Қўмиталар
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси

Қўмита раҳбари: Назаров Шарофиддин Хакимович

Қўмита раҳбари ўринбосари: Ахмедов Дурбек Кудратиллаевич
Қўмита тадбирлари
Қўмита Халқаро валюта жамғармаси экспертлари билан фикр алмашди
Миссия аъзолари томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги роли, солиқ-бюджет соҳасидаги ўзгаришлар ва иқтисодий ривожланишнинг истиқболлари тўғрисида берилган саволларига Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси Ш. Назаров ҳамда қўмита аъзолари томонидан батафсил жавоб берилди.
Қўмита Халқаро валюта жамғармаси экспертлари билан қандай масалалани муҳокама қилди?
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзолари Халқаро валюта жамғармаси экспертлари Марко Кангиано, Рафаэль Эспиноза, Аманда Сайеж иштирокида онлайн учрашув ташкил этилди. Мулоқотлар давомида фискал сиёсат, фискал сиёсатни ўрта муддатли истиқболда бошқарадиган фискал қоидалар тўпламини ишлаб чиқиш ва уларни қонунчиликка киритиш масалалари муҳокама этилди.
Камбағалликни қисқартириш бўйича комплекс ёндашув ва ностандарт усуллар
Давлат иштирокидаги корхоналарда замонавий бошқарув усуллари, очиқлик, шаффофлик ва бозор тамойилларини жадал жорий этиш, таннархни пасайтириш орқали даромадларни ошириш, хусусий капитал иштирокини кенгайтириш, иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва рақобат муҳитини янада яхшилаш зарур.
Депутатлар 2021 йил учун Давлат бюджетига доир қонун лойиҳаси муҳокамасини давом эттирмоқда
Қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлган муҳокамаларда қонун лойиҳасини биринчи ўқиш давомида фракциялар томонидан билдирилган таклиф ва эътирозлар ҳисобга олиниб, иккинчи ўқишга тайёрланган қонун лойиҳасининг ҳар бир моддаси депутатлар томонидан батафсил муҳокамадан ўтказилди.
Депутатлар 2021 йил учун Давлат бюджетига доир қонун лойиҳаси ҳамда давлат бюджетининг 2020 йил тўққиз ойидаги ижросини кенг муҳокама қилмоқдалар
2020 йил 14 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Бюджет ва иқтисодий ислоҳатлар қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2020 йил 9 ойи якунлари ижроси тўғрисидаги ҳисоботи ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил учун Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг дастлабки муҳокамасига оид масалалар кўриб чиқилди.
Меҳнат миграциясини тартибга солиш масаласи муҳокама марказида бўлди
Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ) маълумотига кўра, халқаро мигрантларнинг умумий сони дунё бўйлаб қарийб 272 миллион кишини ташкил этиб, уларнинг учдан икки қисми меҳнат мигрантлари ҳисобланади.
Қонун лойиҳаси тажрибадан ўтган миллий амалиёт ва халқаро тамойилларга асосланган
Тадбирда суғурта соҳалари, синфлари ва турларини аниқлаш, суғурта бозорини тартибга солиш, суғурта (қайта суғурта) ташкилотларини лицензиялаш, тартибга солиш хусусиятлари тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
Депутатлар “яширин иқтисодиёт”га барҳам бериш бўйича аниқ таклифлар берди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан “Яширин иқтисодиёт”га барҳам бериш, солиқ маъмуриятчилиги самарадорлигини ошириш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
“Суғурта фаолияти тўғрисида”ги қонун янги таҳрирда қабул қилинади
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталарида бир қанча қонун лойиҳаси қуйи палата мажлиси кун тарибига киритиш учун тайёрланмоқда. Хусусан, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг видеоконференция тарзида ўтказилган йиғилишда Вазирлар Маҳкамаси томонидан қонун ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилган янги таҳрирдаги “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Қўмита эшитуви: макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш юзасидан қандай чоралар кўрилди?
Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан эшитув ташкил қилинди. Унда молия вазирлигининг «2020 йилда макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, иқтисодий ўсиш билан инфляция ўртасида мувозанатни таъминлаш, ташқи хавф-хатарларнинг олдини олиш тўғрисида»ги ярим йилликда амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.
Депутатлар минбари
Янгиликлар
Чаманзор қишлоғи муаммолари ўрганилди
Ноширлик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг асослари такомиллаштирилмоқда
Депутатлар аралашуви билан муаммо бартараф этилди
Дастлаб, депутатлар Фарғона шаҳридаги 5-оилавий поликлиникада бўлишди. Ушбу тиббиёт муассасаси 48 ...