Cайт ранги: A A


Янгиликлар

18.06.2014
Долзарб қонун лойиҳалари муҳокама қилинди

18 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

17.06.2014
Қонун лойиҳалари фракцияда маъқулланди

16 июнь куниОлий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

17.06.2014
Аҳоли бандлигини таъминлаш: ижро ва назорат

2014 йил 17 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан 2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури”нинг 2014 йил биринчи чорагида ижро этилиши юзасидан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг ҳамда Сурхондарё ва Бухоро вилоят ҳокимликларининг ахборотига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

17.06.2014
Мансабдор шахслар ва фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро муносабатлари муҳокама мавзуи бўлди

2014 йил 16 июнь куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги биносида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан “Мансабдор шахслар ва фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро муносабатларини тартибга солувчи қонун ҳужжатларининг Тошкент шаҳрида ижро этилиши ҳолати”ни ўрганиш бўйича назорат-таҳлил якунлари муҳокамасига бағишланган кенгайтирилган сайёр йиғилишибўлиб ўтказилди.

17.06.2014
Мамлакат бюджетининг ижроси фракция йиғилишида кўриб чиқилди

Жорий йилнинг 16 июнь куни Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда фракция аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, экспертлар, мутахассислар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

17.06.2014
Иммунопрофилактика мавзуида конференция

2014 йил 16 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан Юқумли касалликлар иммунопрофилактикаси ҳамда унинг ҳуқуқий асосини яратиш масалалари” мавзуида конференция бўлиб ўтказилди

14.06.2014
Парламент эшитуви бўлиб ўтди

13 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013-2017 йиллар даврида Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ҳамда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича давлат дастури бажарилишининг бориши тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

13.06.2014
Қонун лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказишнинг роли ва аҳамияти

2014 йил 13 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилган «Қонун лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказишнинг роли ва аҳамияти: амалиёт ва тажриба»мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

12.06.2014
Қарор ижроси ўрганилди

2014 йил 12 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7 ва 13 моддалари ижросини Андижон, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида ўрганиш якунлари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтказилди.

12.06.2014
Ўзбекистон Республикасининг Марказий Осиёда ядро қуролидан холи зона барпо этиш тўғрисидаги ташаббуси – минтақавий ва халқаро хавфсизлик ҳамда тинчликни мустаҳкамлашда муҳим қадам

2014 йил 12 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида Марказий Осиёда ядро қуролидан холи зонасини барпо этиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан 1993 йил 28 сентябрда БМТ Бош Ассамблеясининг 48-сессиясида илгари сурилган ташаббус рўёбга чиқарилишига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.11.2017
САЛОМ МУРАББИЙ

Жорий йилнинг 24 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ...

15.11.2017
Ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган долзарб масалалар кўриб чиқилди

Жисмоний соғлом, маънавий ва ақлий камол топган, мустақил фикрловчи, Ватанга садоқатли, қатъий ҳаёти...

09.11.2017
Қонунчилик палатасида “Ёшлар клуби” фаолият бошлайди

Мамлакатимизда бугунги кунда ёшлар масаласи ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этиб, ёшларнинг ...