаси депутати Муҳаррам ДАДАХОДЖАЕВА.

02 February 2016
Андижон туман Халқ депутатлари Кенгаши сессияси

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси Муҳаррам Дадаходжаева Андижон вилояти Андижон тумани ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган “2015 йилда Андижон туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда иқтисодиётни ислоҳ қилиш, таркибий ўзгаришлар ва модернизациялашни янада чуқурлаштириш бўйича 2016 йилги иқтисодий дастурнинг энг устувор вазифалари тўғрисида”ги фаоллар йиғилишида маъруза билан иштирок этди. Тадбирда ушбу масала юзасидан Андижон тумани ҳокимининг ҳисоботи эшитилди.

01 February 2016
Қулай ахборот муҳитида ёшлар онгида ижтимоий-сиёсий жараёнлар

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси Умиджон Сулаймонов Тошкент темир йўл транспорт касб-ҳунар коллежи биносида “Қулай ахборот муҳитида ёшлар онгида ижтимоий-сиёсий жараёнлар” мавзусидаги давра суҳбатида ўз маърузаси билан иштирок этиб қайтди.

01 February 2016
Ўзбекистон радиоканалида “Парламент ҳаёти” дастурида жонли эфир

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ва СДПУ “Адолат” фракцияси аъзоси Умиджон Сулаймонов Ўзбекистон радиоканалида бўлиб ўтган “Парламент ҳаёти” дастурида жонли эфирда иштирок этди. Тадбирда янги таҳрирдаги божхона кодексининг қабул қилишт зарурати ва ундаги янгиликлар тўғрисида сўз юритилди. 

01 February 2016
Қизғин муҳокамалар бўлиб ўтди

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси Алишер Махматмуродов Самарқанд тумани ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган “2015 йилда Самарқанд туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда иқтисодиётни ислоҳ қилиш, таркибий ўзгаришлар ва модернизациялашни янада чуқурлаштириш бўйича 2016 йилга иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисидаги ҳисоботи юзасидан сессияси”да маъруза билан иштирок этди. Тадбирда ушбу масала юзасидан туман ҳокимининг ҳисоботи эшитилди. 

31 January 2016
Ҳисоботлар танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси А. Бурханов Наманган вилояти Мингбулоқ туман ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган “2015 йилда Наманган вилояти Мингбулоқ туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда иқтисодиётни ислоҳ қилиш, таркибий ўзгаришлар ва модернизациялашни янада чуқурлаштириш бўйича 2016 йилги иқтисодий дастурнинг энг устувор вазифалари тўғрисида”ги ҳисоботи юзасидан сессияси”да маъруза билан иштирок этди. Тадбирда ушбу масала юзасидан туман ҳокими ҳисоботи эшитилди. 

29 January 2016
Депутат ёшлар даврасида

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ва СДПУ “Адолат” фракцияси аъзоси Умиджон Сулаймонов Фарғона вилояти Қуштепа тумани 49-сонли мактаби биносида бўлиб ўтган “Депутат ёшлар даврасида” мавзусида коллежнинг фаол ўқувчилари билан учрашув”да иштирок этди. Тадбирда ёшлар Парламент хаётини ёритиб бериш, мамлакатимизда олиб борилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг мазмун мохиятини етказиш, ёшларнинг турли террористик ва диний оқимларга кириб кетишини олдини олиш бўйича суҳбат юритилди. 


Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.09.2021
Фракция аъзолари қонун лойиҳасига қандай эътирозлар билдирди?

Мамлакатнинг қудратини белгилайдиган омиллар кўп. Лекин уларнинг энг асосийларидан бири, шубҳасиз,...

22.09.2021
Аҳолини гидрометеорологик маълумотлар билан таъминлаш тизими такомиллаштирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида...

22.09.2021
Фракция аъзолари муҳим қонун лойиҳаларини муҳокама қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги...

Тадбирлар тақвими