Cайт ранги: A A


Қўмиталар

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси


Қўмита тадбирлари

12 June 2014
Қарор ижроси ўрганилди

2014 йил 12 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7 ва 13 моддалари ижросини Андижон, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида ўрганиш якунлари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтказилди.

28 February 2014
Хусусийлаштириш: шаффофлик ва ошкоралик

Тошкентда “Хусусийлаштириш соҳасида қонунчилик: муаммолар, ечимлар ва таклифлар” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг парламентдаги фракцияси ва Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

27 December 2013
Ечимини кутаётган муаммоларга эътибор қаратилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан жорий йилнинг 27 декабрь куни “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Хоразм вилоятларидаги ижроси юзасидан назорат-таҳлил фаолияти якунларига бағишланган йиғилиш ўтказилди. 

26 December 2013
Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш масаласи депутатлар муҳокамасида

Жорий йилнинг 26 декабрь куни  Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг мажлислар залида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг Автомобиль транспорти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижроси бўйича 2012 йилда қабул қилинган қарори юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тегишли комплекс раҳбарининг ахборотини эшитишга бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

12 December 2013
Илмий-амалий семинар

2013 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси “Муҳим денгиз портлари ва йирик жаҳон бозорларига чиқишни таъминлаш мақсадида транспорт-коммуникация йўллари тизимини ривожлантириш истиқболлари: муаммолар ва халқаро тажриба” мавзуида илмий-амалий семинар ўтказди. 

19 November 2013
Махсус индустриал зона келажагига бир назар

Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси“Ангрен махсус индустриал зонасининг келажакда ҳудудлар ривожланишини оптималлаштириш, замонавий логистика тизимини ва транспорт инфратузилмасини яратишдаги аҳамияти ва роли” мавзуида давра суҳбати ўтказди.

19 September 2013
Давлат бюджети маблағларидан мақсадли фойдаланиш талаби кучайтирилади

Жорий йилнинг 17-19 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги қўмиталар томонидан «Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг 2013 йил биринчи ярим йиллиги ижроси якунлари»га бағишланган йиғилишлари бўлиб ўтди. Кун тартибидаги масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари М.Мирзаев ҳамда мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари депутатларга ўз ахборотларини тақдим этдилар.

01 May 2013
Муқобил энергиядан фойдаланиш истиқболлари

Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент давлат техника университетида муқобил энергия манбаларига оид қонунчиликни такомиллаштириш масалаларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

28 February 2013
Иқтисодиёт вазирининг ахбороти эшитилди

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг “2012 йил Инвестиция дастурига киритилган муҳим стратегик лойиҳалар ҳамда ишлаб чиқариш ҳажмларини кенгайтириш ва рақобатбардош маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштиришнинг биринчи навбатдаги чора-тадбирлари дастури, шунингдек ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатидан қайта жиҳозлаш тармоқ дастурлари амалга оширилишининг бориши” мавзуидаги йиғилишида Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазирининг ахбороти эшитилди.

Қонун ижросига бағишланди
26 December 2012
Қонун ижросига бағишланди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан “Автомобиль транспорти тўғрисида”ги қонуннинг Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигида, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон ва Сурхондарё вилоятларидаги ижросини ўрганиш якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.



Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.06.2021
Президент мактабининг битирувчи ўқувчилари Қонунчилик палатасида

2021 йил 21 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Президент мактабларининг битирувчи ўқувчилар...

21.06.2021
Сув ва сувдан фойдаланишда қандай ўзгаришлар бўлади?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида жамиятимиз ҳаётининг...

21.06.2021
Ҳисоб палатаси фаолиятига оид қонун ҳужжатлари такомиллаштирилмоқда

Жорий йилнинг 21 июнь куни Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди...

Тадбирлар тақвими