Қўмиталар
Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси

Қўмита раҳбари: Мамутов Равшан Аминаддинович

Қўмита раҳбари ўринбосари: Қурбонов Абдураҳим Эшонқулович
Қўмита тадбирлари

Янги таҳрирдаги Ер кодекси лойиҳаси: Таклифлар “қонунчилик линзаси”дан ўтказилмоқда
Чорвачилик тармоғини ривожлантириш ҳолати қандай?
Ҳужжатда белгиланган вазифаларнинг ҳаётимизга кенг татбиқ этилиши натижада юртимизда чорвачилик фермер хўжаликлари сони 6820 тага етди. Шундан 100 бошгача қорамоли мавжуд хўжаликлар 5551 та, 100 бошдан 300 бошгача 1036 та, 300 бошдан 500 бошгача 144 та, 500 бошдан 1000 бошгача бўлгани 63 та ҳамда 1000 бошдан юқори бўлган хўжаликлар сони 26 тага етказилган.
Қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик ва самарадорлик ошади
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан “Қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик ва самарадорликни кескин ошириш — камбағалликни қисқартириш ва қишлоқ аҳолиси даромадларини кўпайтиришнинг муҳим омили” мавзусида фракциялараро амалий мулоқот ўтказилди.

Ер кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳаси — муҳокамада
Амалдаги Кодексда 20 дан ортиқ ҳаволаки нормалар мавжудлиги, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш, ер участкаларининг хусусий мулкдорларини давлат томонидан қўллаб қувватлаш, ер участкалари билан боғлиқ зарарларни қоплаш бўйича нормаларнинг йўқлиги бугунги кунда бир қатор масалаларнинг амалиётда ҳуқуқий ечимини топишда қийинчилик туғдирмоқда.
Янги таҳрирдаги Ер кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш муҳокама қилинди
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш, ер участкаларининг хусусий мулкдорларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, ер участкалари билан боғлиқ зарарларни қоплаш бўйича нормалар кодекс лойиҳасига киритилиши лозим.
Аграр соҳада ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш ҳолати қандай?
Маълумотда келтириб ўтилганидек, 2019-2024 йиллар мобайнида қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган 298,5 минг гектар суғориладиган ерларни фойдаланишга киритиш режалаштирилган.
Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ахбороти эшитилди
Озиқ-овқат хавфсизлиги ҳар қандай давлатнинг мустақиллиги, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий барқарорлиги, миллий хавфсизлигининг муҳим гарови бўлиб, ташқи ва ички таҳдидларга қарши туриш қобилиятини англатади.
Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг ахбороти эшитилди
Юртимиздан чет мамлакатларга экспорт қилинган карантин остидаги юклар жами 1,4 млн. тоннани ташкил қилиб, экспорт қилинган карантин остидаги юкларга 114,1 минг дона халқаро жаҳон андозаларидаги фитосанитар сертификатлари берилган. Шу билан бирга, республика бўйича жами 67 405 дона ички фитосанитар сертификати белгиланган тартибда расмийлаштириб берилди.
Қўмитада Сув хўжалиги вазирлигининг ахбороти эшитилди
Қўмита эшитувида депутатлар аксарият сув хўжалиги объектларидан 50-60 йилдан буён фойдаланиб келинаётганлиги сабабли, уларнинг техник ҳолати талабга жавоб бермаслиги, сувнинг 35-40 фоизи суғориш тармоқларида йўқотилаётганини ҳисобга олиб, уларни бартараф этиш бўйича вазирликка ўзларининг таклифларини бердилар.

Депутатларнинг жиддий эътирозига нима сабаб бўлди?
Ҳисоботда келтирилишича, фармон билан қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш концепцияси тасдиқланди. Концепция доирасида 2019-2030 йилларда қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиққан жами 1,1 млн. гектар, шундан, 2019-2024 йилларда 298,5 минг гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган суғориладиган ерларни фойдаланишга киритиш режалаштирилган.
Депутатлар минбари
Янгиликлар
ЎзМТДП фракцияси аъзолари айрим нормаларга қарши чиқди
Қонун лойиҳасига рағбатлантирувчи норма киритилди
2021 йил 5 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Лицензиялаш,...