Cайт ранги: A A


Қўмиталар

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси


Қўмита тадбирлари

07 October 2015
Қўмита йиғилишида “Ўзтрансгаз” компанияси бошқаруви раисининг ахбороти эшитилди

7 октябрь куни Қуйи палатанинг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси йиғилишида “Ўзтрансгаз” компанияси бошқаруви раисининг “Аҳолини табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ва ривожланиш истиқболлари тўғрисида”ги ахбороти эшитилди.

09 September 2015
Аҳоли фаровонлигини юксалтириш — устувор вазифа

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталарида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2015 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси якунлари кўриб чиқилди. Чунончи, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида мазкур масала юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи тингланди. Унда парламент қуйи палатаси депутатлари, вазирлик ҳамда идоралар раҳбарлари, мутахассислар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

30 June 2015
Тадбиркорликка оид қонун ҳужжатлари ижроси назорат-таҳлил тартибида ўрганилди

Жорий йилнинг 30 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг Хусусий мулкдорлар ва тадбиркорларнинг эркин ривожланишини таъминлашга, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қонун ҳужжатлари талабларининг Андижон ва Сурхондарё вилоятлари давлат бошқаруви органлари томонидан бажарилишини назорат-таҳлил тарзида ўрганиш натижаларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

08 June 2015
Аҳоли фаровонлигини таъминлашда - Давлат бюджети ижроси якунлари муҳим аҳамиятга эга

Аввал хабар қилганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қўмиталарида депутатлар, вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари, мутахассислар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2014 йилдаги ҳамда 2015 йил биринчи чорагидаги ижроси якунлари кўриб чиқилмоқда.  

05 May 2015
Иқтисодиёт вазири ахборотини эшитишга доир тадбирлар бўлиб ўтмоқда

Жорий йилнинг 4-5 май кунлари Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан Сирдарё, Фарғона ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида жойлашган ишлаб чиқариш корхоналарида Иқтисодиёт вазирининг "Тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш: ҳолат ва истиқболлар тўғрисида"ги ахборотини эшитишга тайёргарлик кўриш бўйича давра суҳбати ва корхоналар фаолияти билан танишувлар ўтказилди.  

09 March 2015
Ташувчининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта қилинади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасида Ўзбекистон Республикасининг «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш юзасидан ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.  

18 February 2015
Қўмита “Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш” ҳамда “Хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаларини навбатдаги ўқишга тайёрламоқда

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан ўтказилган йиғилишда бир қатор қонун лойиҳалари ва назорат-таҳлил тадбирларини ўтказишга доир масалалар келишиб олинди.  

14 February 2015
Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси муҳокамасига тайёрланмоқда

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси  2014-2015 йилларда Инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни рағбатлантириш самарадорлигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар дастурининг 19-банди ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2015 йил 6 февралда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилди. Қонун лойиҳасига Cаноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси масъул этиб белгиланди.    

26 September 2014
Қонун лойиҳаси муҳокама қилинди

“Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик компаниясида парламент қуйи палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

05 September 2014
Янги қонун лойиҳаси муҳокамада

Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган“Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилиниши муносабати билан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси бўйича тузилган ишчи гуруҳининг ахбороти эшитилди. 



Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.06.2021
Чехия парламенти делегацияси билан учрашув

2021 йил 15 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Cпикерининг биринчи ў...

15.06.2021
Пенсия таъминотида фуқароларга қатор енгилликлар бериляпти

Олий Мажлис Қонунчилик палатанинг навбатдаги мажлисида “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрис...

15.06.2021
Ўттиз ёшдан ошган фуқароларни божхона органларининг ихтисослаштирилган таркибий тузилмаларига қабул қилиш белгиланмоқда

2021 йил 15 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Давлат бо...

Тадбирлар тақвими