Cайт ранги: A A


Фракциялар ва депутатлар гуруҳи

Ўзбекистон экологик партиясининг фракцияси

Ўзбекистон экологик партиясининг фракцияси

Фракция сайти: http://eco.uz/

Фракция раҳбари: Гаппоров Хайрилло Лутпиллаевич

Ўзбекистон экологик партияси фракцияси фуқароларнинг ҳозирги ва келгуси авлоди қулай атроф-муҳит шароитида яшаш, аҳоли саломатлигини яхшилаш, барча табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш ҳуқуқларини ҳамда уларга сўзсиз риоя этилишини таъминлашга қаратилган янгиланиш жараёнларини янада чуқурлаштиришда жамиятнинг бор куч ва салоҳиятини сафарбар қилишга интилади.


Фракция тадбирлари

Ичимлик суви таъминотига бўлган эҳтиёж ошмоқда
26 May 2020
Ичимлик суви таъминотига бўлган эҳтиёж ошмоқда

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари ҳисоботни кўриб чиқишда ижобий натижаларни эътироф этган ҳолда, айрим муаммоли масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратишди.

Барчамиз бирдек масъулмиз!
02 April 2020
Барчамиз бирдек масъулмиз!

Дарҳақиқат, эндиликда биргина коронавирус пандемияси бутун дунёдаги глобализация жараёнларини ҳам, муаммо ва низоларни ҳам бир четга суриб қўйди. Ва инсониятни яна бир бор чуқур мулоҳаза қилишга, ўз идроки таянган ҳолда ва онгли равишда иш юритишга чорламоқда.

Экологик партия фракцияси аъзоларининг позицияси қандай?
17 February 2020
Экологик партия фракцияси аъзоларининг позицияси қандай?

2020 йил 17 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсман) 2019 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи, шунингдек, бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Экоҳаракат депутатлари гуруҳининг хулосаси қандай?
08 October 2019
Экоҳаракат депутатлари гуруҳининг хулосаси қандай?

2019 йилнинг 8 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлари гуруҳининг Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Раёсатининг Олий Мажлисга йўллаган Ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш юзасидан мурожаатномаси муҳокамасига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Экоҳаракат депутатлари гуруҳининг фаолияти қандай баҳоланди?
03 July 2019
Экоҳаракат депутатлари гуруҳининг фаолияти қандай баҳоланди?

Таъкидланганидек, ҳисобот даврида Экоҳаракат депутатлари гуруҳи ва Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан қонунчилик ташаббуси асосида 12 та қонун лойиҳаси (шу жумладан, 5 та янги қонун ва 7 та амалдаги қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш) тайёрланди. Жорий йилнинг 22 май куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Қайта тикланувчи энергия манбалари тўғрисида”ги қонуни ҳам шулар жумласидандир.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси зиммасидаги вазифаларни қай даражада уддаламоқда?
14 June 2019
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси зиммасидаги вазифаларни қай даражада уддаламоқда?

Жорий йилнинг 14 июнь куни Ўзбекистон Републикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 февралдаги «2019 йилда вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонлари тўғрисида»ги Фармойишида белгиланган вазифаларни Ўзбекистон Републикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан ижро этилиш ҳолати юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Қонун лойиҳалари депутатларнинг қизғин муҳокамасида бўлди
12 June 2019
Қонун лойиҳалари депутатларнинг қизғин муҳокамасида бўлди

Таъкидландики, ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ов ҳайвонларидан оқилона фойдаланиш орқали атроф-муҳитни муҳофаза қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратилишига, ёввойи ҳайвонлар ҳисобини юритиш, уларни кўпайтириш ва тутиш нормаларини тартибга солиш устидан давлат назорати механизмлари такомиллаштирилишига,  ов туризмининг ривожлантирилишига, ов хўжаликлари ҳолати яхшиланишига хизмат қилади.

550 мингдан ортиқ аҳолининг марказлашган ичимлик сув таъминоти яхшиланди
21 May 2019
550 мингдан ортиқ аҳолининг марказлашган ичимлик сув таъминоти яхшиланди

2018 йилда табиатни муҳофаза қилиш харажатлари учун 305,6 млрд. сўм, ичимлик суви ва канализация тизимларини ривожлантириш харажатларини молиялаштириш учун 704,7 млрд. сўм, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга 517,8 млрд. сўм ҳамда аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини амалга ошириш учун 1 550,6 млрд. сўм маблағ давлат бюджетидан йўналтирилди.

Экоҳаракат депутатлари гуруҳи Ҳукумат ҳисоботини таҳлил қилди
26 April 2019
Экоҳаракат депутатлари гуруҳи Ҳукумат ҳисоботини таҳлил қилди

Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва кўмиш бўйича янада самарали тизимни яратиш, уларнинг фуқаролар соғлиғи ва атроф-муҳитга зарарли таъсирини бартараф қилишни таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон Республикасининг 2019-2028 йилларга мўлжалланган қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегияси” лойиҳаси ишлаб чиқилган. 

Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи  ўз позициясини билдирди
14 February 2019
Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи ўз позициясини билдирди

2018 йилда фуқароларнинг экологик ҳуқуқлари бўйича Омбудсман манзилига жами 71 та мурожаат келиб тушган. Уларда дарахтлар кесилиши, аҳоли суғорма ва ичимлик сув билан таъминланиши, маиший чиқиндиларга доир масалалар кўтарилган.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.06.2021
Чехия парламенти делегацияси билан учрашув

2021 йил 15 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Cпикерининг биринчи ў...

15.06.2021
Пенсия таъминотида фуқароларга қатор енгилликлар бериляпти

Олий Мажлис Қонунчилик палатанинг навбатдаги мажлисида “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрис...

15.06.2021
Ўттиз ёшдан ошган фуқароларни божхона органларининг ихтисослаштирилган таркибий тузилмаларига қабул қилиш белгиланмоқда

2021 йил 15 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Давлат бо...

Тадбирлар тақвими