Cайт ранги: A A


Қўмиталар

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси


Қўмита тадбирлари

08 June 2020
Кичик саноат зоналарида яратилган имконият ва шароитлардан корхоналар қандай фойдаланяпти?

Иқтисодиёт тармоқлари хусусан, саноат ва ишлаб чиқаришнинг истиқболи бевосита инвестицион лойиҳаларнинг амалиётга муваффақиятли жорий этилишига боғлиқ. Бу айниқса, саноат зоналарини ривожлантириш, маҳсулотлар сифатини ошириш, экспорт салоҳиятини юксалтириш ва шу орқали ижтимоий масалалар яъни, аҳоли бандлигини таъминлаш каби ҳаётий масалаларда муҳим аҳамиятга эга.

ЕОИИ билан ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама марказида
04 April 2020
ЕОИИ билан ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама марказида

Депутатлар ЕОИИ билан ҳамкорлик қилиш Ўзбекистон иқтисодиётига нима беради деган масалага алоҳида эътибор қаратишди. Ўтказилган иқтисодий таҳлилларга кўра ҳамкорлик қилиш натижасида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ортиши, шу жумладан, саноатда тўқимачилик ва чарм-пойабзал товарлари, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш имкониятлари вужудга келиши тўғрисидаги тегишли вазирлик ва ташкилотлар мутасаддиларининг фикрларини тинглашди.

Депутатлар ёшлар билан учрашди
27 February 2020
Депутатлар ёшлар билан учрашди

2020 йил 27 февраль куни Тошкент давлат архитектура институтида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоларининг талабалар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Қонун лойиҳаси мутахассислар иштирокида муҳокама қилинди
21 February 2020
Қонун лойиҳаси мутахассислар иштирокида муҳокама қилинди

 2020 йил 21 февраль куни «Ўзбекзаргарсаноат» уюшмасида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан «Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ фаолият тартибга солинади
14 February 2020
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ фаолият тартибга солинади

2020 йил 14 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси мажлисида Ўзбекистон Республикасининг “Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида”ги қонуни лойиҳасини биринчи ўқишга тайёрлаш юзасидан ишчи гуруҳи йиғилиши ўтказилди. 

2020 йил учун Давлат бюджетига доир қонун лойиҳаси кенг муҳокама этилмоқда
12 November 2019
2020 йил учун Давлат бюджетига доир қонун лойиҳаси кенг муҳокама этилмоқда

Йиғилишда қайд этилганидек, 2020 йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши кейинги йилларда унинг ижобий динамикасини сақлаб қолган ҳолда, 5,5 фоиз (2021 йилда 5,8 фоиз, 2022 йилда 6,2 фоиз) миқдорда бўлиши назарда тутилмоқда. Хусусан, саноат ишлаб чиқариши ҳажми 6,5 фоиз, қурилишда 9,3 фоиз, қишлоқ хўжалигида 4,0 фоиз ва хизматлар соҳасида 5,6 фоиз кўпаяди, асосий капиталга инвестициялар 10,0 фоиз, товарлар ва хизматлар экспорти ҳамда импорт 8,0 фоиз ўсади.

Қўмиталар Давлат дастурининг III чоракдаги ижросини кўриб чиқди
30 October 2019
Қўмиталар Давлат дастурининг III чоракдаги ижросини кўриб чиқди

Қайд этилганидек, жорий йилнинг 9 ойида ялпи ички маҳсулот ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,7 фоизга, хусусан, саноат тармоқлари физик ҳажми индекси 7,0 фоизга, хизматлар – 12,7 фоизга, чакана савдо айланмаси 7,0 фоизга ва қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги 2,4 фоизга ўсган. Шунингдек, мамлакатда қулай инвестиция муҳитининг яратилиши натижасида жалб этилаётган инвестициялар ҳажми 46,0 фоизга, қурилиш ишлари ҳажми 19,3 фоизга ортган.

Реновация дастури бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича масъуллар ахборот берди
29 October 2019
Реновация дастури бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича масъуллар ахборот берди

Тадбирда “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурига асосан кўп қаватли уй-жой фондини тўлиқ инвентаризациядан ўтказилиши, хорижий тажрибани ўрганган ҳолда Реновация дастурини ишлаб чиқиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳолати таҳлил қилинди.

Қонун лойиҳаси бўйича саноат корхоналари ва инвесторларнинг фикрлари инобатга олинмоқда
10 October 2019
Қонун лойиҳаси бўйича саноат корхоналари ва инвесторларнинг фикрлари инобатга олинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзолари ташаббуси билан киритилган “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси иккинчи ўқишга тайёрланмоқда.

Депутатлар транспорт вазирлигининг  фаолиятини қандай баҳолади?
20 September 2019
Депутатлар транспорт вазирлигининг фаолиятини қандай баҳолади?

Тадбирда депутатлар “Ўзйўлинспекцияси” томонидан 5985 та йўл қурилиш объектларида амалга ошириладиган ишларнинг 1710 тасида назорат ишлари амалга оширилгани, қолган 4275 та йўл қурилиш объектларининг назоратсиз қолаётганига алоҳида эътибор қаратдилар.



Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.06.2021
Президент мактабининг битирувчи ўқувчилари Қонунчилик палатасида

2021 йил 21 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Президент мактабларининг битирувчи ўқувчилар...

21.06.2021
Сув ва сувдан фойдаланишда қандай ўзгаришлар бўлади?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида жамиятимиз ҳаётининг...

21.06.2021
Ҳисоб палатаси фаолиятига оид қонун ҳужжатлари такомиллаштирилмоқда

Жорий йилнинг 21 июнь куни Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди...

Тадбирлар тақвими