Cайт ранги: A A


Фракциялар ва депутатлар гуруҳи

Ўзбекистон экологик партиясининг фракцияси

Ўзбекистон экологик партиясининг фракцияси

Фракция сайти: http://eco.uz/

Фракция раҳбари: Гаппоров Хайрилло Лутпиллаевич

Ўзбекистон экологик партияси фракцияси фуқароларнинг ҳозирги ва келгуси авлоди қулай атроф-муҳит шароитида яшаш, аҳоли саломатлигини яхшилаш, барча табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш ҳуқуқларини ҳамда уларга сўзсиз риоя этилишини таъминлашга қаратилган янгиланиш жараёнларини янада чуқурлаштиришда жамиятнинг бор куч ва салоҳиятини сафарбар қилишга интилади.


Фракция тадбирлари

24 September 2014
Эконазорат жараёнида жамоат ташкилотлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида “Жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ўрни ва роли” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. 

14 March 2014
Парламент қуйи палатасининг депутатлари Давлат раҳбарининг Ўзбекистонни сиёсий ва конституциявий жиҳатдан янада ривожлантиришга доир энг муҳим қонунчилик ташаббусини кўриб чиқмоқдалар

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар гуруҳининг мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан депутатлар муҳокамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига) ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасининг муҳокамаси бўлиб ўтмоқда.

04 March 2014
Давлат маблағларидан оқилона фойдаланиш талаби кучаяди

Давлат маблағларининг мақсадли сарфланиши устидан назоратни амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг асосий фаолият йўналиши саналади ва палата ҳар йили бу борада депутатлар олдида ҳисоб беради. Ушбу палатанинг 2013 йилги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракциялари ва Экоҳаракат депутатлик гуруҳи аъзолари йиғилишида муҳокама қилинди.

12 February 2014
Фракциялар ва депутатлар гуруҳининг йиғилишлари

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси олдидан парламентдаги сиёсий партиялар фракциялари ва Экоҳаракат депутатлар гуруҳининг йиғилишлари ўтказилди. Депутатлар мажлис кун тартибидан ўрин олган бир қатор масалаларни дастлабки тартибда кўриб чиқдилар.  

10 January 2014
Фракциялар ва депутатлар гуруҳининг мажлиси

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси олдидан парламентдаги сиёсий партиялар фракциялари ва Экоҳаракат депутатлар гуруҳининг йиғилишлари ўтказилди. Депутатлар мажлис кун тартибидан ўрин олган бир қатор масалаларни дастлабки тартибда кўриб чиқдилар.  

10 January 2014
Экоҳаракат депутатлар гуруҳининг 2014 йилдаги илк матбуот анжумани бўлиб ўтди

2014 йилнинг 10 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Экоҳаракат депутатлари гуруҳи ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати ҳамкорлигида “Йил сарҳисоби ва “Соғлом бола йили”да Экоҳаракат ва унинг депутатлар гуруҳи олдида турган долзарб вазифалар”мавзуига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. 

10 December 2013
Бахтимиз қомуси

Конституциямиз нормаларининг ҳаётга татбиқ этилиши жамиятимизда қарор топган тинчлик ва ҳамжиҳатликда, ҳаётимизга янгича мазмун бағишлаётган ислоҳотлар самарасида, одамларимизнинг ўзгариб бораётган онгу-тафаккурида, ҳар бир оила, ҳар бир инсон ҳаётида ўз ифодасини топмоқда. 

25 November 2013
Парламентдаги фракцияларда Давлат бюджетининг 9 ойлик ижроси кенг муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси олдидан парламентдаги сиёсий партиялар фракциялари ва Экоҳаракат депутатлар гуруҳининг йиғилишлари ўтказилди. Депутатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2013 йил 9 ойидаги ижроси якунлари тўғрисидаги ҳисоботни дастлабки тартибда кўриб чиқдилар.  

13 November 2013
Истиқбол кўрсаткичлари муҳокамаси ўтказилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари ва Экоҳаракат депутатлар гуруҳининг навбатдаги йиғилишлари ўтказилди. Депутатлар «2014 йилги Бюджетнома – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг лойиҳаси, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида»ги масалани атрофлича муҳокама қилдилар.  

06 November 2013
Фракциялар ва депутатлар гуруҳининг навбатдаги йиғилишлари бўлиб ўтди

2013 йил 6 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар ва Экоҳаракат депутатлар гуруҳининг навбатдаги йиғилишлари ўтказилди. Тадбирларда Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси кун тартибига киритилган масалалар атрофлича муҳокама қилинди.  


Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.06.2021
Президент мактабининг битирувчи ўқувчилари Қонунчилик палатасида

2021 йил 21 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Президент мактабларининг битирувчи ўқувчилар...

21.06.2021
Сув ва сувдан фойдаланишда қандай ўзгаришлар бўлади?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида жамиятимиз ҳаётининг...

21.06.2021
Ҳисоб палатаси фаолиятига оид қонун ҳужжатлари такомиллаштирилмоқда

Жорий йилнинг 21 июнь куни Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди...

Тадбирлар тақвими