Cайт ранги: A A


Қўмиталар

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси


Қўмита тадбирлари

Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг ахбороти  эшитилди
23 September 2020
Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг ахбороти эшитилди

Юртимиздан чет мамлакатларга экспорт қилинган карантин остидаги юклар жами 1,4 млн. тоннани ташкил қилиб, экспорт қилинган карантин остидаги юкларга 114,1 минг дона халқаро жаҳон андозаларидаги фитосанитар сертификатлари берилган. Шу билан бирга, республика бўйича жами 67 405 дона ички фитосанитар сертификати белгиланган тартибда расмийлаштириб берилди.

Қўмитада Сув хўжалиги вазирлигининг ахбороти эшитилди
16 September 2020
Қўмитада Сув хўжалиги вазирлигининг ахбороти эшитилди

Қўмита эшитувида депутатлар аксарият сув хўжалиги объектларидан 50-60 йилдан буён фойдаланиб келинаётганлиги сабабли, уларнинг техник ҳолати талабга жавоб бермаслиги, сувнинг 35-40 фоизи суғориш тармоқларида йўқотилаётганини ҳисобга олиб, уларни бартараф этиш бўйича вазирликка ўзларининг таклифларини бердилар.

Депутатларнинг жиддий эътирозига нима сабаб бўлди?
08 August 2020
Депутатларнинг жиддий эътирозига нима сабаб бўлди?

Ҳисоботда келтирилишича, фармон билан қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш концепцияси тасдиқланди. Концепция доирасида 2019-2030 йилларда қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиққан жами 1,1 млн. гектар, шундан, 2019-2024 йилларда 298,5 минг гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган суғориладиган ерларни фойдаланишга киритиш режалаштирилган.

Ғалла кластерларида нима муаммо? Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари жавоб қайтарди
17 July 2020
Ғалла кластерларида нима муаммо? Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари жавоб қайтарди

Ахборотда келтириб ўтилганидек, республикада 200 минг гектар майдонда ғалла кластерлари ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, шундан 2019 йил охирида 117,2 минг гектар ерда фермер хўжаликлари билан фючерс шартномалари асосида ҳамда 40,4 минг гектар кластерларнинг ўзига ажратиб берилиши билан жами 124 та ғалла кластерлари ташкил этилган.

Фаолиятга назар: қўмита ярим йилдаги фаолиятини сарҳисоб қилди
14 July 2020
Фаолиятга назар: қўмита ярим йилдаги фаолиятини сарҳисоб қилди

Фаолият таҳлили келажакда амалга ошириладиган ишларнинг натижадорлигини таъминловчи муҳим омил. 2020 йилнинг биринчи ярми ҳам ўтди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг янги шаклланган  қўмиталари бу вақт давомида нималарга ургурди-ю, олдинда қандай вазифалар турибди?

ЕОИИ билан ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама марказида
04 April 2020
ЕОИИ билан ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама марказида

Депутатлар ЕОИИ билан ҳамкорлик қилиш Ўзбекистон иқтисодиётига нима беради деган масалага алоҳида эътибор қаратишди. Ўтказилган иқтисодий таҳлилларга кўра ҳамкорлик қилиш натижасида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ортиши, шу жумладан, саноатда тўқимачилик ва чарм-пойабзал товарлари, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш имкониятлари вужудга келиши тўғрисидаги тегишли вазирлик ва ташкилотлар мутасаддиларининг фикрларини тинглашди.

Ветеринария соҳасида кадрлар тайёрлашнинг долзарб масалалари муҳокама этилди
24 February 2020
Ветеринария соҳасида кадрлар тайёрлашнинг долзарб масалалари муҳокама этилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан Самарқанд ветеринария медицинаси институтида ветеринария соҳасида кадрлар тайёрлашнинг долзарб масалаларига бағишланган тадбир ўтказилди.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш қонунийлаштирилади
07 February 2020
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш қонунийлаштирилади

2020 йил 6 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамаси юзасидан ишчи гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтди

Қишлоқ хўжалиги ерларини иккиламчи ижарага беришнинг ҳуқуқий асослари яратилмоқда
31 January 2020
Қишлоқ хўжалиги ерларини иккиламчи ижарага беришнинг ҳуқуқий асослари яратилмоқда

2020 йил 31 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

2020 йил учун Давлат бюджетига доир қонун лойиҳаси кенг муҳокама этилмоқда
12 November 2019
2020 йил учун Давлат бюджетига доир қонун лойиҳаси кенг муҳокама этилмоқда

Йиғилишда қайд этилганидек, 2020 йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши кейинги йилларда унинг ижобий динамикасини сақлаб қолган ҳолда, 5,5 фоиз (2021 йилда 5,8 фоиз, 2022 йилда 6,2 фоиз) миқдорда бўлиши назарда тутилмоқда. Хусусан, саноат ишлаб чиқариши ҳажми 6,5 фоиз, қурилишда 9,3 фоиз, қишлоқ хўжалигида 4,0 фоиз ва хизматлар соҳасида 5,6 фоиз кўпаяди, асосий капиталга инвестициялар 10,0 фоиз, товарлар ва хизматлар экспорти ҳамда импорт 8,0 фоиз ўсади.



Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.06.2021
Чехия парламенти делегацияси билан учрашув

2021 йил 15 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Cпикерининг биринчи ў...

15.06.2021
Пенсия таъминотида фуқароларга қатор енгилликлар бериляпти

Олий Мажлис Қонунчилик палатанинг навбатдаги мажлисида “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрис...

15.06.2021
Ўттиз ёшдан ошган фуқароларни божхона органларининг ихтисослаштирилган таркибий тузилмаларига қабул қилиш белгиланмоқда

2021 йил 15 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Давлат бо...

Тадбирлар тақвими