Cайт ранги: A A


Фракциялар ва депутатлар гуруҳи

Ўзбекистон экологик партиясининг фракцияси

Ўзбекистон экологик партиясининг фракцияси

Фракция сайти: http://eco.uz/

Фракция раҳбари: Гаппоров Хайрилло Лутпиллаевич

Ўзбекистон экологик партияси фракцияси фуқароларнинг ҳозирги ва келгуси авлоди қулай атроф-муҳит шароитида яшаш, аҳоли саломатлигини яхшилаш, барча табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш ҳуқуқларини ҳамда уларга сўзсиз риоя этилишини таъминлашга қаратилган янгиланиш жараёнларини янада чуқурлаштиришда жамиятнинг бор куч ва салоҳиятини сафарбар қилишга интилади.


Фракция тадбирлари

“Экологик экспертиза тўғрисида”ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинади
10 October 2016
“Экологик экспертиза тўғрисида”ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинади

Шу кунларда Экоҳаракат депутатлар гуруҳи ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзолари томонидан парламент муҳокамасига бир қатор янги қонун лойиҳалари таклиф этилмоқда. Хусусан, депутатлар “Экологик экспертиза тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси устида ишламоқдалар.

Экоҳаракат депутатлар гуруҳи ташаббуси билан янги қонун лойиҳаси киритилмоқда
10 October 2016
Экоҳаракат депутатлар гуруҳи ташаббуси билан янги қонун лойиҳаси киритилмоқда

Айни вақтда Қонунчилик палатасида иш қизғин бормоқда. Хусусан, депутатлар “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси устида ишламоқдалар. Қўмита ҳузурида экспертлар гуруҳи тузилган бўлиб, ҳозирги вақтда ушбу ишчи гуруҳи қонун лойиҳасини дастлабки ўқишга тайёрлаш устида фаолият олиб бормоқда.

25 May 2016
Депутатлар Давлат бюджети ижросини кўриб чиқмоқдалар

«Миллий тикланиш» демократик партиясининг парламент қуйи палатасидаги фракцияси ҳамда Ўзбекистон Экоҳаракат депутатлар гуруҳининг йиғилишида жаҳон иқтисодиётида кечаётган мураккаб жараёнлар, салбий тенденциялар ва бозор конъюнктурасидаги беқарорликларга қарамасдан Ўзбекистонда Давлат бюджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан профицит билан ижро этилгани таъкидланди.

30 April 2016
Депутат ва ёшлар учрашуви

Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Абдураҳим Қурбонов иштирокида Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон иқтисодиёт коллежи ҳамда Қумқўрғон қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида “Тинчлик, осойишталик ва барқарорлик - жамият тараққиётининг муҳим омили” мавзусида учрашув ўтказилди. 

29 April 2016
Биохилма-хилликни сақлашда қўриқхоналарнинг роли

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Экоҳаракат депутатлар гуруҳи аъзоси Абдураҳим Қурбонов Ўзбекистон экологик ҳаракати Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Сурхон давлат қўриқхонаси ҳудудидаги “Қизил олма” МФЙда “Биохилма-хилликни сақлашда қўриқхоналарнинг роли” мавзусида ташкил экосаёҳатга иштирок этди.  

26 April 2016
Қонунлар мазмун-моҳиятига бағишланди

Экоҳаракат депутатлар гуруҳи аъзоси А.Қурбонов Ўзбекистон экологик ҳаракати Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Сурхон давлат қўриқхонаси ҳудудидаги “Вандоб” МФЙда “Ўзбекистон Республикасининг “Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги қонуни мазмун ва моҳияти” мавзусида ташкил этилган давра суҳбатида иштирок этди.

09 April 2016
Соғлом муҳит-инсон саломатлиги

Қонунчилик палатаси депутати, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзоси Қ.Жуманиёзов Тошкент тиббиёт академияси қошидаги академик лицейида бўлиб ўтган “Соғлом муҳит-инсон саломатлиги” номли давра суҳбатида “Атроф-муҳитни ифлослантиришдаги мавжуд экологик муаммолар” мавзусидаги маъруза билан иштирок этди. 

21 March 2016
Янгиланиш ва эзгулик тимсоли

– Халқимизнинг анъаналари, қадриятлари, урф-одат ва удумлари кўплиги, серқирралилиги, умрбоқийлиги ҳамда уларни авлоддан авлодга етказиб эъзозлаши жиҳатидан дунё халқлари орасида олдинги ўринларда туриши тан олинган. Миллий удумларимизнинг энг қадимийлари халқимиз ўтроқ ҳаётининг дастлабки пайтларига тўғри келса, айрим урф-одатларимиз зардуштийлик даври билан, аксарият маросимларимиз эса Марказий Осиёда илк ўрта асрлар даври маданияти ва маънавияти билан боғлиқ равишда шаклланган бўлиб, ҳозиргача давом эттирилиб, эзгу қадрият сифатида ардоқланиб келинмоқда, – дейди Экоҳаракат депутатлар гуруҳи аъзоси Ойбек Мамраҳимов ва Абдураҳим Қурбоновлар.

18 March 2016
Ҳисоб палатасининг ҳисоботи парламент назоратида

– Ҳисоб палатаси ўтган йилги фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексига мувофиқ Давлат бюджетининг самарали ижро этилишига, молиявий маблағлардан мақсадли фойдаланилишига, иқтисодиёт барча соҳаларининг барқарор ривожланишини таъминлаш учун мўлжалланган давлат дастурлари ва минтақавий ривожланиш дастурларининг ижросини ўрганишга алоҳида эътибор қаратган, дейди Экоҳаракат депутатлар гуруҳи аъзоси Ойбек Мамараҳимов ва Абдураҳим Қурбоновлар. 

17 March 2016
Ўзбекистон экологик ҳаракати: мақсад ва вазифалар

Жорий йилнинг 17 март куни Ўзбекстон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси мажлислар залида “Маърифат ва сиёсий ўкиш” дарси доирасида “Ўзбекистон экологик ҳаракати: мақсад ва вазифалар” мавзусидаги мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси Жакбаров Содиржон ва Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси Абдураҳим Қурбоновлар  иштирок этдилар. 


Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.06.2021
Чехия парламенти делегацияси билан учрашув

2021 йил 15 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Cпикерининг биринчи ў...

15.06.2021
Пенсия таъминотида фуқароларга қатор енгилликлар бериляпти

Олий Мажлис Қонунчилик палатанинг навбатдаги мажлисида “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрис...

15.06.2021
Ўттиз ёшдан ошган фуқароларни божхона органларининг ихтисослаштирилган таркибий тузилмаларига қабул қилиш белгиланмоқда

2021 йил 15 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Давлат бо...

Тадбирлар тақвими