Cайт ранги: A A


Янгиликлар

27.01.2016
Ғузор тумани Халқ депутатлари Кенгашининг сессияси

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ва ЎзХДП фракцияси аъзоси Комила Каромова Қашқадарё вилояти Ғузор тумани ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган “2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг ижросини таъминлашга қаратилган туман ҳокимининг ҳисоботига бағишланган Кашкадарё вилояти Ғузор тумани Ҳалқ депутатлари Кенгашининг сессияси”да иштирок этди. Тадбирда ушбу масала юзасидан туман ҳокимининг ва прокурорининг ҳисоботлари эшитилди. 

27.01.2016
Ҳокимларнинг ҳисоботлари эшитилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси Ўткир Турсунов Навоий вилоятида ўтказилаётган вилоят, шаҳар ва туман ҳокимларининг 2015 йилда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2016 йилги иқтисодий дастурнинг муҳим устувор вазифалари тўғрисидаги ҳисобот йиғилишларида иштирок этди.  

27.01.2016
Ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг муҳим омили

2015 йилда Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда иқтисодиётни ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартиришлар ва модернизациялашни янада чуқурлаштириш бўйича 2016 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари муҳокамасига бағишланган ҳисобот йиғилишида Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси Тўлқин Каримов ҳам иштирок этди.

27.01.2016
Устувор вазифаларга бағишланди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси ҳамда сиёсий кенгаши Ижроия қўмитасининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Тадбирда иштирок этган ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Шухрат ШАРАФУТДИНОВ шундай дейди: “ЎзЛиДеП сайловолди Дастурида қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ҳамда бу борадаги бошқа муҳим вазифаларни бажаришга қаратилган қонунларнинг сўзсиз ижро этилиши устидан парламент, депутатлик ва жамоатчилик назоратини кучайтириш вазифаси белгиланган”. 

27.01.2016
Депутат сўрови - парламент назоратининг муҳим шакли сифатида

– Парламент фаолиятининг асосий йўналиши қонун ижодкорлиги ҳисобланса, унинг яна бир муҳим функцияси сифатида парламент назоратини кўрсатиш мумкин. Парламент назорати – мамлакатни демократлаштиришда алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, у ҳуқуқий давлатнинг муҳим мезони ҳисобланган – қонун устуворлигини таъминлашга, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини тўлақонли рўёбга чиқаришга хизмат қилади, – дейди "Адолат" СДП фракцияси аъзоси Шуҳрат ЯКУБОВ.   

26.01.2016
Халқ депутатлари Қоровулбозор тумани Кенгаши сессияси

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси Ф. Ибрагимова Бухоро вилояти Қоровулбозор туман ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган “2015 йилда Бухоро вилояти Қоровулбозор туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда иқтисодиётни ислоҳ қилиш, таркибий ўзгаришлар ва модернизациялашни янада чуқурлаштириш бўйича 2016 йилги иқтисодий дастурнинг энг устувор вазифалари тўғрисида”ги ҳисоботи юзасидан сессияси”да маъруза билан иштирок этди. Тадбирда ушбу масала юзасидан туман ҳокими ҳисоботи эшитилди. 

26.01.2016
Устувор вазифаларга бағишланди

Ўзэкспомарказ залида бўлиб ўтган ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси ва партиянинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси кўшма мажлисида Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлри қўмитаси аъзоси М.Тўхтаева иштирок этди.  

26.01.2016
Аграр соҳадаги ислоҳотларнинг қонуний асослари такомиллашмоқда

Бугунги кунда жаҳонда озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи долзарб аҳамият касб этаётган бир шароитда мамлакатимиз қишлоқ ҳўжалигида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, тармоққа оид қонун ҳужжатларининг такомиллаштириб борилаётгани соҳанинг янада тараққий этишига, пировардида аҳолини қишлоқ хўжалиги махсулотлари билан тўлиқ таъминлашга хизмат қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси ҳамда Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан «Ўзбекистонда ветеринария хизматининг ҳуқуқий асослари ва уни ривожлантириш истиқболлари» мавзуида ташкил этилган семинарда ҳам айни шу жиҳатларга эътибор қаратилди.

25.01.2016
Қашқадарё вилояти Халқ депутатлари Кенгаши сессияси

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси А.Умиров Қашқадарё вилояти ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган “2015 йилда Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда иқтисодиётни ислоҳ қилиш, таркибий ўзгаришлар ва модернизациялашни янада чуқурлаштириш бўйича 2016 йилги иқтисодий дастурнинг энг устувор вазифалари тўғрисида”ги фаоллар йиғилишида маъруза билан иштирок этди. Тадбирда ушбу масала юзасидан Қашқадарё вилояти ҳокими З. Рўзиевнинг ҳисоботи эшитилди. 

25.01.2016
Вилоятдаги фаолиятлар сарҳисоб қилинмоқда

Фарғона вилояти ҳокимлигида бўлиб ўтган “2015 йилда Фарғона вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда иқтисодиётни ислоҳ қилиш, таркибий ўзгаришлар ва модернизациялашни янада чуқурлаштириш бўйича 2016 йилги иқтисодий дастурнинг энг устувор вазифалари тўғрисида”ги фаоллар йиғилишида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Мирзоҳид Убайдуллаев ва Илҳом Носировлар ҳам иштирок этиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.01.2020
Гулшана ХУДОЁРОВА: Президентнинг таълим-тарбияга ғамхўрлиги замирида катта ҳикмат бор

Бугунги Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ҳам барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар,...

22.01.2020
Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқдилар

Парламентнинг ҳозирги ривожланиш босқичида давлатимиз раҳбарининг тавсиялари билан амалиётга жорий...

22.01.2020
Фракция Ҳукумат аъзолигига номзодларни маъқуллади(ми?)

Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз муносабатларини билдириб ўтишди. Номзодларнинг ҳаётий...