Cайт ранги: A A


Фракциялар ва депутатлар гуруҳи

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг фракцияси

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг фракцияси

Фракция сайти: http://www.adolat.uz

Фракция раҳбари: Ибрагимова Зухра Аметовна

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг асосий мақсадлари Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини мустаҳкамлашга; Республикада кечаётган ислоҳотларнинг жадаллашувига, ҳуқуқий, демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуришга; жамият ҳаётининг барча жабҳаларида ижтимоий адолат ғояларини қарор топтиришга; аҳолининг кам таъминланган эҳтиёжманд қатламлари учун зарур ижтимоий муҳофазани таьминлашга муносиб ҳисса қўшишдан иборат.

“Адолат” СДП нинг ижтимоий асоси – ўртаҳол ва эҳтиёжманд аҳоли табақалари бўлиб, партия уларнинг сиёсий ва ижтимоий иродаларини намоён этишга интилади. Аҳолининг кам таьминланган қатламларини ижтимоий муҳофаза этишга кўмаклашади, ижтимоий адолат тамойилларига қатъий амал қилиб, уларнинг манфаатларини, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилади.


Фракция тадбирлари

Давлат дастурининг айрим бандлари ижроси эътирозларга сабаб бўлди
21 January 2022
Давлат дастурининг айрим бандлари ижроси эътирозларга сабаб бўлди

Таъкидланганидек, Давлат дастури 273 та банддан иборат бўлиб, унинг 117 та бандида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шу жумладан, 14 та қонун, 103 та Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, 156 та чора-тадбир дастурлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш белгиланган.

Фракция аъзолари таклифлар берди
17 January 2022
Фракция аъзолари таклифлар берди

Дастлаб депутатлар “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда муҳокама қилишди.

Тараққиёт стратегияси лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди
07 January 2022
Тараққиёт стратегияси лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди

Фракция аъзолари Тараққиёт стратегияси лойиҳаси муҳим концептуал ҳужжат эканлиги, ислоҳотлар узвийлиги ва давомийлигини таъминлашда алоҳида аҳамият касб этишини, юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини энг олий қадрият этиб белгилашга қаратилганлигини таъкидлаб ўтдилар.

Фракция аъзолари қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича таклифлар берди
24 December 2021
Фракция аъзолари қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича таклифлар берди

Йиғилишда таъкидланганидек, бугунги кунда ичимлик суви таъминоти ва оқова сув чиқариш энг муҳим соҳалардан биридир. Амалдаги қонунчиликда ичимлик суви ва оқова сув хизматлари истеъмолчиларининг мажбуриятлари аниқ белгиланган бўлиб, сув таъминоти ташкилотларининг мажбуриятлари эса мустаҳкамланмаган. 

Фракция аъзолари бир қатор таклифларни илгари сурди
20 December 2021
Фракция аъзолари бир қатор таклифларни илгари сурди

Мажлисда қайд этилганидек, қонун лойиҳаси билан давлат қарзини бошқариш тизимининг яхлитлигини таъминлаш мақсадида Молия вазирлиги давлат қарзини бошқариш, шу жумладан давлат қарзини жалб қилиш бўйича ваколатли орган этиб белгиланмоқда.

Коррупцияга оид жиноятлар учун жазо чоралари кучайтирилмоқда
02 December 2021
Коррупцияга оид жиноятлар учун жазо чоралари кучайтирилмоқда

2021 йил йил 2 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда дастлаб депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларига солиқ имтиёзлари қўлланилади
12 November 2021
Жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларига солиқ имтиёзлари қўлланилади

Қайд этилганидек, “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги қонун билан арбитрни тайинлаш, таъминлаш чорасини тан олиш ёки ижрога қаратиш тўғрисидаги илтимосномаларни, арбитрни рад этишни қаноатлантириш, арбитр ваколатларининг амал қилишини тугатиш хусусидаги қарорни қабул қилиш, арбитраж судининг юрисдикцияси масаласи юзасидан қарорлар қабул қилиш, далилларни олишга кўмаклашиш, арбитраж ҳал қилиш қарорини бекор қилиш каби аризаларни кўриб чиқиш иқтисодий суд ваколатига киритилган.

Қонун лойиҳаси билан қандай ўзгаришлар бўляпти?
28 October 2021
Қонун лойиҳаси билан қандай ўзгаришлар бўляпти?

Унда дастлаб, “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Фракция аъзоларининг танқидига нима сабаб бўлди?
15 October 2021
Фракция аъзоларининг танқидига нима сабаб бўлди?

Депутатлар бажарилиш муддатлари кечикаётган бандларга алоҳида эътибор қаратиб, ижроси кечикаётган ёки муддати узайтирилган бандлар давлат ва жамият тараққиётига салбий таъсир кўрсатаётганини қайд этдилар.

Қонун лойиҳаси умумэътироф этилган нормалар билан бойитилган
22 September 2021
Қонун лойиҳаси умумэътироф этилган нормалар билан бойитилган

2021 йил йил 22 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда фракция аъзолари томонидан “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.01.2022
Кўчмас мулк эгаларининг хавфсиз яшашига шароит яратилади

Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси сўнгги тўрт йилда 61677 та ...

22.01.2022
2,9 млн нафар аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида...

22.01.2022
Омбудсманга қандай ваколатлар бериляпти?

Тадбирда сўз олганларнинг таъкидлашича, сўнгги йилларда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда па...

Тадбирлар тақвими