Cайт ранги: A A


Фракциялар ва депутатлар гуруҳи

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг фракцияси

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг фракцияси

Фракция сайти: www.mt.uz

Фракция раҳбари: Кадиров Алишер Келдиевич

Партиянинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:

  • Ўзбекистон Республикаси фуқароларида миллий ўзликни англашнинг ўсиши, миллий ғурур, Ватанга садоқат ва муҳаббат туйғусини шакллантириш ҳамда мустаҳкамлаш учун қулай шароитлар яратиш;
  • ўз сафида юртнинг ватанпарварларини бирлаштириш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини Ўзбекистон манфаатлари ҳамда унинг халқаро обрў-эътиборини ошириш йўлида сафарбар этиш;
  • ёшларни ўз Ватанини ҳурмат қилиш, севиш ва у билан фахрланиш, ҳар қандай шароитда миллий мустақилликни, халқнинг қадриятлари, анъаналари ва урф-одатларини асраш ва ҳимоя қилиш руҳида тарбиялаш, шунингдек, унинг маънавий эҳтиёжлари ва қизиқишларини чеклашга бўлган уринишларга қарши курашишга таъсирчан ҳисса қўшиш.

Фракция тадбирлари

Миллий ўзликни англашда Навоий ва Бобур ижодий мероси
12 February 2021
Миллий ўзликни англашда Навоий ва Бобур ижодий мероси

Шу кунларда юртимизда мумтоз адабиётимиз тамал тошини қўйган буюк сиймо, ўзбек адабий тилининг асосчиси, давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги ҳамда шоҳ ва шоир, буюк саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносабати билан адабий-бадиий кечалар ўтказиляпти.

 Йўл-транспорт ҳодисалари ЙПХ иштирокисиз расмийлаштирилиши мумкин
11 February 2021
Йўл-транспорт ҳодисалари ЙПХ иштирокисиз расмийлаштирилиши мумкин

– Омбудсман инсон ҳуқуқларига жавобгар бўлган ягона институт эмас, бунда ҳар бир депутатнинг масъулияти бор. Чунки унга келиб тушган ҳар бир мурожаат бевосита қайсидир депутатнинг округига тегишлидир. Шу боис, ҳамкорликда ишласак, Омбудсманнинг халқимиз кутган натижаларга эришишига ёрдам берган бўламиз, – деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари. “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси раҳбари Алишер Қодиров қуйи палатада бўлиб ўтган фракция йиғилишида.

Фракция раҳбарининг Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари сайланди
28 January 2021
Фракция раҳбарининг Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари сайланди

– Яқинда давлатимиз раҳбарининг топшириғи билан ёшлар масаласида Республика ишчи гуруҳи тузилган эди. Давлат ташкилотлари раҳбарлари ва Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат ушбу гуруҳнинг “маҳаллабай” ўрганишларида ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш, улар учун кредит ажратишда кўплаб камчиликлар борлиги аниқланди. 

Ҳуқуқий маданиятни юксалтириш йўлидаги  яна бир муҳим қадам
24 December 2020
Ҳуқуқий маданиятни юксалтириш йўлидаги яна бир муҳим қадам

Деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкасида бино ва иншоотлар, шу жумладан, ерости иншоотларини қуриш тақиқланади. Бундан енгил конструкцияли иссиқхоналар ва бошқа иморатлар, шунингдек, суғориш иншоотларини қуриш мустасно. Ер участкасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш билан бир вақтда шартли 10 бошгача чорва молини ўтлатишга йўл қўйилади.

Энг асосийси пандемияни жиловлашга эришдик
14 December 2020
Энг асосийси пандемияни жиловлашга эришдик

Жамғарманинг оширилган харажатларининг 1,7 трлн.сўми Давлат бюджети харажатларининг мақбуллаштирилган маблағлари ҳисобидан, қолган 1,7 трлн.сўми Халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари ҳисобидан қопланиши белгиланган эди.

Одил судловни таъминлашга қаратилган муҳим ўзгаришлар
10 December 2020
Одил судловни таъминлашга қаратилган муҳим ўзгаришлар

Сўнгги йилларда суд ҳокимияти мустақиллиги, очиқлиги ва конституциявий нормаларга қатъий риоя этилишининг таъминланиши натижасида фуқароларнинг суд тизимга, шу билан бирга адолат барқарорлиги ва қонун устуворлигига бўлган ишончи ошиб бормоқда.

“Миллий тикланиш”нинг учта таклифи ҳам инобатга олинди
30 November 2020
“Миллий тикланиш”нинг учта таклифи ҳам инобатга олинди

– Президентимиз уйғониш даврининг остонаси мактабдан бошланишини кўп бора таъкидлаётгани бежиз эмас, – деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси раҳбари Алишер Қодиров. – Мамлакатимизда таълим-тарбия, илм-фан соҳасидаги ислоҳотларга катта эътибор қаратилаётгани Ўзбекистоннинг бугуни эмас, эртанги фаровон келажагини таъминлаш мақсади билан боғлиқ. 

“Миллий тикланиш” фракциясининг “олтин изловчилар” билан боғлиқ таклифига ниҳоят ечим топилди
02 November 2020
“Миллий тикланиш” фракциясининг “олтин изловчилар” билан боғлиқ таклифига ниҳоят ечим топилди

– Мураккаб пандемияга қарамай мамлакатимизда таълим-тарбия, илм-фан, маънавий юксалиш ривожига хизмат қилувчи муҳим фармон ва қарорлар қабул қилинмоқда, – деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси раҳбари Алишер Қодиров. 

Давлат дастурида партия йўналишидаги вазифалар қай даражада бажарилди?
27 October 2020
Давлат дастурида партия йўналишидаги вазифалар қай даражада бажарилди?

– Албатта, ҳукуматимиз, вазирлик томонидан мактабгача таълим тизимни ривожлантириш бўйича катта ишлар қилиняти, – деди ЎзМТДП фракцияси раҳбари Алишер Қодиров. – Давлат дастурида йил якунигача мактабгача таълимнинг тўлақонли қамровини 60 фоизга етказиш кўзда тутилган, аммо ҳудудлардаги депутатларимиз ўрганишларидан маълум бўлдики, болаларнинг мактабгача таълимга тўла қамрови айрим ҳудудларда 25-30 фоизни ташкил қилмоқда.

Ўзбек тили ҳам расмий тил мақомига эга, лекин...
19 October 2020
Ўзбек тили ҳам расмий тил мақомига эга, лекин...

Таъкидлаш жоиз, яқинда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда “Давлат тили тўғрисида”ги янги Қонун лойиҳасини ҳамда тил тўғрисидаги янги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилувчи Комиссия фаолиятини қайта тиклаш ташаббусини илгари сурди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.06.2021
Президент мактабининг битирувчи ўқувчилари Қонунчилик палатасида

2021 йил 21 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Президент мактабларининг битирувчи ўқувчилар...

21.06.2021
Сув ва сувдан фойдаланишда қандай ўзгаришлар бўлади?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида жамиятимиз ҳаётининг...

21.06.2021
Ҳисоб палатаси фаолиятига оид қонун ҳужжатлари такомиллаштирилмоқда

Жорий йилнинг 21 июнь куни Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди...

Фракция таркиби

Тадбирлар тақвими