Cайт ранги: A A


Қўмиталар

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси


Қўмита тадбирлари

04 December 2015
Давлат дастури ижроси муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 4 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан ўтказилган йиғилишда “Қарияларга, шу жумладан 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти қатнашчиларига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш ҳамда уларни бирламчи зарур бўлган дори воситалари билан таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ахбороти эшитилди. 

12 November 2015
Бандлик дастури муҳокама этилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасида 2016 йил иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури лойиҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. 

03 November 2015
Иқтисодий ислоҳотларнинг ижтимоий самарадорлиги

2015 йилнинг 3 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари ҳамда Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмиталари томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил учун давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларига бағишлаб ўтказилган қўшма йиғилишида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, меҳнат, фан, таълим, маданият ва спорт, соғлиқни сақлаш соҳалари бўйича кўзда тутилган параметрлар муҳокама қилинди.

19 October 2015
Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш аҳоли саломатлигининг муҳим омили

Жорий йилнинг 20 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар ҳамда Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмиталари ташаббуси билан “Озиқ-овқат хавфсизлиги: ютуқлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари” мавзуида конференция ташкил этилди. Тадбирда асосий эътибор мамлакатимиз аҳолисини хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш орқали халқимиз саломатлигини янада мустаҳкамлаш, ушбу йўналишдаги чора-тадбирларни кучайтириш ҳамда аҳолининг соғлом овқатланишга бўлган эҳтиёжларини қондириш масалаларига қаратилди.

11 September 2015
Оналик ва болаликни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштирилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг “Адолат” социал демократик партияси фракцияси ва Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси ҳамкорлигида "Оналик ва болаликни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш” мавзусида ўтказилган давра суҳбатида ҳам айнан ушбу масалаларга катта эътибор қаратилди. 

09 September 2015
Аҳоли фаровонлигини юксалтириш — устувор вазифа

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталарида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2015 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси якунлари кўриб чиқилди. Чунончи, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида мазкур масала юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи тингланди. Унда парламент қуйи палатаси депутатлари, вазирлик ҳамда идоралар раҳбарлари, мутахассислар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

04 September 2015
Қонун ижроси ўрганилди

“Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижроси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан Сирдарё вилояти мисолида назорат-таҳлил тартибида ўрганилди.

21 August 2015
Эл саломатлиги муҳофазаси — устувор вазифа

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида янги таҳрирдаги “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш доирасида кенг муҳокамалар бўлиб ўтаяпти. Зотан, унинг ҳаётга татбиқ этилиши дори воситалари муомаласи ва фармацевтика соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш тизимини такомиллаштириш, уларнинг тиббий амалиётда самарали қўлланилишини таъминлаш, аҳолига сифатли дори воситаларини етказишда катта роль ўйнайди.

17 July 2015
Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган ислоҳотларнинг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилмоқда

Жорий йилнинг 17 июль куни Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан иккинчи ўқишга киритиш учун тайёрланаётган “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди. 

17 July 2015
Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш муаммолар ва уларнинг ечимлари депутатларнинг доимий эътиборида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган “Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш: муаммолар ва уларнинг ечимлари” мавзусидаги давра суҳбати ҳам айнан ана шундай ижобий ишларнинг самарадорлигини янада ошириш, ногиронларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг турмуш даражаси ва ҳаёт сифатини янада ошириш ҳамда жамият ҳаётида бошқа фуқаролар билан тенг иштирок этиш имкониятларини янада кенгайтиришга қаратилди. 



Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.06.2021
Чехия парламенти делегацияси билан учрашув

2021 йил 15 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Cпикерининг биринчи ў...

15.06.2021
Пенсия таъминотида фуқароларга қатор енгилликлар бериляпти

Олий Мажлис Қонунчилик палатанинг навбатдаги мажлисида “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрис...

15.06.2021
Ўттиз ёшдан ошган фуқароларни божхона органларининг ихтисослаштирилган таркибий тузилмаларига қабул қилиш белгиланмоқда

2021 йил 15 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Давлат бо...

Тадбирлар тақвими