Cайт ранги: A A


Фракциялар ва депутатлар гуруҳи

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг фракцияси

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг фракцияси

Фракция сайти: http://www.adolat.uz

Фракция раҳбари: Ибрагимова Зухра Аметовна

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг асосий мақсадлари Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини мустаҳкамлашга; Республикада кечаётган ислоҳотларнинг жадаллашувига, ҳуқуқий, демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуришга; жамият ҳаётининг барча жабҳаларида ижтимоий адолат ғояларини қарор топтиришга; аҳолининг кам таъминланган эҳтиёжманд қатламлари учун зарур ижтимоий муҳофазани таьминлашга муносиб ҳисса қўшишдан иборат.

“Адолат” СДП нинг ижтимоий асоси – ўртаҳол ва эҳтиёжманд аҳоли табақалари бўлиб, партия уларнинг сиёсий ва ижтимоий иродаларини намоён этишга интилади. Аҳолининг кам таьминланган қатламларини ижтимоий муҳофаза этишга кўмаклашади, ижтимоий адолат тамойилларига қатъий амал қилиб, уларнинг манфаатларини, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилади.


Фракция тадбирлари

16 May 2016
Она тилига ҳурмат уни мукаммал ўрганишдан бошланади

– Давлатимиз раҳбарининг куни кеча эълон қилинган “Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони ҳам нафақат мамлакатимиз маънавий-маърифий ҳаётида балки таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг узвий давоми, миллий тилимизга давлат сиёсати даражасидаги эътибор намунаси бўлди, – дейди Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Алишер ШОДМОНОВ.

10 May 2016
Тинчлик ва осойишталик — фаровон турмушимиз асоси

Президентимиз 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан оммавий ахборот воситалари вакилларига берган интервьюсида элу юрт тинчлиги ва равнақи йўлида хизмат қилган кексаларни эъзозлаш маънавий ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланганлигини қайд этиб, “Бу айёмда бугунги тинч-осойишта ҳаёт, тўкинлик ва фаровонликка қандай оғир синов ва машаққатлар эвазига эришилгани хаёлимиздан ўтади. Шу йўлда қурбон бўлган миллионлаб юртдошларимиз хотирасига таъзим қиламиз. Бизга насиб этган мустақиллик, тинчлик ва осойишталикнинг аҳамиятини янада теран англаймиз.”, — деб таъкидлади. 

09 May 2016
Аждодлар хотираси – келажак пойдевори

– Бу йил ҳам 9 май Хотира ва қадрлаш куни Президентимиз Ислом Каримов шу юртда яшаб ўтган аждодларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтириб, мана шундай мусаффо осмон, тинч ва осойишта ҳаёт учун жон бериб, қурбон бўлган юртдошларимизнинг муқаддас хотираси олдида бош эгиб таъзим қилиш барчамиз учун ҳам қарз, ҳам фарз эканлигини таъкидлаб ўтдилар. Жанг майдонларида Ватан учун, бугунги ва эртанги авлодларнинг ёруғ кунларга етиши учун жон берган, ўзини фидо этган инсонлар хотирасини ёдга олсак ҳеч қачон бўлмаслигимизни алоҳида қайд этдилар, – дейди "Адолат" СДП фракцияси аъзоси Акмал Бурҳонов. 

30 April 2016
Парламент эшитувида депутат иштироки

“Адолат” социал демократик партиясининг Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари А. Махматмуродов ва Ш. Якубов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида бўлиб ўтган “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси ва Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан 2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш Давлат дастурининг ижро этилиши ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси маблағларининг мақсадли ишлатиш масалалари бўйича Парламент эшитуви”да иштирок этдилар.

08 April 2016
“Электрон хукумат” тизимини такомиллаштириш истиқболлари

Тошкент шаҳар хокимлиги мажлислар залида “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва ҳўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бошқармалари фаолиятига “Электрон хукумат” тизимини жорий қилиш ва ривожлантиришнинг долзарб масалалари” мавзусидаги семинарда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси Улугбек Саматов иштирок этди. 

05 April 2016
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини таъминлашнинг долзарб масалалари

Қонунчилик палатаси депутатлари, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси Раҳимжон Ҳакимов, Акмал Раҳманов, Умид Сулаймонов Тошкент шаҳридаги “Radison BLU” меҳмонхонасида бўлиб ўтган “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини таъминлашнинг долзарб масалалари” мавзусидаги семинарда иштирок этишди. 

05 April 2016
Божхона кодексининг мазмун-моҳияти тушунтирилмоқда

Фарғона вилояти давлат божхона бошқармаси мажлислар залида “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг мазмун-моҳияти” мавзусидаги давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси Умиджон Сулаймонов иштирок этди. 

04 April 2016
“Электрон ҳукумат” тизими ривожланиши: давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг долзарб масалалари

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси Улуғбек Саматов “ТАТУ” Хоразм филиали катта мажлислар залида бўлиб ўтган “Электрон ҳукумат” тизими ривожланиши: давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг долзарб масалалари” мавзусидаги семинарда маъруза билан иштирок этди. 

04 April 2016
“Электрон ҳукумат” тизими ривожланиши: давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг долзарб масалалари

Жорий йилнинг 29 март куни Қонунчилик палатаси депутати Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси Ж.Пирматов Термез Давлат Университети катта мажлислар залида бўлиб ўтган “Электрон ҳукумат” тизими ривожланиши: давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг долзарб масалалари” мавзусидаги йиғилишда маъруза билан иштирок этди.

17 March 2016
Хотин қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлашда сиёсий партиялар ва тижорат банклари ҳамкорлиги истиқболлари

Жорий йилнинг 17 март куни Қонунчилик палатаси депутати, Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси У.Саматов Тошкент шаҳридаги Беньков номидаги Республика рассомчилик ва дизайн касб-ҳунар коллежи мажлислар залида бўлиб ўтган давра суҳбатида иштирок этди. Мазкур тадбирда ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар ва хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирларига оид масалалар ҳақида сўз юритилди. 


Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...

24.09.2021
Жарималар миқдори камайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар ҳайдовчиларга қўшима енгилликлар...

Тадбирлар тақвими