Cайт ранги: A A


Фракциялар ва депутатлар гуруҳи

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг фракцияси

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг фракцияси

Фракция сайти: www.mt.uz

Фракция раҳбари: Кадиров Алишер Келдиевич

Партиянинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:

  • Ўзбекистон Республикаси фуқароларида миллий ўзликни англашнинг ўсиши, миллий ғурур, Ватанга садоқат ва муҳаббат туйғусини шакллантириш ҳамда мустаҳкамлаш учун қулай шароитлар яратиш;
  • ўз сафида юртнинг ватанпарварларини бирлаштириш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини Ўзбекистон манфаатлари ҳамда унинг халқаро обрў-эътиборини ошириш йўлида сафарбар этиш;
  • ёшларни ўз Ватанини ҳурмат қилиш, севиш ва у билан фахрланиш, ҳар қандай шароитда миллий мустақилликни, халқнинг қадриятлари, анъаналари ва урф-одатларини асраш ва ҳимоя қилиш руҳида тарбиялаш, шунингдек, унинг маънавий эҳтиёжлари ва қизиқишларини чеклашга бўлган уринишларга қарши курашишга таъсирчан ҳисса қўшиш.

Фракция тадбирлари

Дарахтларнинг кесилишини жарималарни ошириш билан  тўхтатиб бўладими?
14 September 2020
Дарахтларнинг кесилишини жарималарни ошириш билан тўхтатиб бўладими?

Жавобгарлик чоралари қанчалик кучайтирилмасин, 2019 йилда республика бўйича 3 996 та дарахт кесилиб, 7,3 млрд. сўм зарар етказилган бўлса, 2020 йилнинг 1 май ҳолатига, яъни тўрт ой ичида бу кўрсаткич 4 758 тани ташкил қилган.

“Ўзстандарт” агентлиги фаолиятини такомиллаштиришга оид таклифлар илгари сурилди
07 September 2020
“Ўзстандарт” агентлиги фаолиятини такомиллаштиришга оид таклифлар илгари сурилди

Бозорларда “бренд” товарларни “қўлбола” усулда ишлаб чиқарадиган “тадбиркорлар” кўпаймоқда. Бундай маҳсулот асосий ишлаб чиқарувчиникидан анча арзон бўлгани боис, сотувчи ҳам ўз фойдасини ўйлаб шундай маҳсулотлар билан савдо қилишга ҳаракат қилмоқда. 

 Мактаб қурилишлари нега пайсалга солинмоқда, муаммо Молия вазирлигидами ёки Халқ таълимида?
25 August 2020
Мактаб қурилишлари нега пайсалга солинмоқда, муаммо Молия вазирлигидами ёки Халқ таълимида?

Депутатлар халқ таълими вазирлиги бўйича 1919 та умумтаълим мактабларида қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш учун 1 132,8 млрд. сўм ажратилгани, шундан 459,9 млрд. сўм ўзлаштирилгани, бу йиллик кўрсаткичнинг 41 фоизини ташкил қилганига тўхталиб, молия вазирлидан бунга изоҳ сўрадилар

 Энди ҳокимлар мулкдор ерини тортиб олиш ваколатига эга эмас, аммо...
20 August 2020
Энди ҳокимлар мулкдор ерини тортиб олиш ваколатига эга эмас, аммо...

— Мен бу қонун лойиҳасининг ҳоким билан мулкдор ўртасида юзага келаётган зиддиятларга барҳам беришига ишонмайман, — дейди фракция аъзоси Илҳом Абдуллаев. — Ер билан боғлиқ ваколатнинг ҳокимдан маҳаллий кенгашларга олиб берилиши масаланинг ечими эмас. Чунки маҳаллий кенгашларга ҳамон ҳокимлар раислик қилмоқда. 

“Абу Али ибн Сино – Ўзбекистон фахри ва жаҳон мулки”
17 August 2020
“Абу Али ибн Сино – Ўзбекистон фахри ва жаҳон мулки”

Буюк бобокалонимиз, улуғ аллома ва мутаффакир, табобат илми султони, файласуф, математик, руҳшунос олим, мусиқачи, беназир шоир сифатида илм-фаннинг 29 соҳаси ривожига муносиб ҳисса қўшган Абу Али ибн Синонинг таваллуд топганига 1040 йил тўлди.

“Ёшлар парламенти” фаолиятини қандай қилиб кучайтириш мумкин?
14 August 2020
“Ёшлар парламенти” фаолиятини қандай қилиб кучайтириш мумкин?

Ҳозир юздан ортиқ давлатда ёшлар парламенти фаолият кўрсатяпти. Энди улар қаторига Ўзбекистон ҳам қўшилди. Дунё парламентида ёшларнинг салмоғи юқори эмас, атиги 2 фоизга етади. Ўзбекистонда эса сўнгги сайлов натижаларига кўра, бу кўрсаткич 9 фоизни ташкил қилди.

Фракция аъзолари қандай таклифларни илгари сурди?
04 August 2020
Фракция аъзолари қандай таклифларни илгари сурди?

2020 йил 4 август куни парламент қуйи палатасидаги ЎзМТДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни фракция раҳбари А.Қодиров бошқарди. Унда Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси муҳокамасига киритилиши режалаштирилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

ЎзМТДП фракцияси бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар
30 April 2020
ЎзМТДП фракцияси бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар

Жорий йилнинг 30 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциясининг видеоконференц алоқа тарздаги йиғилиши бўлиб ўтди.

ЎзМТДП фракцияси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини эшитди
22 April 2020
ЎзМТДП фракцияси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини эшитди

Таъкидланганидек, 2020 йилнинг I чорагида ялпи ички маҳсулот ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,6 фоизга ўсиши кутилмоқда. Хусусан, Республикада 83,7 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Саноат таркибида тоғ-кон саноатининг улуши 13,1 фоиз, ишлаб чиқарадиган саноат улуши 77,5 фоиз, электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш саноатининг улуши 8,8 фоиз ва бошқа йўналишлар улуши 0,6 фоизни ташкил этди.

«Миллий тикланиш» ДП фракцияси Ҳисоб палатасининг фаолиятини қандай баҳолади?
15 April 2020
«Миллий тикланиш» ДП фракцияси Ҳисоб палатасининг фаолиятини қандай баҳолади?

Қайд этилганидек, юртимизда пул-кредит сиёсати борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ўрганиб борилди. Ажратилган банк кредитларининг самарадорлик кўрсаткичлари, жумладан ишга туширилмаган 1 925 та лойиҳалар таҳлил қилинди. 


Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.06.2021
Президент мактабининг битирувчи ўқувчилари Қонунчилик палатасида

2021 йил 21 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Президент мактабларининг битирувчи ўқувчилар...

21.06.2021
Сув ва сувдан фойдаланишда қандай ўзгаришлар бўлади?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида жамиятимиз ҳаётининг...

21.06.2021
Ҳисоб палатаси фаолиятига оид қонун ҳужжатлари такомиллаштирилмоқда

Жорий йилнинг 21 июнь куни Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди...

Фракция таркиби

Тадбирлар тақвими