- Қонунчилик палатаси
- Янгиликлар
- Қонун ижодкорлиги фаолияти
- Парламент дипломатияси
- Сайловчилар билан мулоқот
- Матбуот хизмати
- Назорат-таҳлил фаолияти
- Ахборот-таҳлилий ҳужжатлар
- Ёшлар парламенти
- Жонли эфир
- Фотогалерея
- Тадбирлар
- Видеогалерея
- Боғланиш
САЙТ СИНОВ ТАРИҚАСИДА ИШГА ТУШИРИЛГАН
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясининг йиғилишида 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2023 йил биринчи чораги якунларини юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи эшитилди.
Таъкидланганидек, Давлат дастури 7 та устувор йўналиш бўйича 100 та мақсад ва 293 та банддан иборат бўлиб, уларда белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш максадида 105 та қонун, фармон ва қарорлар ишлаб чиқиш кўзда тутилган. Дастур ижроси доирасида жорий йилнинг ўзида умумий қиймати 20 трлн сўм ва 11,5 млрд долларга тенг лойиҳаларни амалга ошириш назарда тутилган.
Давлат дастурининг жами 443 та яхлит ва кичик бандларида назарда тутилган топшириқлардан 59 тасининг ижро муддати 2023 йилнинг 1 чораги этиб белгиланган. Шундан 53 та банд ва кичик бандлар тўлиқ бажарилган.
Айниқса, инсон капиталини ривожлантиришнинг йўналишларида амалга оширилган ишлар самарали бўлди. Жумладан, ҳар бир фуқаро учун давлат ҳисобидан аниқ касб-ҳунарга ўқиш имкониятини яратиш, касбга ўқитиш кўламини 2 баравар ошириб, жами 1 млн нафар ишсиз фуқарони касб-ҳунарларга ўқитиш ва бу жараёнда нодавлат таълим муассасаларининг иштирокини 30 фоизга етказиш бўйича муайян ишлар амалга оширилди.
Профессионал таълим соҳаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг янги тизимини жорий этиш мақсадида Президентимизнинг “Профессионал таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш ва уларни моддий рағбатлантиришни кучайтириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Ушбу ҳужжат профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг лавозим маошлари ўртача 20 фоизга оширишга, фидоий, ташаббускор ҳамда юқори натижаларга эришган педагогларининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик 50 фоизгача устама тўлаш тизими жорий этилишига хизмат қилади.
Йиғилишда депутатлар аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш, китобхонликни кенг оммалаштириш ҳамда “Китобсевар миллат” умуммиллий ғоясини рўёбга чиқариш мақсадида амалга оширилган ишларни ижобий баҳолади.
Фракция аъзоларининг қайд этишича, Давлат дастуридан “Миллий тикланиш” партияси ғояларига ҳамоҳанг бўлган кўплаб вазифалар ўрин олган. Энг муҳими, биринчи чоракда бажарилиши белгиланган вазифаларнинг деярли барчаси ижроси таъминланган.
Қизғин муҳокамалардан сўнг, депутатлар Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини маъқуллади.
Изоҳлар:
ZUXRITDINOV SHODIYORBEK
Professional ta'lim tizimi xodimlariga e'tibor berilayotganidan hursandmiz