САЙТ СИНОВ ТАРИҚАСИДА ИШГА ТУШИРИЛГАН

  • Қонунчилик палатаси
  • Янгиликлар
  • Қонун ижодкорлиги фаолияти
  • Парламент дипломатияси
  • Сайловчилар билан мулоқот
  • Матбуот хизмати
  • Назорат-таҳлил фаолияти
  • Ахборот-таҳлилий ҳужжатлар
  • Ёшлар парламенти
  • Жонли эфир
  • Фотогалерея
  • Тадбирлар
  • Видеогалерея
  • Боғланиш

2023 йил учун Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг ахборот жиҳатдан очиқлиги юзасидан ўтказилган мониторинг натижалари эълон қилинди

  • 19:37 28.12.2023
  • 7212
Бошқа тадбирлар
not found

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Ахборот соҳасини ва оммавий коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши томонидан 2023 йилнинг июль ва декабрь ойларида Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг ахборот жиҳатдан очиқлиги юзасидан мониторинг ўтказилди.

Унга кўра, 2023 йил январидан декабрига қадар бўлган даврда Ўзбекистонда фаолият юритиб келган 21 та республика ижро этувчи ҳокимият органларининг 50 та энг кўп ўқиладиган электрон миллий ОАВдаги чиқишлари мониторинг қилинди ва якуний рейтинги тузилди.

Рейтинг кўрсаткичлари республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг мансабдор шахслари тўғрисида чоп этилган мақолалар ва кўришлар сони, шунингдек танқидий муносабатлар асосида шакллантиришни назарда тутади.

Мониторинг натижаларига кўра, Рақамли технологиялар, Адлия, Ички ишлар, Иқтисодиёт ва молия вазирликлари фаолияти ахборот жиҳатдан очиқлик талабларига мос келган ҳолда юқори ўринларни эгаллашди, Транспорт, Тоғ-кон саноати ва геология ҳамда Маданият вазирликлари эса энг қуйи кўрсаткичларни қайд этишди.

2023 йил учун республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг ахборот жиҳатдан очиқлиги юзасидан ўтказилган мониторинг натижалари қуйидагича.

 

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари

Кўрсаткичлари (фоизда)

1.      

Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

0.9643

2.      

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

0.9617

3.      

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

0.8089

4.      

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

0.7196

5.      

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

0.5907

6.      

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

0.5892

7.      

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

0.5753

8.      

Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

0.5722

9.      

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

0.5651

10.  

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

0.5603

11.  

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

0.4882

12.  

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

0.4343

13.  

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

0.4166

14.  

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

0.3968

15.  

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

0.3936

16.  

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

0.3655

17.  

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги

0.3544

18.  

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

0.3308

19.  

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги

0.2674

20.  

Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

0.2368

21.  

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги

0.1575

Қайд этилганидек, вазирликлар тўғрисида 2023 йилда электрон ОАВда эълон қилинган мақолалар сони ўтган йилгига нисбатан сезиларли ўсган. Шу билан бирга танқидий муносабатлар нисбатида пасайиш кузатилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Ахборот соҳасини ва оммавий коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши келгусида ҳам республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг ахборот жиҳатдан очиқлик даражасини оширишга йўналтирилган чора-тадбирларни давом эттиради.

Изоҳлар: