- Қонунчилик палатаси
- Тадбирлар
- Янгиликлар
- Қонун ижодкорлиги фаолияти
- Парламент дипломатияси
- Ахборот-таҳлилий ҳужжатлар
- Сайловчилар билан мулоқот
- Назорат-таҳлил фаолияти
- Ёшлар парламенти
- Матбуот хизмати
- Жонли эфир
- Фотогалерея
- Видеогалерея
- Боғланиш
САЙТ СИНОВ ТАРИҚАСИДА ИШГА ТУШИРИЛГАН
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида халқ вакиллари томонидан “Давлат сирлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.
Таъкидланганидек, амалдаги “Давлат сирларини сақлаш тўғрисида”ги Қонун 1993 йилда қабул қилинган бўлиб, унда белгиланган нормалар эскирган, ҳозирги замон талабларига жавоб бермаганлиги сабабли давлат сирлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш зарурияти юзага келмоқда.
Мажлисда кўриб чиқилган қонун лойиҳасида давлат сирларини ҳимоя қилиш соҳасидаги органлар ваколатлари, махфийлик даражалари, маълумотларни махфийлаштириш муддатлари, давлат сирларидан фойдаланишга рухсатнома бериш каби масалалар аниқ белгилаб берилмоқда.
Шунингдек, қонун лойиҳаси билан давлат сирларига киритилган маълумотларнинг 4 та тоифадан иборат чегараланган рўйхати тасдиқланмоқда. Махфийлаштирилмайдиган маълумотлар рўйхати белгиланмоқда. Унга кўра, фавқулодда вазиятлар, жиноятчилик ҳолати, инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари ва шу каби бошқа маълумотлар махфийлаштирилиши мумкин эмаслиги назарда тутилмоқда
Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши давлатимизнинг очиқлик сиёсатини янада кенгайтиришга ҳамда давлат сирларини ишончли ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асосларини белгилашга хизмат қилади.
Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди ва Сенатга юборилди.
Изоҳлар: