Cайт ранги: A A


Фракциялар ва депутатлар гуруҳи

Ўзбекистон экологик партиясининг фракцияси

Ўзбекистон экологик партиясининг фракцияси

Фракция сайти: http://eco.uz/

Фракция раҳбари: Гаппоров Хайрилло Лутпиллаевич

Ўзбекистон экологик партияси фракцияси фуқароларнинг ҳозирги ва келгуси авлоди қулай атроф-муҳит шароитида яшаш, аҳоли саломатлигини яхшилаш, барча табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш ҳуқуқларини ҳамда уларга сўзсиз риоя этилишини таъминлашга қаратилган янгиланиш жараёнларини янада чуқурлаштиришда жамиятнинг бор куч ва салоҳиятини сафарбар қилишга интилади.



Фракция тадбирлари

433 минг гектар майдонда сувни тежайдиган технологиялар жорий этилди
12 September 2022
433 минг гектар майдонда сувни тежайдиган технологиялар жорий этилди

Жорий йилнинг 12 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга  Давлат бюджетидан қанча маблағ ажратилди?
05 September 2022
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга Давлат бюджетидан қанча маблағ ажратилди?

Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Ёввойи йиртқич ва заҳарли ҳайвонларни махсус гувоҳномаларсиз сақлаш тақиқланмоқда
29 August 2022
Ёввойи йиртқич ва заҳарли ҳайвонларни махсус гувоҳномаларсиз сақлаш тақиқланмоқда

Таъкидлангандек, сўнгги вақтларда ёввойи йиртқич ва заҳарли ҳайвонларни жамоат жойларида олиб юриш, тўй, маърака, юбилей ҳамда бошқа оилавий тадбир ва маросимларда улар билан бирга келиш ҳолатлари ортиб бормоқда. Бу эса ўз навбатида, атрофдаги бошқа фуқароларнинг ҳаёти ҳамда соғлиғи учун жиддий хавф туғдириб, кўнгилсиз ҳолатларнинг юзага келишига олиб келмоқда.

Акциз солиғини тўғри ва ўз вақтида ҳисоблашни назорат қилиш чиқариб ташланмоқда
22 August 2022
Акциз солиғини тўғри ва ўз вақтида ҳисоблашни назорат қилиш чиқариб ташланмоқда

Таъкидлангандек, мазкур қонун лойиҳасида волонтёрлик фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат органи белгиланмоқда. Бу орқали давлат органлари ва бошқа ташкилотларга волонтёрлик фаолиятини амалга ошириш бўйича услубий ва маслаҳат ёрдамини кўрсатиш, давлат органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг волонтёрлик фаолияти соҳасидаги ишларини мувофиқлаштириш мақсад қилинган.

Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси давомида 150 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушди
05 August 2022
Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси давомида 150 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушди

Конституциявий қонун лойиҳасига киритилаётган ўзгартишларнинг пировард мақсади “инсон – жамият – давлат”, “Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат” деган тамойилларни конституциявий қоида сифатида муҳрлашга, халқпарвар давлат барпо этишга, инсон ҳуқуқларининг ҳимояси ва ижтимоий муҳофазасини кучайтиришга, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўла таъминлашга қаратилганлиги аҳоли томонидан илиқ қарши олинди.

Экологик масалалар депутатларнинг  доимий эътиборида
28 July 2022
Экологик масалалар депутатларнинг доимий эътиборида

2022 йил 28 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси томонидан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун брифинг ташкил этилди. Унда журналистларга фракциянинг 2022 йилнинг биринчи ярим йилликдаги фаолияти тўғрисида ахборот берилди.

Экология ва жамоат тартибини сақлаш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилмоқда
25 July 2022
Экология ва жамоат тартибини сақлаш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилмоқда

Жорий йилнинг 25 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда дастлаб “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама этилди.

Фракция аъзолари Ҳукуматнинг ҳисоботини қандай баҳолади?
21 July 2022
Фракция аъзолари Ҳукуматнинг ҳисоботини қандай баҳолади?

Унда 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2022 йил биринчи ярим йиллигида бажарилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи эшитилди.

Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
23 June 2022
Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Учрашувда қайд этилган устувор йўналишлар негизини ташкил этувчи “Инсон қадри учун” ғояси ҳамда ҳозирги ислоҳотларимизнинг бош тамойили бўлган “Инсон – жамият – давлат” деган ёндашув Конституциямизнинг мазмунига чуқур сингдирилмоқда. Янги жамият – Янги Ўзбекистон ҳаётида инсон қадр-қиммати, шаъни ва ғурури бундан буён барча соҳаларда биринчи ўринда туриши олий даражада ўз ифодасини топмоқда.

Никоҳни қайд этиш тартиби соддалаштирилмоқда
20 June 2022
Никоҳни қайд этиш тартиби соддалаштирилмоқда

Қонун лойиҳаси билан никоҳни қайд этишнинг бир ойлик муддати ва уни қисқартириш учун асос бўлувчи ҳолатларни бекор қилиш ҳамда никоҳни никоҳланувчи шахслар мажбурий тиббий кўрикдан ўтганларидан сўнг расмийлаштириш тартибини белгилаш кўзда тутилмоқда. 


Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.09.2022
Ички ишлар ва Миллий гвардия органларининг ваколатлари кенгайтирилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан “Экология...

23.09.2022
ШҲТ Самарқанд саммити: парламент олдидаги вазифалар

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси ҳамда Олий...

23.09.2022
Вазирлик ахбороти қандай баҳоланди?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан Бандлик ва меҳнат...

Тадбирлар тақвими