Қонунчилик палатаси муайян вазифаларни бажариш учун комиссиялар тузиши мумкин.
Комиссия Қонунчилик палатаси мажлисида депутатлар орасидан комиссия раиси ва аъзоларидан, зарурат бўлганида эса, шунингдек комиссия раисининг ўринбосаридан иборат таркибда тузилади.
Комиссия тузилгани тўғрисида Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади.
Қонунчилик палатасининг комиссия тузилгани тўғрисидаги қарорида комиссиянинг номи, мақсади ва вазифалари, унинг миқдорий ва шахсий таркиби, комиссиянинг раиси, комиссиянинг фаолият кўрсатиш муддати (олдиндан белгиланган муддатга ёки муайян вазифаларни бажариш муддатига), комиссиянинг ваколатлари, комиссия ишини таъминлаш бўйича тадбирлар белгиланган бўлиши керак.
Айрим масалаларни тайёрлаш учун комиссия давлат органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг, илмий муассасаларнинг вакиллари, мутахассислар ва олимлар, хўжалик юритувчи субъектларнинг вакиллари орасидан ишчи гуруҳлари тузишга ҳақлидир.
Депутатлар минбари
Янгиликлар
ЎзМТДП фракцияси аъзолари айрим нормаларга қарши чиқди
Қонун лойиҳасига рағбатлантирувчи норма киритилди
2021 йил 5 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Лицензиялаш,...