Қўмиталар
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси

Қўмита раҳбари: Захидов Эркин Агзамович

Қўмита раҳбари ўринбосари: Мирзаалиев Икболжон Мирзакаримович
Қўмита тадбирлари
Депутатлар ОТМ фаолиятини такомиллаштириш бўйича қандай таклифлар бердилар?
Фракция аъзолари таълим тизимини янада ривожланитириш бўйича таклифлар берди
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси аъзолари таълим сифатини янада ошириш мақсадида ўқув дарсликлари ҳамда ўқитувчилар учун методик кўлланмаларни қайта кўриб чиқиш, болаларнинг таҳлилий ва креатив фикрлаши учун дарсликлар яратиш, бошланғич синфларда давлат таълим стандартлари ўрнига миллий ўқув дастурларини жорий этиш заруратига эътибор қаратишди.
Илм-фан соҳасини ривожлантиришнинг конституциявий-ҳуқуқий асослари муҳокама қилинди
2020 йил 3 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан “Илм-фан соҳасини ривожлантиришнинг конституциявийҳуқуқий асослари” мавзусида онлайн конференция ўтказилди.
Президент ҳужжатларида белгиланган вазифалар ижросида ҳамкорлик ва масъуллик зарур
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Халқ демократик партияси фракцияси ҳамда Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси парламентда шакллантирилган ишчи гуруҳ билан бирга давра суҳбати ўтказди
Таълим-тарбия масъулияти ва амалий натижалар
Бугунги кунда мамлакатимиз таълим тизимида қандай ислоҳотлар олиб борилмоқда? Уларнинг амалий натижалари ҳаётимизда қай даражада акс этмоқда?

“Янги Ўзбекистон: маданият ва санъат соҳасининг юксалиш одимлари”
Юртимизда маданият ва санъат соҳасида халқаро даражадаги фестивалларнинг ўтказилиши ўзбек маданиятининг асл тарихий илдизларини мустаҳкамлаш ва жаҳонда тарғиб қилишга хизмат қилмоқда. Хусусан, 2018 йилнинг 6-10 сентябрь кунлари юртимиз мақом санъатига бағишланган нуфузли тадбирга мезбонлик қилди. 2019 йил 5-10 апрель кунлари Термиз шаҳрида илк бор Халқаро бахшичилик санъати фестивали ўтказилди. Энг аҳамиятлиси мазкур фестивал эндиликда ҳар икки йилда ўтказиб борилади.
Ўзбек маданияти ва санъати имиджини янада яхшилаш бўйича таклифлар берилди
2020 йил 26 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан «Маданият соҳасида ривожланишнинг янги босқичи: муаммо ва унинг ечимлари» мавзусида амалий семинар ташкил этилди.

Адиблар хиёбони-маърифатнинг гўзал маскани
"Адиблар хиёбони"га борган киши табиат гўзаллигидан илҳом олиб қайтиши шубҳасиз. Бу мўжаз боғга ташриф буюрган ҳар бир инсон биринчи навбатда адабиётимиз ривожига ҳисса қўшган сиймоларнинг ҳайкалларини томоша қилиб, ўйга толади.

Онлайн таълим ўқув сифатига қандай таъсир кўрсатди?
Мамлакатимизда коронавирус пандемиясига қарши курашиш борасида аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Президентимизнинг бу борада қабул қилинган Фармон, қарор ва фармойишлари аҳоли орасида ушбу инфекция кенг тарқалиб кетишининг олдини олиш, ҳозирги мураккаб шароитда эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, мамлакат иқтисодий барқарорлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Депутатлар: қўшни давлатлардан ўқишни кўчириб ўтказаётган талабаларга қўшимча имкониятлар яратиш лозим
Маълумки, қўшни давлатлардаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган мамлакатимиз фуқароларига ўқишни юртимиздаги олий ўқув юртларига кўчириб ўтказиш имконияти яратилди. Қўшни давлатларда таҳсил олаётган талабалар ва уларнинг ота-оналаридан келиб тушган кўплаб мурожаатларни инобатга олган ҳолда, фуқароларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида аризаларни қабул қилиш муддати 2020 йилнинг 15 мартига қадар узайтирилган эди.
Депутатлар минбари
Янгиликлар
ЎзМТДП фракцияси аъзолари айрим нормаларга қарши чиқди
Қонун лойиҳасига рағбатлантирувчи норма киритилди
2021 йил 5 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Лицензиялаш,...